7 – Маъруза: Суғориш тизимларида сув ўлчаш Режа


ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ



Download 187,62 Kb.
bet11/39
Sana21.02.2022
Hajmi187,62 Kb.
#73036
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
dexqonchilik ma'ruza umumiy

ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ МЕЛИОРАЦИЯСИ

Шўр тупроқлар тарқалган ҳудудлар катта миқёсдаги тупроқ- геокимёвий формация бўлиб, турли хил тупроқларни ўзида бирлаштиради. Унинг умумий белгилари қуйидагилардан иборат: аккумулятив ёки палеаккумулятив ландшафтларда ҳосил бўлиши, юқори концентрациядаги эритмаларда сувда осон эрувчи тузларнинг тупpoқ ҳосил бўлиш жараёнларида иштирок этиши, ўсимликларнинг ёхуд тупроқ эритмаларининг юқори концентрацияси ёхуд у ёки бу тупроқ қатламларидаги ўта юқори ишқорийлик сабабли нормал ўсиши ва ривожланиши учун ноқулай шароитларни вужудга келиши (бундан шўр тупроқларда ўсувчи галофитлар мустасно) ва бошқалар.


Шўрланган тупроқлар деб тупроқ профилида маданий ўсимликлар (галофит бўлмаган - шўрга чидамсиз) нинг ривожланиши учун заҳарли таъсир этувчи сувда осон эрувчи тузларнинг миқдорига айтилади. Сувда осон эрувчи тузларга совуқ сувда гипснинг (CaSO4 2H2O) эрувчанлигидан (2 г/ л. атрофида) ортиқ эрийдиган тузлар киради.
Тупроқнинг юқориги 0-30 см ли қатламида 0,6% ортиқ сода 0,1% дан. ортиқ хлор ва 2% дан ортоқ -сульфатлар ушлаган шўрланган тупроқлар шўрхоклар деб аталади . Бундай табақаланиш тузларнинг турлича заҳарлигидан келиб чиқади. Масалан, энг захарли туз сода (Na2CO3) ҳисобланиб, унинг 0,6% миқдори тупроқни бутунлай унумсиз ерга айлантириб, 0,1% атрофидаги миқдори ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этади. Дунё тупроқ харитасидаги (ФАО) тупроқлар системастикасида (тизимида) юқориги 0-15 см ли қатламда 3% дан ортиқ миқдорда туз ушлаган тупроқлар шўрхоклар гурухига киритилган.
Юқорида кўрсатилган миқдордаги тузлар тупроқнинг юза қатламида эмас, балки чуқурроқ қатламларида бўлган тупроқлар шўрхокли тупроқлар ва шу миқдордан кам бўлган лекин тупроқнинг ҳоҳлаган қатламларида жойлашса шўрхоксимон тупроқлар деб аталади.
Демак, тупроқлар тузларнинг тупроқ профилида жойланишига қараб юза ва чуқур шўрхоксимон бўлишлари мумкин.
Шўрхокларнинг тарқалган асосий ҳудудлари суббореал ва субтропик минтақаларнинг дашт ва ярим дашт минтақалари ҳисобланади. Шўрхоклар майдони ер шарида 69,8 млн. гектарни, барча шўрланган тупроқлар майдони эса 240 млн. гектарни ташкил этади (Ковда, Розанов, 1988).
Шўрланган тупроқлар ва шўрхокларнинг пайдо бўлиши учун икки хил жараён - ландшафтларда (табиатда) эркин ҳаракатланувчи ва уларни тупроқда тўпланиши содир бўлиши керак тузлар ҳосил бўлишининг асосий манбалари тоғ жинсларининг нураши таъсирида ҳосил бўладиган, ўзида туз ушловчи ва тупроқ ҳосил қилувчи ҳар хил жинслар ҳисобланади.
Маълумки, дунё океанларига қуруқликдан йилига 3 млрд. тонна сув оқимлари бўлмаган континентларга 1 млрд. тоннагача хар хил тузлар келиб қушилади. Туз тўпловчи манбалардан, яъни таркибида туз ушловчи тупроқ ҳосил қилувчи жинслар, тузларнинг денгиздан қуруқликка шамол таъсирида келиб қўшилиши (импульверизация), атмосфера ёғинлари, тупроқ-грунт сувлари, ўсимликлар, суғориш сувлари ва бошқалар ҳисобланади.
Тузлар ҳамма жойларда пайдо бўлиб, ер юзасининг устки қатламларида йиғилади. Шунга қарамасдан шўрланган тупроқлар майдони ва айниқса шўрхоклар майдони ер шарида унчалик катта майдонларни эгалламайди, чунки тузларнинг тупроқда йиғилиши маълум шарт-шароитларни тақазо этади. Агар атмосфера ёғин-сочинлари миқдори, намликнинг буғланишидам ортиқ бўлса, тупроқда туз тўпланиши содир бўлмайди, чунки бундай шароитда ювулувчи сув режими устунлик қилади, тупроқда тузлар буғланиш атмосфера ёғин-сочинларидан ортиқ бўлганда юз беради. Энг кўп туз тўпланиши чўл минтақасида буғланиш атмосфера ёғин- сочинларидан 13-20 марта ортиқ бўлган ҳудудларда содир бўлади.
Турли ландшафт - геокимёвий ҳолатларда турлича тузлар тўпланади. Намлик бирмунча кўпроқ иқлим шароитларда кам эрийдиган тузлар тўплангани ҳолда сувда кўпроқ эрийдиган чуқур қатламларга тупроқ она жинси ва грунт сувларигача ювилиб кетади. Иқлим шароити қурғоқчилиги ортган сари сувда кўпроқ эрийдиган тузлар тўплана бошлайди.
Кучсиз шўрланишнинг бошланғич даврида сода кўпроқ тўплана бошлайди. Шўрланиш кучайган сари биринчи ўринни сульфатлар, ундан кейин хлоридлар эгаллайди.
Тупроқда туз тўпланиш асосан макрорельефларнинг пастқам жойларида, турли моддаларнинг кўпроқ йиғилган участкаларида ривожланади. Рельефнинг баландроқ шакллари учун тузларнинг оқиб чиқиб кетиши характерлидир. Ер усти ва ер ости тупроқ-грунт сувлари билан улар рельефнинг пастқам жойларига оқиб ўтиб депрессия тупроқларини шўрланишига олиб келади.
Грунт сувларининг кимёвий таркиби, уларнинг минерализациясига чамбарчас боғлиқ кам концентрациядаги грунт сувларида гидрокарбонатлар, минерализация-сининг ортиши билан хлоридлар катта рол ўйнайди.
Шўрхок ўсимликлари онда-сонда якка-дукка тарзда ривожланган бўлиб, улар шўра ўсимликларини турли кўринишларини намоён қилади. (сертуз ва юқори осмотик босимли тупроқ эритмасида ҳаёт кечиришга мослашган қора шўра, сарсазан, шўра, бурган, шувоқ, курмак каби) ва илдиз системаларининг чуқур кетиши ва кул моддасининг юқори миқдорда бўлиши билан фарқланади. Шўраларнинг айрим турларида кул элементларининг миқдори 20-30% ни ташкил этади, кул таркибида хлор, олтингугурт, натрий элементлари кўпроқ учрайди. Шўрхоклар, қабул қилинган тупроқлар систематикасига кўра, автоморф - грунт сувлари чуқур жойлашган майдонларда ўзида туз ушланган жинслардан ва гидроморф - минераллашган грунт сувлари таъсирида ҳосил бўлган шўрхокларга бўлинади. Автоморф шўрхоклар қуйидаги типчаларга: типик - қолдиқ, қайталанган ва тақирлашган; гидроморф шўрхоклар эса типик, ўтлоқи, ботқоқ, шорли (сор), лой-вулқонли ва тепа-дунглик типчаларига бўлинади. Яна шўрхоклар шўрланиш химиздми (типи)га қараб хлоридли, сульфат-хлоридли, хлорид-сульфатли, сульфатли, сода-хлоридли, сода-сульфатли, хлорид-содали, сульфат-содали, сульфат ёки хлорид-гидрокарбонатли туркумларга ҳамда шўрланиш манбаларига кўра - литогенли, қадимий гидроморфли ва биогенли туркумларга ажралади. Шўрхоклар тупроқ профилидаги тузларнинг тарқалиш характерига кўра: устки, юзаки (агар тузли қатлам 0-30 см да тарқалган бўлса) ва чуқур профилли (агар бутун профил шўрхоклар даражасида шўрланган бўлса) гурухларга бўлинади.
Морфологик ташқи кўринишга кўра шўрхоклар қуйидаги -майин, қатқалоқ, қора ва ҳўл гурухга бўлинади. Қатқалоқ шўрхокларнинг бетида юпқагина туз қавати (қатқалоқ) ҳосил бўлади ва бу қатқалоқ таркибида асосан хлорид тузлар (NaCl) бўлиб, сульфатлар оз учрайди. Майин шўрхокларнинг устки қавати қуруқ, ғовак ва жуда майин бўлади, киши оёғи осон ботади ва из тушади. Бу хилдаги шўрхоклар таркибида асосан сульфатлар айниқса Na2SO4 кўп бўлади. Қopa шўрхокларда сода (Na2CO3) кўп бўлганлигидан тупроқ гумуси таркибидаги гумин кислота эрийди ва қора тус ҳосил бўлади. Ҳўл шўрхоклар таркиби асосан СаС12 ва MgCl2 тузларидан иборат бўлади.

Назорат учун саволлар:



  • Шўрланган тупроқлар деб нимага айтилади?

  • Даражаларига кўра шўрланган тупроқ турлари қайсилар?

  • Шўрхок ва шўртоб тупроқларнинг бир-биридан фарқи нимада?




Download 187,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish