7 – Маъруза. Шаҳар йўллари ва кўчалари Режа



Download 0,6 Mb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#186216
  1   2   3
Bog'liq
6 Маъруза Шаҳар йўллари ва кўчалари


 
7 – Маъруза. Шаҳар йўллари ва кўчалари
 
Режа:
1.Шахар кўчалари ва йўллари.
2.Шахар кўчалари ва йўллар таснифи.
3.Шахарларни режалаштириш схемалари.
4.Кўча ва кўчадан ташқари транспорт турлари, уларнинг тавсифлари.
5.Метрополитен ва аҳамияти.
6.Шахарларда транспорт қатновиниташкил қилишнинг асосий ҳусусиятлари.
Шаҳар кўчалари ва йўллари
Шаҳар кўчалари йўлларнинг бир тури бўлиб, турли хил транспортларни ва йўловчиларни ўтказишга мўлжалланган бўлиб қолмай, муҳандислик тармоқларини жойлашишига, кўкаламлаштириш, ободонлаштиришга мўлжалланган. Шаҳар кўчалари шаҳардаги уй-жой қурилган минтақалардан ўтади.
Шаҳар йўллари шаҳар кўчаларига ўхшаш вазифани бажаради, лекин уй-жой қурилмаган минтақалардан ўтади 7.1-расм.
1-расм. Тошкент шаҳар Амир Темур шоҳ кўчаси

Кўча ва йўллар таснифи

Кўча ва йўллар асосий вазифалари

Тезюрар йўллар

Йирик шаҳарлар ёки уларнинг туманлари орасидаги ёки бошқа аҳоли пунктларини боғловчи ҳар хил сатхда ҳаракати ташкил қилинган транспорт алоқаси.

Магистрал кўча ва йўллар:
Умумшаҳар аҳамиятидаги
узлуксиз ҳаракат
Умумшаҳар аҳамиятидаги
Ҳаракати бошқариладиган
Туман аҳамиятидаги

Аҳоли яшаш, саноат туманлари ва жамоат марказалари, шу каби шаҳар худудидаги тезюрар йўлларда ҳар хил сатхда ҳаракати ташкил қилинган транспорт алоқаси.
Шаҳар худудидаги аҳоли яшаш, саноат туманлари ва жамоат марказалари, шу каби узлуксиз харакатдаги магистрал кўчаларда бошқа кўчалар билан бир сатхда ҳаракати ташкил қилинган транспорт алоқаси.
Туман ҳудудида умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларда бошқа кўчалар билан бир сатхда ҳаракати ташкил қилинган транспорт алоқаси.

Юк автомобиллари ҳаракатига

Саноат ва коммунал-омбор минтақаларида бошқа кўчалар билан бир сатхда саноат ва қурилиш юкларини ташиш.

Маҳаллий аҳамиятдаги кўча ва йўллар:
Аҳоли яшаш кўчалари
Саноат ва коммунал-омбор туманлари йўллари
Пиёдалар кўчалари ва йўллари
Поселка кўчалари
Поселка йўллари, проездлар

Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларда аҳоли яшаш бинолари ва аҳоли микрораёнларида транспорт (жамоат транспортини ўтказмасдан) ва пиёдалар алоқаси.
Туман ҳудудида саноат ва қурилиш юкларини ташиш, юк ҳаракати йўллари билан бошқа йўлларни бир сатхда кесишишиорқали транспорт алоқасини таъминлаш.
Жамоат транспорти тўхташ бекатлари ва дам олиш жойлари, хизмат кўрсатиш корхоналари ва муассасаларида пиёдалар ҳаракати.
Поселка ичидаги транспорт ва пиёдалар алоқаси.
Микрораён ҳудудидаги транспорт алоқаси.

1-жадвал
Тез юришга мўлжалланган йўллар йирик шаҳардаги туманларни ёки шаҳар таъсиридаги аҳоли яшайдиган жойларни тез транспорт алоқаси билан таъминлаш учун мўлжалланган В=120 км/соат.
Умум шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўча ва йўллар - саноат туманлари, турар жойлар ва жамоат марказларини боғлаш учун мўлжалланган В=100 км/соат. Туман аҳамиятидаги магистрал кўча ва йўллар - туман ичидаги ва магистрал кўчалар билан транспорт алоқасини боғловчи кўча ва йўллар В=80 км/соат.
Юк автомобиллари учун мўлжалланган йўллар - саноат ва қурилиш юкларини ташиш учун мўлжалланган бўлиб, уй-жой қурилмаган жойлардан ўтади. В = 80 км/соат.
Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган кўча ва йўллар магистрал кўчалар билан, даҳа ва маҳаллаларни транспорт алоқасини таъминловчи кўчалар В=60 км/соат.
Саноат ва комуннал-омборхона туман йўллари. Туман ичидаги саноат ва қурилиш юкларини ташишга мўлжалланган В = 60 км/соат.
Йўловчилар учун кўча ва йўллар. Йўловчиларни иш жойлари, ҳизмат кўрсатиш корхоналари ва муассасалар, дам олиш жойлари, жамоат транспорти тўхташ жойлари билан боғлашга мўлжалланган.
Тор кўча (икки параллел кўчани бирлаштирувчи кўча). Микрораёнлар ичидаги транспорт ва йўловчи алоқаларини таъминловчи кўча.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish