16-маъруза 6.5. Махсулотнинг сифати ва ракобатбардошлигини оширишда сертификатлаштиришнинг урни
6.5. Махсулотнинг сифати ва ракобатбардошлигини оширишда сертификатлаштиришнинг ўрни Технологик жараёнларни қамраш бўйича «жараён-жараён» (навбатдаги жараённииг сифати олдингисига боғлиқ бўлган ҳар бир жараённинг кетма – кет бажарилиши текширилади), содда жараёнларнинг бир нечтаси бажарилгандан сўнг ёки технологик жараёилар узлуксиз бажарилса ялпи назоратлар ўтказилади. Техннкавий назоратни «сиртқи» (маҳсулотнинг сиртқи кўринишини текшириш), «симметрик» (буюмнинг ўлчамларини текшириш) ва «таркибий», яъни унинг таркиби, қатнишиши ва бошқа хусусиятларини текшириш усули орқали олиб борилади.
Назорат ўтказишшшг мақсадга мувофик “огоҳлантирувчи”, яъни ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида, нуксонларнинг олдини олиш мақсадида ҳамда «ишлаб чикариш», яъни ишлаб чикаришнинг маълум босқичи ёки айрим жараёнларидан сўнг ўтказиладиган текширишдир.
Буюмларнинг геометрик ўлчамларини, физикавий ва механик хусусиятларини ҳамда бошка сифатларини текшириш учун саноат корхоналарида қўлланиладиган ўлчов воситаларини автоматлаштириш даражаси бўйича улар: механизациялаштирилган асбоб ва ўлчов воситалари (улар назоратни қўшимча ишлардан озод қилиниб, фақатгина жараёнга мослаштиришни талаб қиладилар); қисман автоматлаштирилган текширув асбоб ва воситалар (улар ёрдамида барчасини ўлчаш, синаш ҳамда саралаш жараёнлари автоматик равишда бажаршшб, назоратчидан фақатгина ўлчанувчи ёки синалувчи буюмни ўрнатишни талаб этади холос); автоматлаштирилгаи ўлчов асбоблари ва воситалари (улар автоматик равишда ўлчанувчи буюмни узатиш, ўрнатиш, ўлчаш ва саралаш жараёнларини назоратчи ёки операторнинг иштирокисиз бажарадилар) га бўлинади.
Технологик жараёнга таъсир кўрсатиш нуқтан назаридан қараганда барча ўлчов асбоби ва воситаларини пассив ва актив турларга бўлиш мумкин.
Пассив текширув воситалари буюмнинг ўлчам ва хусусиятларини технологик жараёнларини бажариб бўлгандан сўнг аниқлайдилар. Улар каторига тайёрланаётгап буюмнинг ўлчам ёки технологик жараённинг боришини текширадиган, лекин дастгоҳнинг бошқарув қисмларига текширув натижаларини бермайдиган асбоб ва воситалар ҳам киради.
Актнв текширув воситалари эса бутун ўлчамларини ва технологик жараённи аниқлаш билан бир каторда текширув натижаларини бошкарув буйруқларига айлантнриб, дастгоҳнинг бошқарув ўамда бажарувчи қисмларига юборади.
Қисқача хулосалар
Маҳсулот (иш, хизмат) сифатининг техник назоратини ташкил этиш ишлаб чиқариш жараёнини самарали шакллантиришда муҳим рол ўйнайди, чунки унинг ўзи маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, сифати, техник даражасини оширишнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Техник назорат тизими кўплаб элементлардан ташкил топади. Буларга назорат объекти, бевосита технология назорати, назорат воситаси ва назорат девони ходимлари киради. Техник назорат бўлими кўпгина вазифаларни, яъни сифатни таъминлаш билан боғлиқ; сифатсизликни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш; сифат тўғрисидаги ахборотларни қайта ишлаш ва бошқаларни ечишга даъват қилади.
Бунга боғлиқ ҳолда техник назоратнинг ташкилий тузилмаси у ёки бу корхонанинг хусусияти, махсуслашиши таъсири остида аниқлайди.
-техник назоратнинг восита ва унинг амал қилиш йўллари туридан фойдаланилади.
Замонавий шароитда маҳсулотни сертификатлашни Ўзбекистон Рсспубликасининг 1994 йил қабулда қилинган «Маҳсулот ва хизматларни сертификациялаш тўғрисида»ги Қонунига биноан ташкил этиш зарурий аҳамиятга эга.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Махсулотнинг сифати