7-маъруза. Дт лойиҳалаш моделлари. Визуал моделлаштириш ва қисмларга ажратиш тамойили



Download 85,67 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi85,67 Kb.
#93080
1   2   3
Bog'liq
7-мавзу

График моделлар – ўзи билан тизим архитектурасини тасаввур қилиш, тавсифлаш, лойиҳалаш ва ҳужжатлаштириш учун воситаларни тақдим этадилар.
Архитектура бўлиб тизимни ташкил қилишни белгиловчи асосий қоидалар тўплами тушунилади.
Архитектурали кўриниш – бу муайян қизиқиш доирасини қамраб олади тизимнинг аниқ нуқтаи назардан соддалаштирилган тавсифи (абстракция) ва ташлаб қўйиладиган объектлар ушбу нуқтаи назардан муҳим эмас.
Архитектура жиҳатдан аҳамиятли эълементлар – бу тизим тузулмасига ва уни унумдорлигига сезиларли таъсир кўрсатадиган эълементлардир.
Моделлаштириш тили қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Модел элементлари. Бу моделлаштириш ва уларнинг семантикаси фундаментал концепцияси.

  2. Нотация (белгилар тизими). Бу моделлаштириш элементларининг визуал кўриниши.

  3. Фойдаланиш учун қўлланма. Маълум ДТ моделларини яратиш доирасида элементларни қўллаш қоидаси.

Моделлар турлари:

  1. AS-IS (как есть-бўлгани каби). Сўров вақтида ташкилотдаги мавжуд ҳолатни акс эттиради ва ушбу ташкилотнинг қандай ишлашини тушуниш, заиф жойларини ажратиш ва вазиятни яхшилаш бўйича таклифларни шакллантириш имконини берадига.

  2. AS-TO-BE (как должно быть-қандай бўлиши керак).

Ташкилот ишининг янги жараёнлари ва технолоялари тўғрисида кўринишларни акс эттиради. AS-IS моделдан AS-TO-BE моделига ўтиш икки усул билан бажарилиши мумкин:

    • Уларнинг самарадорлигини баҳолаш асосида мавжуд технологияларни такомиллаштириш.

    • AS-TO-BE моделлари асосида қурилган моделнинг технологияларини ва бизнес жараёнларининг қайта лойиҳаланишини тубдан ўзгартириш зарур даражага қадар белгиланган ва батафсил баён қилинган.

Шундай қилиб, визуал моделлаштириш (visual modeling) ДТ ишлаб чиқишда қўлланиладиган усул ҳисобланади, қуйидаги:

  • ДТни визуализация қилиш учун график моделларни ишлатади;

  • ДТни турли нуқтаи назардан моделлаштиришни таклиф қилади;

  • ДТ ишлаб чиқиш ва эволюциясида, шунингдек уни яратиш бўйича ҳар хил фаолиятда қўлланиши мумкин.

Визуал моделлаштириш доирасида график бўлмаган алоҳида моделлардан фойдаланиш юқоридаги таърифнинг умумийлиги даражасини бузади. Бироқ, амалда графиклар аниқ устунлик қилади.
Визуал моделлаштириш амалиётда усуллар, тиллар ва тегишли дастурий воситалар ёрдамида қўлланилади (1-расм).

1-расм. Визуал моделлаштириш: тиллар, усуллар, дастури воситалар
Визуал моделлаштириш тиллари (ёки визуал тиллар) – бу расмий график белгилар мажмуи ва улардан визуал моделлар қуриш қоидалари. Ҳозирда UML ва BPMN каби визуал моделлаштириш тиллари амалда маълум ва фаол ишлатилмоқда. Бироқ эски тиллар ҳам мавжуд: телекоммуникация тизимларини моделлаштириш учун SDL ва MSC, бизнес жараёнларни моделлаштириш учун SADT/IDEF0, маълумотлар базаларини моделлаштириш учун IDEF1x ва б. Бундан ташқари тадқиқот муҳитида кўплаб бошқа визуал тиллар яратилган.
Визуал моделлаштиришдан фойдаланиш усуллари ДТни ишлаб чиқиш жараёнининг муайян вазифаларини ҳал қилиш учун визуал тилларни қўллаш қоидаларини белгилайди.
Визуал моделлаштириш усуллари ва тилларини амалга оширувчи воситалар икки хил бўлади – универсал ва предметга йўналтирилган.
Универсал воситалар “умумий” ДТни таҳлил қилиш ва лойиҳалаш учун мўлжалланган, яъни махсус йўналишсиз кўп функцияли пакетлар ҳисобланади. Одатда, бугунги кунда бундай пакетлар UML тили асосида қурилган ва CASE-пакетлар деб номланади. Энг машҳур CASE-пакетлар IBM Rational Rose, Borland Together, Telelogic Tau, Microsoft Visio/UML Add-on ва б. ҳисобланади.
Визуал моделлаштиришни қўллаб қувватловчи предметга йўналтирилган дастурий воситалар муайян ДТни ишлаб чиқиш соҳалари учун мўлжалланган ва веб иловаларни моделлаштириш учун масалан WebRatio пакети каби қути бўлиши мумкин.
Узоқ вақт давомида визуал моделлаштириш юқори даражадаги алгоритмик тиллардан сўнг дастурлаш воситалари эволюциясининг кейинги қадами ҳисобланган (2-расм).

2-расм. Дастурий воситалар эволюцияси
Шундай қилиб, дастурлар инсон учун имкон қадар очиқ бўлиши керак, дастурнинг иш жараёнини соддалаштириш мақсадида узининг муаллифига ҳам, бирор кишининг ишини бошқаларга тушунарли қилиш мақсадида бошқа одамлар учун ҳам. Дастурларнинг бу икки томонлама табиати 3-расмда акс эттирилган.

3-расм. Дастурнинг ҳисоблаш машинаси ва дастучилар билан муносабатлари
Визуал моделлар ўзи билан алгоритмик тилларни алмаштириб ва дастурчиларга янада кенг имконият яратиб, кейинги босқич бўлиши кутулмоқда.
Шундай қилиб, 4-расмда кўрсатилгани каби визуал моделлар ва дастурлар орасида семантик бўшлиқ мавжуд. Ушбу бўшлиқ умумий ҳолда визуал моделлар бўйича дастурий код автоматик генерациясига тўсқинлик қилади, визуал моделлаштиришга юқори даражадали алгоритмик тиллардан сўнг дастурий воситаларни ривожлантиришда кейинги қадам бўлишига имкон бермайди.

4-расм. Моделлар ва дастурлар орасидаги семантик бўшлиқ

Декомпозиция (ажратиш)


Лойиҳалаш усули, агар у вазифани оддий тузулма билан бирлаштириладиган ва келажакда уларнинг ҳар бири устида ишни алоҳида давом эттириш мумкин бўлган мустақил бир нечта камроқ мураккаб қуйи вазифага ажратишга ёрдам берса декомпозиция мезонини қондиради.
Ушбу жараён кўпинча такрорланувчи бўлади, чунки ҳар бир қуйи вазифа етарлича мураккаб бўлиши мумкин ва кейинчалик парчалашни талаб қилади.


Download 85,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish