7- жадвал. Раҳбарлик усулубига қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши
№
|
Раҳбарлик турлари
|
Изоҳ
|
1.
|
Автократик раҳбар
|
Бундай турдаги раҳбар:
Буйруқ чиқариш, қарор қабул қилиш, ходимларга жазо бериш ёки рағбатлантиришда жамоа фикрини ҳисобга олмайди;
Ўзини жамоадан узоқда тутади, жамоа аъзоларни бевосита мулоқотда бўлишини чэгаралаб қўяди;
Ўзининг ноўрин ҳаракатларининг танқид қилинишига чидай олмайди;
Ўзига бўйсунувчиларнинг ҳаракатларини кескин равишда танқид қилишни яхши кўради;
Муттасил буйруқ беришга ҳаммани ўз истакларига сўзсиз бўйсундиришга интилади;
Кўп гапиришни ёқтирмайди, лекин бўйсинувчилари билан муомалада бўлганда унинг раҳбарлик ғурури баландлиги, ўзини катта тутиши сезилиб туради;
Ўзига бўйсинувчилари олдида қовоғи солинган кайфиятда бўлади.
Хуллас автократик раҳбар, ўзига бино қўйган, димоғдор, ўз қобилияти ва имкониятларига ортиқча ишонадиган, ҳукмини ўтказишга интиладиган кишиларда этишиб чиқади.
Бундай раҳбар назоратдан четда қолса, ўша ерда дағаллик, такаббурлик, тазйиқ ўтказиш, мажбур қилиш каби ўта салбий ҳолатлар авж уради.
Бироқ автократик бошқарув усулини ҳар жиҳатдан ёмон деб бўлмайди. Баъзи бир ҳолларда бўйсинувчиларнинг маданий даражаси, аҳлоқи пастлиги сабабли автократик услубни танлаб олиш ҳам иш бериб қолиши мумкин.
|
2.
|
Либерал раҳбар
|
Бундай турдаги раҳбар:
Иродасиз, ташаббуссиз бўлади;
Ўз зиммасига маъсулият олишни ёқтирмайди;
Ишни ўз ҳолига ташлаб қўяди;
Идорага нисбатан қатъий бўлишдан ҳайиқади;
Ўзини ҳаддан ташқари еҳтиёт қилади;
Бирон ходим билан ҳам алоқани бузишни истамайди;
Талабчан эмас, суст назорат қилади.
|
3.
|
Демократик раҳбар
|
Бундай турдаги раҳбар:
Бошқариш функцияларини жамоа фикри билан ҳисоблашиб амалга оширади;
Ишлаб чиқаришни бошқаришга ходимдларни жалб қилади, уларнинг билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий натижаларини инобатга олади;
Барча билан баробар ва самимий муносабатда бўлади, устунлигини билдирмайди;
Буйруқ бериш йўли билан эмас, балки ишонтириш услубида иш тутади;
Бўйсунувчиларнинг шахсий ташаббусини, ижодий фаолиятини ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчан муҳитни яратади.
|
Қайд этилган раҳбарлик услублари соф ҳолда учрамайди. ҳаётда ҳар бир раҳбарнинг иш услуби ҳар ҳил бўлади, лекин юқоридаги уч услубдан бири яққолроқ сезилиб туради. Турли хил ишлаб чиқариш вазиятларида хар хил ходимга нисбатан раҳбарликининг ижобий томонларидан фойдаланиш керак. Раҳбар ҳақиқий аҳволга қараб иш тутиши ва бўйсинувчиларнинг ўзига хос шахсий хислатларини ҳисобга олиб муомала қилиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |