7- мавзу: корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana07.04.2022
Hajmi1,22 Mb.
#535025
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
2 5228791927448535468



7- МАВЗУ: КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИ 
Режа: 
7.1. Асосий фондларнинг моҳияти ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни 
7.2. Корхоналарда асосий фондларни баҳолаш, уларни эскириши ва таъмирлаш 
7.3. Корхона асосий воситаларининг холати ва таъминланганлиги кўрсаткичлари 
7.4. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари ва уларни 
ошириш йўналишлари 
7.5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 
 
7.1. Асосий фондларнинг моҳияти ва
уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни
 
Замонавий иқтисодиёт фани 
асосий фондларни
маълум бир истеъмол 
қиймати кўринишида ижтимоий меҳнат асосида яратилувчи, ишлаб 
чиқаришнинг моддий-буюмлашган материал омиллари қаторига киритади. 
Ҳозирги бозор шароитларида корхона кучи ва воситалари ёрдамида яратилган 
асосий фондлар ишлаб чиқариш қувватларини шакллантириш ва улардан 
фойдаланишга фаол равишда таъсир кўрсатувчи мулк ҳисобланади. Бутун халқ 
хўжалиги миқёсида асосий фондлар мамлакатнинг миллий бойлигини ташкил 
қилади. Корхонанинг асосий фондлари атамаси амалиётда ва кўплаб 
адабиётларда “асосий воситалар” ёки “асосий капитал” атамаси билан ҳам 
қўлланилиши мумкин. 
Асосий фондлар
корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми 
бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этади ва ўзининг 
натурал-моддий 
ҳолатини 
йўқотмайди 
ҳамда 
ўз 
қийматини 
тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб боради.
Асосий фондлар 
қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни 
амортизация
деб, ушбу 
жараёнда тўпланган маблағлар эса 
амортизация ажратмалари
деб аталади. 
Фзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (5-
сон БҲМС “Асосий воситалар”) кўра 
га қуйидаги 
мезонларга жавоб берадиган моддий активлар киритилади: 
Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида 
ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли. 
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар 
таркибига киритилмайди: 
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига 
ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун 
мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар); 


б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар; 
в) кўрпа-тўшак анжомлари; 
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва 
бошқалар); 
д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар; 
е) тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига 
киритиладиган вақтинчалик (нотитул иншоотлар) мосламалар ва қурилмалар; 
ж) камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган 
ускуналар; 
з) ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, матраплар, мережалар ва 
бошқалар).
Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона 
мулкига ўтказилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади. 
Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб 
чиқариш фондларига бўлинади.
Ишлаб чиқариш асосий фондлари ўз моҳиятига 
кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини ташкил қилиб, уларнинг 
таркибига қуйидагилар киради: 
*
ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари; 
*
узатиш қурилмалари; 
*
қувват машиналари ва ускуналари; 
*
ишчи машиналар ва ускуналар; 
*
транспорт воситалари; 
*
ўлчов ва тартибга солиш асбоблари ва қурилмалари; 
*
фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда белгилаб 
қўйилган қийматлардаги асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентарлари. 
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқаришда банд бўлган барча 
мутахассис ва ходимлар сони билан биргаликда, 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish