Қонуннинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборат.
Ички ишлар органларининг асосий вазифалари: ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.
1-боб. Умумий қоидалар (1 - 12-моддалар)
2-боб. Ички ишлар органлари (13 - 15-моддалар)
3-боб. Ички ишлар органларининг мажбуриятлари
ва ҳуқуқлари (16 - 17-моддалар)
4-боб. Ички ишлар органлари томонидан айрим мажбурлов
чораларининг қўлланилиши (18 - 20-моддалар)
5-боб. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан
жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни
ва ўқотар қуролни қўллаш (21 - 24-моддалар)
6-боб. Ички ишлар органларида хизматни ўташ
тартиби ва шартлари (25 - 33-моддалар)
7-боб. Ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий
ва ижтимоий ҳимоя қилиш (34 - 43-моддалар)
8-боб. Якунловчи қоидалар (44 - 49-моддалар)
|
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни. ЎРҚ-371
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган, 2014 йил 14 майда қабул қилинган. Қонун 7 боб, 51-моддадан иборат.
Қонуннинг мақсади: ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари:
-шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
-жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш;
-ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
-ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш;
-ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |