4. Ҳозирги кунда маълумотлар омборига яна бир манба ўз ичига ёзувлар, хатлар, алоқалар, буйруқлар ва ҳ.к. ни олган маълумот – ҳужжатни киритиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Агар бундай ҳужжатлар мазмуни хотирага ёзилса ва сўнгра маълум бир калит тавсифлари бўйича (таъминотчилар, истеъмолчилар, вақтлар, хизмат турлари ва ҳ.к.) ишлов берилса, у ҳолда тизим янги кучли ахборот манбаига эга бўлади. Маълумотларни бошқариш тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлиши лозим: - агрегирлаш ва фильтрлаш жараёнларини қўллаган ҳолда турли манбалардан олинаётган маълумотларнинг комбинациясини тузиш;
- у ёки бу маълумотлар манбаини тез қўшиш ёки ўчириш;
- фойдаланувчи атамаларида маълумотларнинг мантиқий таркибини қуриш;
- бу маълумотлар омборини корхона доирасида бажарилаётган бошқа операцион маълумотлар омборларига нисбатан мантиқан тўлиқ боғлиқсизлигини таъминлаш.
Моделлар омбори. Моделларни яратишдан мақсад бирор бир объект ёки жараённи оптималлаштириш ва баён этиш ҳисобланади. Моделларни қўллаш ечим қабул қилишни қўллаш тизимларида таҳлил ўтказишни таъминлайди. Моделлар, муаммонинг математик интерпретациясига таянган ҳолда, аниқ алгоритмлар ёрдамида тўғри ечим қабул қилиш учун фойдали ахборотни топиш имкониятини яратади. Масалан, чизиқли дастурлаш модели манбаларга берилган чегараланишларда бир неча тур маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг энг фойдали дастурини аниқлаш имкониятини беради. Моделлар омбори. Моделларни яратишдан мақсад бирор бир объект ёки жараённи оптималлаштириш ва баён этиш ҳисобланади. Моделларни қўллаш ечим қабул қилишни қўллаш тизимларида таҳлил ўтказишни таъминлайди. Моделлар, муаммонинг математик интерпретациясига таянган ҳолда, аниқ алгоритмлар ёрдамида тўғри ечим қабул қилиш учун фойдали ахборотни топиш имкониятини яратади. Масалан, чизиқли дастурлаш модели манбаларга берилган чегараланишларда бир неча тур маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг энг фойдали дастурини аниқлаш имкониятини беради. Фойдаланиш мақсадига кўра моделларни икки турга бўлиш мумкин: оптималлаштирувчи ва баён этувчи. Оптималлаштирувчи моделлар қандайдир кўрсаткичнинг максимал ёки минимал нуқталарини топиш билан боғлиқ (масалан, бошқарувчилар кўпинча қандай ҳаракатлар ҳаражатларни минималлаштириш ёки аксинча, фойдани максималлаштиришни билишни хоҳлайдилар). Баён этувчи моделлар қандайдир тизимнинг бошқарув мақсадлари (оптималлаштириш) учун эмас, балки унинг ҳолатини баён этиш учун йўналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |