Янги маҳсулотни яратиш. Бизнес-режада корхонанинг янги маҳсулот яратиш бўйича сиёсатини баён қилиш лозим. Ушбу сиёсатни ишлаб чиқишда биринчи навбатда истеъмолчилар талабларига таянилади. Бундан ташқари қуйидаги қоидаларни ҳам ҳисобга олиш керак.: янги маҳсулотни яратиш ва бозорга чиқариш зарур, лекин у бир мунча таваккалчилик билан бо\лиқ. Амалиёт кўрсатадики, таклиф этилаётган янги маҳсулотларнинг кенг истеъмол товарлари бозорида 40 фоизи, саноат товарлари бозорида 20 фоизи, хизматлар бозорида эса 18 фоизи касодга учрайди. Бунга сабаб сифатида талаб хажмининг ноътўғри белгиланиши, рекламанинг етарли эмаслиги, талабни шакллантириш ва сотувни
рағбатлантириш бўйича ишларнинг паст даражаси, баҳосини асоссиз ошириб юбориш, рақобатчиларнинг жавоб ҳаракатлари, бозорга чиқариш вақтини ноътўғри танлаш кабиларни кўрсатиш мумкин.
янги товарни икки усулда олиш мумкин: четдан сотиб олиш (корхона сотиб олиш, патент ёки рухсатномани сотиб олиш орқали) ёки корхонани ўзида янги маҳсулот турини ишлаб чиқиш;
товарни бозорга чиқарилаётган даврдаги асосий харидорларнинг талабларига жавоб бериши керак. Бу эса янги товарлар шаклланишини башоратлашни ва янги ғояни илгари суриш ҳамда товарларни синов сотувлари ўртасидаги оралиқни қисқартиришни талаб қилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра 80 -100 та янги ғоялардан фақатгина биттаси, бозорнинг истиқбол талабларига жавоб бера оладигани ҳаётга тадбиқ этилар экан.
Сифат соҳасидаги корхона стратегияси. Бизнес-режанинг ушбу бандида қуйидагилар акс эттирилади: харидор учун энг жозибали бўлган сифат жихатларининг тавсифи; маҳсулот жозибадорлигининг ўзгариши йўналишлари; маҳсулот сифатини ошириш борасидаги корхонанинг стратегик йўналишлари.
Дизайн стратегиясини белгилаш. Бунда қуйидагиларни ёритиш лозим; дизайн борасидаги корхона ҳаракатларининг стратегик йўналишлари; корхона маҳсулотни дизайни бўйича хизмат кўрсатишни ташкил этиш; дизайн хизматига қилинадиган харажатлар.
Товарнинг бозор атрибутлари (белгилари). Бизнес-режада товарнинг бозор атрибутларига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки унинг ташкил этувчилари товарни истеъмолчи томонидан қабул қилинишида катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун товарнинг маркаси, қадоқланиши, хоссалари ва бажарадиган вазифаларини муфассал баён этиш лозим. Товар белгиси - ҳуқуқий ҳимоя қилинган товар маркаси ёки унинг бир қисми бўлиб, товар сотувчисининг фақатгина ўзига марка номи ва марка белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Товар белгиси сифат кафолатлари, индивидуаллик, реклама ва маркани ҳимоя қилиш вазифаларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |