7 – Мавзу: Ахлоқий қадриятлар фалсафаси (Этика). Маъруза режаси



Download 38,85 Kb.
bet4/6
Sana03.04.2022
Hajmi38,85 Kb.
#526011
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-мавзу. Ахлоқий қадриятлар фалсафаси(Этика)

3-савол баёни: Оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. Чунки ҳар бир жамият аъзосининг, бўлажак фуқуронинг тарбияси оиладан бошланади. Оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўрликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади.
Аввало, никоҳ хақида тўхталиб ўтайлик. Қонунга биноан никоҳ тузиш шартларида энг муҳимлари – никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. Бизда йигитлар учун – 18, қизлар учун – 17 никоҳ ёшлари қилиб белгиланган. Бу – масаланинг ҳуқуқий томони. Унинг иккинчи – ахлоқий томони ҳам борки, у севги билан боғлиқ. Никоҳ тузишдан аввал икки ёш орасида гоҳ очиқ севги – мунтазам учрашувлар, аҳду паймонлар қилиш ёки орқаворотдан бир-бирини ёқтириши ҳоллари бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам розилик ўзгармас шарт ҳисобланади.
Баъзан, қадимда Шарқ халқларида, шу жумладан ўзбекларда қизнинг ёки йигитнинг розилигисиз тўй қилиб юбора беришган, ота-оналар келишса – бас, деган фикрларни учратади киши. Айниқса, бундай гаплар шўролар даврида тинимсиз такрорланар эди. Ваҳоланки, бундай ҳол кам бўлган, уни мусулмончилик инкор этади. Ривоят қилишларича, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом уйларига совчи келганида, қизлари Фотимадан доимо розилик сўраганлар ва рад жавоби олганлар. Фақат Ҳазрат Али совчи қўйганларида, Биби Фотима розилик берганлар. Демак, фарзандниннг розилигини олиш бизга пайғамбаримиздан қолган суннат.
Ҳозирги кунда ҳам кўпгина ёшларимиз совчи орқали турмуш қурадилар. Одатда совчи келиб кетгач, йигит билан қиз учраштирилади, иккаласи бир-бирини маъқул кўрсагина, фотиҳа қилиниб, тўй тараддуди кўрилади. Жуда кўп ҳолларда бундай ёшлар ўртасида кейинчалик ҳақиқий муҳаббат шаклланади. Абдулла Қодирий «ўтган кунлар» романида тасвирлаган Отабек билан Кумуш ўртасидаги севгини бунинг мумтоз намунаси деса бўлади. Очиғини айтиш керакки, муҳаббатнинг ҳам ўз даражаси бор: Лайли билан Мажнуннинг муҳаббати ҳамма севишганларга ҳам насиб этавермайди. Бундай романтик-сурурий севги реал ҳаётда камдан-кам учрайди. Бунинг устига, оилавий муҳаббат маълум маънода салобатли, кўпроқ яширин тарзда намоён бўлади.
Никоҳ ўз моҳиятига кўра ахлоқий ҳодиса. Унда эҳтирослар ахлоққа бўйсундирилади. Оддий бирга яшашда эса табиий эҳтиёжни қондириш биринчи ўринда туради, никоҳда у иккинчи даражали мавқе эгалайди.
Оиланинг асоси бўлмиш никоҳ - эзгу мақсадга йўналтирилган, зиммасига зурриёт қолдиришдек юксак масъулият юкланган севги, севишнинг ижтимоийлашган кўриниши. Бироқ севги-муҳаббат фақат эркинликда намоён бўлади. Шу жиҳатни назарда тутадиган бўлсак, никоҳни, маълум маънода, анъаналар, урф-одатлар ва эътиқодларга мослаштирилган севгининг яшаш шарти дейиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, никоҳ заруриятга айланган эркинликдир.

Download 38,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish