7 – Мавзу: Ахлоқий қадриятлар фалсафаси (Этика). Маъруза режаси


Ахлоқ эса – жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. Ахлоқ



Download 38,85 Kb.
bet2/6
Sana03.04.2022
Hajmi38,85 Kb.
#526011
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-мавзу. Ахлоқий қадриятлар фалсафаси(Этика)

Ахлоқ эса – жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндисидир.
Ахлоқ деб жамиятда кишилар ўз хулқ-атворларида, муносабатларида амал қиладиган принциплар, нормалар ва қоидалар мажмуига айтилади.
Ахлоқ – ижтимоий ҳодиса, ижтимоий онг, жамият устқурмаси, маънавий маданиятининг махсус шакли. У доимо ижтимоий борлиқ, ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Шу билан бирга, ахлоқ ўз ривожланишида нисбий мустақиллик характерига ҳам эга бўлади.
Ахлоқнинг таркибини қуйидаги қисмлар ташкил этади:
1. Ахлоқий онг - вожиблик (лузумийлик), эзгулик, адолат ҳақидаги ғоялар, тасаввурлар, қарашлар, назриялар мажмуи.
Ахлоқий онг ижтимоий борлиқни, ахлоқий муносабатларни акс эттиради.
Ахлоқий онгнинг таркибини қуйидаги шакллари ташкил этади: ахлоқий нормалар, ахлоқий анъаналар, хулқлар, ахлоқий одатлар, ахлоқий маросимлар, ахлоқий ҳис-туйғулар, ахлоқий эътиқодлар, ахлоқий сифатлар, ахлоқий қарашлар, ахлоқий идеаллар, ахлоқий ҳукмлар.
2. Ахлоқий муносабатлар – ахлоқий норма ва принциплар асосида кишилар ўртасида амал қиладиган алоқалар.
3. Ахлоқий практика (амалиёт) – ахлоқ нормаларининг ҳаётда бевосита амалга оширилиши, бажарилиши.
Ахлоқнинг жамиятда, инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти унинг функцияларида ўз ифодасини топади:
Регулятив функция – энг асосий функция бўлиб, жамият аъзолари хулқ-атворларини мослаштириш, бошқаришдан иборат.
Баҳолаш функцияси – ахлоқ нормалари ва этика категориялари орқали хулқ-атворлар тўғрисида ҳукм чиқариш (яхши-ёмон, ахлоқли-ахлоқсиз, адолатли-адолатсиз, виждонли-виждонсиз ва ҳ.к.).
Билиш функцияси – ахлоқ ижтимоий онг шакли сифатида ижтимоий ҳодисалар, муносабатлар, кишилар хулқ-атворларини билиб олишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Тарбиявий функция – ахлоқ инсон хулқ-атворлари, иродаси ва дунёқарашини шакллантириш учун хизмат қилади.
Ахлоқнинг моҳияти ва вужудга келиши тўғрисида турли назариялар мавжуддир.
Диний-теологик назария (Платон, Ф.Аквинский, Августин, неотомизм) вакиллари ахлоқни ғайритабиий ғоя, илоҳий руҳ, худо билан боғлаб қўяди, уни худо яратган дейди.
Субъектив идеалистик назария (Кант, Мах, Юм, неопозитивизм) ахлоқни шахс онги, ақл-иродаси маҳсули деб қараб, унинг объектив асослари ва ижтимоий моҳиятини инкор этади.
Биологик назария (Ч.Дарвин, Ш.Летурно, К.Каутский) ахлоқнинг ижтимоий моҳияти ва объектив асосларини инкор этиб, унинг олий ривожланган ҳайвонлар инстинктидан иборат қилиб қўяди.
Ахлоқнинг моҳияти ва тараққиёт қонунларини илмий-материалистик этика тўғри тушунтириб бера олади. Бу таълимотга кўра, ахлоқ ижтимоий ҳаётда, жамиятда, инсоний муносабатлар доирасида вужудга келган ва мавжуд бўлади. У ижтимоий-тарихий практика, меҳнат, ижтимоий муносабатлар тақозоси остида вужудга келган ва тараққий этиб берган. Турли жамиятларда ахлоқнинг турли тарихий шакллари мавжуд бўлган. Ахлоқ тараққиётининг бу тарихий шакллари турли ижтимоий-тарихий даврлар, конкрет жамиятлар ҳаёти, улардаги ижтимоий гуруҳлар, синфларга хос манфаатлар, муносабатларни ифодалаган, улар учун хизмат қилган. Шунингдек, ахлоқ нормалари ва принциплари барча жамиятлар, ижтимоий гуруҳлар, умуман инсоният учун қадрли, қимматли бўлган умуминсоний қадриятлар, ғояларни ҳам ўз ичига олиб, ривожлантириб келган. Шу асосда ахлоқий прогресс содир бўлган. Унинг объектив мезони бўлиб шахснинг ахлоқий етуклиги, унинг эркин, онгли ва ижтимоий фаол ҳатти-ҳаракатлари ҳисобланади. Жамиятнинг умумий тараққиёти билан боғлиқ ҳолда ахлоқий прогресс ҳам мураккаблашиб, бойиб боради.
Ахлоқ фалсафасининг ҳозирги кунда умумжаҳоний глобал муаммоларни ҳал қилишдек муҳим вазифаси ҳам борки, у ҳақда алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Бу муаммолардан бири, энг муҳими, сайёрамизда этосфера - ахлоқий муҳит даврини яратиш билан боғлиқ.
Этика ахлоқ ҳақидаги бир бутун илмий назария бўлиб, у ўз предметини ижтимоий муносабатлар билан чамбарчас алоқадорликда тадқиқ этади, фақат ахлоқнинг пайдо бўлиши ва тарихий тараққиёти қонуниятларини, функцияларини аниқлаш билангина чекланиб қолмай, балки айни пайтда ахлоқнинг ижтимоий моҳиятини, кишиларнинг юриш-туришини ахлоқан тартибга солиш қонунларини ва у орқали ижтимоий жараёнларни ўрганиш билан шуғулланади.
Этика қадим замонлардан бошлаб фалсафанинг таркибий қисми, ҳаттоки унинг ядроси ҳисобланарди. Философлар дунёқараш муаммолари (Бизни ўраб олган оламнинг ўзи нима? Одамнинг шу оламдаги ўрни қандай, одам дунёни била олиши мумкинми, билишнинг йўллари қандай ва ҳ.к.)га жавоб бериш жараёнида жамиятда одам қандай яшамоғи ва фаолияти қандай бўлмоғи керак, унинг ижтимоий бурчи, вазифаси нимадан иборат, инсоний турмуш кечиришнинг нормалари қандай бўлиши керак ва бошқа шу каби саволларга ҳам жавоб топишга, яъни инсон борлиғининг энг муҳим масалаларини ҳал қилишга уринганлар.
Хулоса қилиб айтганда, этикани фақатгина турли хил этика назариялари эмас, балки реал ҳаракатдаги, жонли ахлоқ қизиқтиради, бошқача айтганда, уни биринчи навбатда ўз предметининг объектив диалектикаси қизиқтиради.
Ахлоқнинг илмий назарияси бўлган этика ҳозирги замон шароитида реал ахлоқий муносабатлар моҳиятини тадқиқ этиш ва тушунтиришни, ижтимоий тараққиёт мазмунига киритадиган барча ижобийликни очиб беришни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди.
Этика реал ахлоқий муносабатларни тадқиқ этиш билан бирга шу асосда ахлоқий муносабатларнинг қандай бўлиши лозимлигини, яъни лузумийликни ифодалаб беради, ахлоқни ҳаётда қарор топтирадиган объектив қонуниятларни текширади. Этика инсониятнинг ахлоқий тажрибасини умумлаштириб, ҳаёт кун тартибига қўйган янги принциплар, нормалар, хулқ қоидаларини назарий асослашга, уларни барча кишиларнинг бойлигига айлантиришга ҳаракат қилади, бу эса жамиятни бошқаришдаги методларни такомиллаштиришга ёрдам беради.
Яна бир муҳим муаммо, бу - биологик ахлоқ. Мазкур ҳодиса сўнгги бир неча ўн йиллик ичида соф табобат муаммосидан ахлоқий муаммога айланди: эндиликда, бировнинг муайян аъзосини бошқа беморга жарроҳлик операцияси йўли билан ўтказиш орқали киши ҳаётини сақлаб қолиш ахлоқий нуқтаи назардан қандай баҳоланади, деган савол кун тартибида долзарб бўлиб турибди.
Биологик ахлоқ деганда, одатда, бизда ҳам, жаҳон ахлоқшунослигида ҳам асосан тиббий ахлоқ, табобат муаммоларига доир ахлоқий ёндашувлар тушунилади, холос. Бу унчалик тўғри эмас. Бизнингча, биологик ахлоқ муаммолари икки йўналишдан иборат: бири - инсонларнинг кичик биологик олам сифатидаги катта биологик оламга бўлган муносабатлари билан боғлиқ «ташқи», иккинчиси - инсонларнинг «ўз-ўзига ва ўзаро муносабатларидаги тиббиёт билан боғлиқ ички» ахлоқий масалалар.
Биз одатда «экологик ахлоқ фалсафаси» деганимизда айнан биринчи ҳодисани назарда тутамиз. Икки биологик оламнинг муносабатларини, яъни экологик ахлоқий муаммоларни биологик ахлоқ доирасида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги пайтда экологик ахлоқнинг инсоният учун нақадар муҳимлигини ҳамма билади, лекин ўз билганидан қолмайди – муаммонинг мураккаблиги шунда. Биз юқорида ноосфера, тафаккур борасидаги мулоҳазаларимизда экологик буҳронларнинг баъзи кўринишларига тўхталиб ўтдик. Бироқ, яна ундан ташқари сўнгги пайтларда жаҳон бўйлаб синтетик жисмлар ишлаб чиқаришнинг кенг йўлга қўйилганлиги, ҳайвонот ва айниқса ўсимликларнинг габрид усулида янги турларининг вужудга келтирилиши сингари ҳодисалар ҳам экологик аҳамиятга эга. Хўш, улар табиат билан сингишиб, уйғунлашиб кета оладими, табиат уларни ўзиники қила биладими? Бунга ҳозир жавоб топиш қийин, эҳтимол кашфиётларимизнинг оқибатлари, юқорида айтиб ўтганимиз - муайян тафаккур билан инсон орасидаги «масофанинг узоқлашиб» бориши натижасида аён бўлар?...
Биологик ахлоқнинг иккинчи йўналиши тиббиёт илми ва амалиётининг тобора тараққий топиб бориши билан боғлиқ. Бизнингча, тотли ўлим - эвтаназия ҳам биотиббий ахлоқнинг глобал муаммоларидан. Худонинг ихтиёридан ташқари ўлимни ихтиёр қилган киши диний нуқтаи назардан кечирилмайди. Чунки сабрли, бардошли бўлиш, бу дунё изтиробларини тоқат билан бошдан кечириш инсоннинг вазифаси. Лекин ахлоқий жиҳатдан олиб қараганда масала қандай баҳоланади? Дейлик, муайян инсон, бемор ўз кунларининг саноқли эканини, лекин бу кунлар саноқсиз азоблар ичида ўтишини билади. Шу боис у ўзининг ана шу ҳолатини жуда яхши биладиган бошқа бир одам - шифокордан азобларига чек қўйишни сўрайди. Унинг илтимоси ва шу илтимосни бажариш учун шифокор томонидан қилинган хатти-ҳаракатларни қандай, баҳолаш мумкин? Бу хатти - ҳаракатларни инсонийлик ва инсонпарварликнинг кўриниши сифатида қабул қилиш тўғрими? Умуман, эвтаназия ахлоқийликми, ахлоқсизликми? Бу муаммо ҳам умумжаҳоний миқёсда ўз ечимини кутмоқда.
Чунки табобат борасидаги сўнгги тадқиқотлар инсон ўлими бир лаҳзада рўй бермаслигини, юрак уриши ва нафас олиш тўхтаганда ҳам, мия ўлмаса инсонни ўлди дейиш мумкин эмаслигини исботлаб берди. Дастлаб мия қобиғи, ундан кейин мия танаси ҳалок бўлади. Шундан кейингина инсонни ўлган деб ҳисоблаш мумкин. Зеро, ҳозирги кунда токи мия ўлмас экан, кўпгина ички аъзоларнинг янги табобат техникаси воситасида ишлашда давом этишини таъминлаш ва шу орқали анча муддатгача инсонда тирикликнинг минимал даражасини сақлаб туриш мумкин. Демак, юрак ёки буйракнинг кўчириб ўтказилиши ҳали ўлмаган одамнинг минимал тирикликка бўлган ҳуқуқини поймол қилишдир. Бунинг устига, америкалик нейрохирург Пол Пирсон ўз тажрибаларига асосланиб, юрак кўчириб ўтказилганда руҳ ҳам кўчиб ўтади, деган фикрни билдиради. Чунончи, 19 яшар қизнинг юраги 40 яшар эркакка ўтказилганида, йигитнинг феъл-атворида жуда катта ўзгаришлар рўй берган. Ёки 20 яшар қизнинг юраги ва ўпкаси 3 6 яшар аёлга ўтказилганда ҳам шунга ўхшаш ўзгаришлар юзага келган: аёлнинг кулишигача ўзгариб кетган. Ахлоқий нуқтаи назардан буни қандай изоҳлаш мумкин?
Биологик ахлоқ фалсафасининг анчадан буён кўпчиликка маълум муаммоси, бу – аборт. Маълумки, тўртинчи ҳафтанинг охирида ҳомилада дастлабки юрак уриши пайдо бўлади. Саккизинчи ҳафтанинг охирида эса мия танасининг электрофизиологик фаоллигини кузатиш мумкин. Демак, ҳар қандай аборт, халқ таъбири билан айтганда, жонлини жонсиз қилиш, тирик организмни тирикликка бўлган ҳуқуқдан маҳрум этишдир. Хўш, абортни ахлоқсизлик тарзида баҳолаш керакми ё йўқми? Ёки АҚШ олимлари томонидан «инсон зотини яхшилашга» қаратилган тадқиқотларни олиб кўрайлик. Уларда «яхшиланган» - соғлом, кучли интеллект эгаси бўлган одамлар ҳужайрасини аёл организмидаги энди ривожланишга киришган нисбатан «оддий одам» ҳужайраси ўрнига кўчириб ўтказиш тажрибаларини олиб бориш мўлжалланган. Улар амалда татбиқ этилса, аста-секинлик билан инсоният ирсият жамғармасининг (генофондининг) бир ёқлама ўзгаришига олиб келиши шубҳасиз. Румо папаси буни инсон зотига, инсоний табиатга аралашув, уни зўрлик йўли билан ўзгартириш, нафақат катта гуноҳ, балки ўта ахлоқсизлик деб атади. Хўш, бундай тажрибаларни қандай баҳолаш керак? Бу саволларга ҳам Ахлоқ фалсафаси жавоб топмоғи лозим.



Download 38,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish