7 – Мавзу: Ахлоқий қадриятлар фалсафаси (Этика). Маъруза режаси



Download 38,85 Kb.
bet3/6
Sana10.06.2022
Hajmi38,85 Kb.
#649805
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 мавзу Ахлоқий қадриятлар фалсафасиЭтика

2-савол баёни: Ҳар бир фан сингари этика ҳам ўз категориялар системасига эга. Этика категорияларида этиканинг назарий асосини ташкил этувчи ахлоқнинг энг муҳим томонлари ва элементлари умумлашган ҳолда ўз ифодасини топади. Этика категориялари ахлоқий муносабатларнинг объектив қонуниятларини, жамият ахлоқий ҳаётининг ҳамма томонлари ва ранг-баранглигини акс эттиради. Уларда кишилар ҳатти-ҳаракатлари, синфий-тарихий нуқтаи назардан маъқулланиши ёки қораланиши ўз аксини топган.
Этика категорияларининг кўпчилиги қутбий қарама-қарши характерга эга, чунончи, яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик, бахт ва бахтсизлик, виждон ва виждонсизлик ва ҳоказо.
Ҳар бир категориянинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб у шахс билан жамият ўртасидаги муносабатнинг маълум томонларини акс эттиради, илмий билишнинг турли поғоналарини ифодалайди.
Баъзи категориялар (яхшилик, ёмонлик, адолат, адолатсизлик, эзгулик) ахлоқ соҳасини нисбатан жуда кенг қамраб олади ва ўз мазмунига кўра бирмунча умумий ҳисобланади, бошқалари эса (бурч, виждон, шаън, қадр-қиммат, бахт) нисбатан тор категориялар бўлиб, ахлоқий муносабатларни шахснинг ички дунёси орқали бир мунча яққол акс эттиради.
Ўтмишдаги этика системалари, одатда, у ёки бу категориянинг устунлиги ва унга бошқаларининг асосига қурилган. Масалан, Платон, Аристотель, Форобий этикасида – яхшилик, Кантда – бурч, Гегелда – виждон, Беруний, Ибн Синода, Алишер Навоийда – адолат, Демокрит, Эпикур, Гельвеций, Фейербах этикасида – бахт белгиловчи категориялар ҳисобланган. Этика категориялари жамият ва ахлоқ тараққиёти жараёнида янгича белгилар касб этиб, ўзгариб ва ривожланиб боради.
Асосий мезоний тушунчалар – категориялар сингари ахлоқий тамойиллар ҳам ахлоқий англаш шаклларидан ҳисобланади. Уларда ахлоқий талаб нисбатан умумий тарзда кўзга ташланади. Ахлоқий тамойиллар жамият томонидан шахсга қўйиладиган умумахлоқий талаблар тарзида намоён бўлиб, инсоннинг ахлоқий моҳиятини, унинг ҳаёти мазмунини, одамлар билан ўзаро алоқаларидаги асосий жиҳатларини белгилаб беради. Натижада тамойиллар, инсон хатти-ҳаракатининг умумий йўналишини кўрсатган ҳолда, кўпгина ахлоқий меъёрлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахлоқнинг асосий тамойилларига инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, тинчликсеварлик кабилар киради.
Инсон ҳаётида ахлоқий меъёрлар ҳам катта аҳамиятга эга. Улар тамойилларга нисбатан анча содда, умумлашмаган, тор қамровли. Уларни кундалик хаётимизда маълум ахлоқий тамойилларнинг амалга ошиш мурватлари ҳам дейиш мумкин, улар ахлоқий талабларнинг энг оддий шакли сифатида рўёбга чиқади. Ҳалоллик, ростгўйлик, хушмомалалик, боодоблик, камтарлик сингари меъёрлар айниқса, диққатга сазовар. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳалолликни унинг дастлабки тор диний мазмунида-қайси таом ҳаром-у, қайсиниси ҳалол, деган маънода тушунмаслик лозим. У аллақачон умуминсоний маъно касб этган меъёрга айланган. Ҳалоллик, ростгўйлик виждон тушунчаси билан боғлиқ, инсоннинг ўзгага муносабати ўзига муносабатидек соф бўлишини талаб этувчи маъёрлардир.



Download 38,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish