7 лаборатория иши trace mode дастурий мажмуасида суюқликнинг сарфини ўлчаш ва ростлаш ишдан мақсад



Download 473,07 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi473,07 Kb.
#208968
  1   2
Bog'liq
лаборатория 7


7 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


TRACE MODE ДАСТУРИЙ МАЖМУАСИДА СУЮҚЛИКНИНГ САРФИНИ ЎЛЧАШ ВА РОСТЛАШ


Ишдан мақсад: TRACE MODE дастурий мажмуасида қувирдаги суюқликнинг сарфини ўлчаш, ростлаш ва ростлагич параметрларини созлашни ўрганиш.
Жиҳозланиш.
IBM PC типидаги шахсий ЭХМ, TRACE MODE дастури.
Назарий қисм.
Суюқликлар, газ ва буғ сарфи кўпгина технологик жараёнларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Саноат ва лаборатория қурилмаларида қўлланиладиган амалдаги моддаларнинг сарфини ўлчаш усуллари (15) да батафсил кўриб чиқилган. Энг кенг тарқалган моддалар сарфини ўлчаш усулларининг баъзи бир хусусситларини айтиб ўтамиз.
Комбинацияланган босим трубкасида ҳосил бўладиган босим ўзгариши р динамик босимга тенг. Бу ўзгаришга мувофиқ келадиган тезлик  қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади:
=Кт
бу ерда Кт-найча коэффициенти (тўғри тайёрланган найчалар учун бирга яқин)
Босим трубкалари оқим кесимининг муайян бир нуқтасидаги тезликни ўлчайдилар. Шунинг учун моддалар сарфини аниқлашда маҳаллий тезлик  ва ўртача тезлик с ўртасидаги нисбатни билиш зарур.
Бу нисбат тезликларнинг трубопровод кесими бўйича тақсимланиши билан аниқланади. Ўққа нисбатан симметрик оқимда тезликлар тақсимланиши рейнольдс сони Re билан трубанинг ғадир-будирлик даражаси билан аниқланади. (15)да белгилангандай, труба марказидан 0,762 R масофада сонларнинг кенг диапазонида Re 4.103 дан 3 .106 /c=1±0,005 га тенг. Ламинар режимда бу нисбат труба марказидан 0,707 R масофада ўринлидир, бу ерда R-труба радиусидир.
Ҳозирги вақтда саноатда энг кенг тарқалган усуллардан бири моддалар сарфини торайтириш қурилмаси ёрдамида ўлчаш усулидир. Торайтириш қурилмасининг қўлланилиши ва ҳисоби қоидалари (16)да регламентлаштирилган, ҳисоб учун зарур бўлган маълумотлар (17) да келтирилган.
Торайтириш қурилмасида ҳажм Qo ёки масса Qм ва босимлар фарқи р ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги тенглама билан аниқланади:
Qo = αε Fo
Qм = αε Fo
бу ерда Fo – торайтириш қурилмаси тешигининг юзаси, м2; р- торайтириш қурилмаси ёнларида ўлчанган зичлик кг/м3; α – сарф коэффициенти; ε – кенгайиш коэффициенти сарф коэффициенти α қиймати торайтирувчи қурилманинг модули m ва Рейнолдьс Re сони билан боғлиқ.
Re>Reгран бўлган ҳолатда α амалда фақатгина m га боғлиқ. α нинг ҳақиқий коэффициенти бошланғич αu орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади. (саноат сарф ўлчагичлар учун).
α = αuK2 K3
бу ерда К2 – трубопроводнинг ғадир-будирлигига тузатма кўпайтувчи; К3 – диафрагманинг кириш қиррасини тўмтоқлашувига тузатма кўпайтувчи (соплолар учун /r3=0)
Ўлчашнинг бу усули қўлланилганда кўпинча сарф тенгламаларидаги параметрлар ҳақиқий қиймати ва ҳисоблаб чиқилган қийматлар ўртасидаги номутаносиблик оқибатида хатоликлар келиб чиқиши мумкин. Масалан. Муҳит температураси t ҳисоблаб чиқилган мухит температураси tp дан четга оғганда муҳит зичлиги ўзгаради, бу сарф ўлчагич кўрсатишининг ўзгаришига олиб келади. Газ қуруқ бўлган ҳолатда Р зичлигининг янги қиймати нормал шароитдаги зичлик қиймати Рн орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Р=PH
бу ерда Р ва Т – муҳитнинг ҳақиқий босими ва абсолют температура; РН ва ТН – нормал шароитдаги муҳит параметрлари; R – (16) бўйича аниқланадиган муҳитнинг сиқилиш коэффициенти.
Суюқлик ўлчанганда Р зичлик 1 температурада қуйидаги формула бўйича аниқланади Р=Pp[1-β(t-tp)], бу ерда Рр – tp температураси ҳисоблаб чиқилгандаги суюқлик зичлиги; β – температура интервали tp дан t гача бўлган ҳолда суюқликнинг ҳажмий иссиқлик кенгайишининг ўртача коэффициенти.



Download 473,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish