7- тажриба иши марказдан қочма вентиляторнинг характеристикасини ўрганиш



Download 328,39 Kb.
bet1/3
Sana11.06.2022
Hajmi328,39 Kb.
#656626
  1   2   3
Bog'liq
7 Марказдан қочма вентиляторнинг характеристикасини ўрганиш


7- ТАЖРИБА ИШИ
Марказдан қочма вентиляторнинг характеристикасини ўрганиш


Режа:

  1. Назарий кисм.

  2. Ишнинг мақсади.

  3. Тажриба қурилмаси.

  4. Ишни бажариш тартиби.

  5. Тажриба натижаларини умумлаштириш ва ҳисобот тузиш.

  6. Синов саволлари.




  1. Назарий кисм

Кимё саноати корхоналарида кўп миқдорда газ ва газ аралашмаларини қайта ишлашга тўғри келади. Кўпгина кимёвий жараёнларнинг атмосфера босимдан фарқли босим остида олиб борилиши, жараён тезлигини оширади, қурилма ўлчамларини кичик бўлишига ва хокозоларга олиб келади.


Газларни сиқиш ёрдамида уларни қувурларда ва қурилмаларда ҳаракати таъминланади ёки вакуум ҳосил қилинади. Бундан ташқари, ҳаво ва газларни сиқиш, уларни аралаштириш, суюқликларни пуркаш учун ишлатилади.
Газларни сиқиш ва узатиш учун мўлжалланган машиналар компрессор машиналар дейилади.
Компрессор машиналар ҳосил қиладиган охирги босим Р2 нинг газни сўрилиш пайтидаги босим Р1 га нисбати сиқиш кўрсаткичи дейилади. Сиқиш кўрсаткичи бўйича компрессор машиналар қўйидаги турларга бўлинади:

  1. вентиляторлар ( Р2 / Р1 ) < 1,1-катта миқдордаги газларни кичик босимда узатиш учун;

  2. газодувкалар 1,1 < Р2/ Р1 < 3- нисбатан катта гидравлик қаршиликка эга қувурлардан газларни узатиш учун;

  3. компрессорлар Р2 / Р1>3 юқори босим ҳосил қилиш учун;

  4. вакуум – насослар - атмосфера босимидан кичик бўлган босимларда газларни сўриб олиш учун;

Компрессор машиналар ишлаш усули (принципи) бўйича поршенли, роторли, марказдан қочма ва ўқли машиналарга бўлинади.
Роторли машиналарда газларни сиқиш эксцентрик жойлашган роторнинг айланиши туфайли ҳажмнинг камайиши оқибатида ҳосил бўлади.
Поршенли машиналарда газларни сиқиш ҳажмнинг камайиши ҳисобига амалга ошади.Бунда поршеннинг илгарилама–қайтма ҳаракати туфайли газнинг босими оширилади. Кам миқдордаги газларни катта босимларгача (0,5÷20 МПа ва ундан юқори) сиқишда ишлатилади.
Марказдан қочма машиналарда ишчи (улар турбокомпрессорлар хам дейилади) ғилдиракнинг айланишида ҳосил бўладиган инерция кучлари ёрдамида газ сиқилади.
Ўкли машиналарда ишчи ғилдирак ва йўналтирувчи қурилма узунлиги бўйлаб, газ ҳаракатланганда унинг сиқилиши содир бўлади.
Вакуум – насос сифатида ҳар қандай компрессордан фойдаланиш мумкин. Вакуум –насос билан компрессор орасидаги фарқ шундаки, вакуум-насосда сўриш босими атмосфера босимидан кам бўлса, узатиш эса атмосфера босими атрофида бўлади.
Турбокомпрессорлар эса, катта миқдордаги газларни нисбатан паст босимларда (0,15÷1,5 МПа) узатиб беришга мўлжалланган.
Марказдан қочма вентиляторлар шартли равишда кичик (Р <103 Па), ўрта босимли (Р=103÷3 .103 Па ) ва юқори босимли (Р=103÷104 Па ) вентиляторга бўлинади (7.1-расм).
Кичик босимли вентиляторларнинг спирал кўринишидаги қобиғида 1 бир нечта куракчали ишчи ғилдираги (2) айланади.

7.1-расм. Марказдан қочма вентилятор.


1-қобиқ; 2-ишчи ғилдирак; 3-сўриш патрубкаси; 4-ҳайдаш патрубкаси.
Газ ғилдирак ўқи орқали патрубка (3) ёрдамида сўриб олинади ва узатиш патрубкаси (4) орқали ҳайдаш қувурига чиқариб берилади. Ўрта ва юқори босимли вентиляторлар ишчи ғилдиракларининг эни нисбатан кенг бўлиб, куракчалари олдинга эгилган бўлади.
Марказдан қочма вентиляторлар характеристикаси шундай конструкцияли насосларники билан бир хил. Q, H ва N каби параметрлар нинг айланишлар сони n га боғлиқ ва қуйидаги тенгламаларёрдамида аниқланади. Вентеляторда ҳосил бўладиган босим Н (1) ёки (5) тенгламалар ёрдамида ҳисобланади:


(7.1)
(7.2)


(7.3)


(7.4)
ёки


(7.5)


  1. Download 328,39 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish