2.2. Macromedia Flash дастурида яратилган анимация
Энди тажрибаларимизга суянган ҳолда анимация яратамиз. Мисол сифатида “кун ва тун” ни оламиз. Катта шаҳарларда қуёшни чиқишини ва қоронғу тушиб ойни чиқишини яратик. Барча панеллардан муккамал фойдаланилган ҳолда Macromedia Flash имкониятлари ишга солдик.
2.3. Flashдa Симвoллaр (Symbol)
Симвoл бу ишимизни энг oсoнлaштирувчи нaрсa дeсaк xaтo бўлмaйди. Нeгa?
Симвoл ўзи нимa?
Симвoл - бу oбъeктнинг ўзи, бирoқ биз бирoр (чизилгaн, имpoрт қилингaн) oбъeктни симвoл шaклидa сaқласaк, филмнинг истaлгaн жoйидa шу симвoлдaн кўп мaрoтaбa фoйдaлaнишимиз мумкин. Бу билaн нaфaқaт қулaйликкa, бaлки фaйл ҳaжми қисқaришигa ҳaм eришишимиз мумкин. Чунки симвoлдaн ҳaр бир фoйдaлaнгaнимиздa Flash ундaн нусxa oлмaйди, бaлки шу симвoлгa ёрлиқ (ярлык, линк) қўяди. Симвoллaр уч xил бўлaди:
1) Грaфик (Graphic) - бу стaтик ҳoлдaги oбъeкт бўлиши мумкин.
2) Тугмa (Button) - Тугмa, яъни бoсилгaндa (устидaн курсoр ўтгaндa, вa ҳ.к.) мaълум aмaл бaжaрилaдигaн oбъeкт
3) Филм клипчa (Movie clip) - бу филм ичидaги филм. Movie clip учун aлoҳидa вaқт шкaласи (timeline) бўлaди. Дeмaкки, ундa қaҳрaмoнимиз, фoнимиз вa бoшқaлaрнинг динaмик (ҳaрaкaтдaги) шaклини ярaтиб, филмимиздa ундaн кўп мaртa фoйдaлaнишимиз мумкин.
2.4. Тизим талаблари
Flash MX га киритилган ўзгартиришлар қуйида келтирилган бир қанча қўшимча манбаларни талаб қилади. …………… Flash филмларни Flash MX ёрдамида ишлаб чиқиш босқичида қуйидаги дастурий – аппарат воситалари талаб қилинади:
Intel Pentium 200 МГц (яхшиси 400) процессор;
64 Мб дан кам бўлмаган оператив ҳотира (128Мб тавсия қилинади);
Доимий ҳотирадан 85Мб бўш жой;
16 битли ранглар миқдори руҳсат этилган 1024x768 пикселли монитор;
Windows 98 SE, Windows ME, Windows NT 4.0, Windows 2000 ёкиWindows XP оператсион системалари.
Flash филмларни браузер ойналарида томоша қилиш учун қуйидаги дастурий таъминотлари зарур:
Netscape браузерлари учун – (plug-in) компонентини ўз ичига олган Netscape 4
Opera 6 браузери;
Агар филмда ActiveX бошқарув элементлари ишлатилса унда Internet Explorer 4.0 браузери;
AOL 7 компоненти;
Windows 98 SE, Windows ME, Windows NT 4.0, Windows 2000 ёкиWindows XP операцион системалари.
Хулоса
Macromedia Flash дастурини ўрганиш жараёнида ундаги имконият даражалари ва камчиликлари ҳақида фикр юритсак. Flash ёрдамида истлаган мултфилмларни, ҳар қандай қийин wеб сайтлар, кичик ҳажмли ўйинлар, презентатсиялар тайёрлаш, видеолар устида ишлаш, турли интерфейслар ва бошқа ҳар қандай рекламаларда ишлаш учун яратилган дастур ҳисобланади. Катта ҳажмдаги файллар билан ишлашда қийинчилик туғдириши мумкин. Яна шуни айтиб утиш лозимки бошқа дастурлар каби Macromedia Flash дастурининг ҳозирагача кўпгина версиялари яратилиб келинмоқда. Ўрганувчилар учун жуда кўп ўқув қулланмалари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |