Мавзу бўйича қисқача хулоса Европада феодализмнинг тақдири XVIII аср Францияда юз берган буржуа инқилоби натижасида узил-кесил ҳал этилди. Европанинг бошқа мамлакатларида, жумладан Германияда ҳам феодализмга қарши қаратилган ҳаракат буржуа инқилобига олиб борган бўлмаса-да кишилик жамияти тарихида бошланаётган янги давр таъсиридан дарак берар эди. XVIII аср Европада тараққийпарвар кучларнинг чириган ўрта асрчилик тартибларига қарши кураши сиёсий тус олди. Бу эса адабиётда жангавор маърифатчилик руҳини олади. Ўзининг антифеодал моҳияти билан ажралиб турадиган маърифатчилик адабиёти феодализмга қарши курашаётган ҳали у вақтда прогрессив руҳда бўлган ва халқ ҳаракатидан фойдаланаётган буржуазиянинг фалсафий ва сиёсий таълимоти билан суғорилган эди. Англия ҳукумрон доираларининг босқинчилик урушлари ва колониал сиёсати ўша давр адабиётида Свифт ва Шеридан ижодида кескин ҳажв остига олинади. Ҳамма ерда бўлгани каби Англияда ҳам маърифатчилик ғояларининг кескин зиддиятлари кўзга ташланиб турар эди. Бу зиддият маърифатпарварлар олға сурган жамиятнинг гармоник ривожланиши ҳақидаги ғояси билан буржуа воқейлигининг амалдаги шарт-шароитлари ўртасидаги номуносибликда кўринади. Ана шу туфайли Англия маърифатчилик мафкурасининг фалсафий асослари ҳам зиддиятли бўлган эди. Бу зиддият инглиз файласуфлари ва олимлари Томас Гоббс, Шефтсбери, Бернард Мандевиль кабиларнинг ижодида ўз аксини топди.
Француз маърифатпарварлари феодализмга қарши курашда якдил эдилар. Улар давлат тепасида маърифатли кишилар ўтириши керак деган ғояни илгари сурдилар. Маърифатпарварлар адабиётга янги қаҳрамон оддий халқ вақилларини олиб кирдилар. Уларнинг асарлари ўткир публицистикадан, сиёсий–фалсафий йўналишдаги повесть ва романлардан иборат. Театр саҳнаси француз маърифатпарварлари учун кураш майдони, жар солиш минбари бўлиб хизмат қилди. Улар аниқ, равшан, қисқа ва ўткир ибораларни адабий истеъмолда кенг қўлладилар.
Немис адабиёти ва унинг вақиллари ўз асарларида феодал тартибларини черков ва диний таассубликни кескин қоралаб чиқишди. Немис адабиёти ва маданияти Лессинг ва Годшед, Геллерт ва Винкельман, Мендельсон ва Николай каби шоир ва ёзувчиларни «Бўрон ва тазйиқ» адабий ҳаракатининг ажойиб плеядасини, Гёте билан Шиллерни, немис мусиқасининг даҳолари Моцарт билан Бетховенни етиштиради.
Хуллас маърифатчилик адабиёти вақиллаари ўзларининг асарлари билан ҳукумронлик қилиб келаётган феодал тузумига зарба бериб жамият тараққиётини янг босқичга кўтарди.