6 мавзу: Ўқитувчи-ўқувчи ўртасидаги конфликтлар Режа



Download 262,98 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi262,98 Kb.
#274979
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6 мавзу (1)

1)вазифа. Муаммоли хулқ-атворни холисона изохдаш. Барча ўқитувчитарга 
ўқувчининг хулқ-атворини изохдашда холислик етишмайди. Интизомни 
бузганда ўкувчи айнан нималар қилиши “ҳиссиётга берилмай” қисқа 
изохданиши керак. “У жуда ёмон бола”, “унинг фикри тарқоқ, паришонхотир”, 
“уни бошқариш жуда қийин”каби изоҳлар ўқитувчининг ўқувчига нисбатан 
берилган нотўғри баҳоси ҳисобланади. Бу изоҳлар ўкувчининг хулқ-атворига 
берилган баҳо бўлмай, балки айрим ўқитувчиларнинг ўқувчилар хулқ-атворини 
тузатишда натижага эриша олмаганлигини билдиради. Лекин битта ўкувчи 
ҳамма ўқитувчиларга нисбатан ҳам бундай хатти-ҳаракатни амалга оширмайди. 
2)вазифа. Емон хулқ-атворнинг сабабини тушуниб олиш Атрофдагиларнинг 
ўзига бўлган эътиборини хоҳлайдиган ўқувчилар ўзларини худди ҳақиқий 


артистлардай тутадилар ва кўп ҳолларда бундай хулқ-атворнинг сабаби шу 
бўлади. Шундай болалар борки. улар ёки бутун синфни жонлантиришлари 
мумкин. ёки аксинча, барча ишларни жуда секинлиқца амалга оширадилар. 
Бундай болаларни барча ишларда фаол бўладиганларга нисбатан “тузатиш” 
қийинроқ кечади, чунки улар интизомни расман бузмайдилар. Эътиборга 
бўлган эҳтиёж психологик жараён бўлиб, овқат ва сувдек зарур. Уйдаги 
эътиборнинг камлиги унинг мактабдаги хулқ-атворига таъсир этади. Бундай 
болалар ижобий мулоқот қилишни билмайдилар. Педагогдан бундай 
ўқувчиларга имкон қадар кўпрок эътибор қаратиш талаб этилади. 
Улар ўзларини кўрсатиш учун турли усуллардан фойдаланадилар, яъни барча 
ишларнинг аксини қилишга, масалақ назорат ишини ҳаммадан кейин 
бажарадилар ёки умуман топширмайдилар, синф олдида ўқитувчининг 
обрўсига путур етказадиган сўзларни айтадилар. Бу эса ўз навбатида хавотир ва 
зўриқишни юзага келтиради. Шундай болалар ҳам борки, улар бир қарашдан 
интизомли, хушмуомала бўлиб кўринадилар, лекин ўзлари ҳоҳлаган ишни 
қиладилар, диққатларининг тарқоқлиги ва хотиранинг пастлиги, жисмоний 
ҳолатлари билан ўзларини оқлайдилар. Улар тартиб-қоидаларга ва ўзидан 
катталарга бўйсуниш кераклигини аниқ англаб етмайдилар. Агар ўқитувчи 
ўқувчидаги бундай характерли хусусиятларни тузатишга эришса, бундай 
ўқувчилар шахсида лидерлик ва мустақил фикрлаш қобилиятлари шаклланади. 
Улар мустақил фикрлашни, қарор қабул қилишни ва ўз ҳаётларини назорат 
қилишни хоҳлайдилар. Мураккаблик томони шундаки, бувдай томонларни 
улар бошқаларга ҳам нисбатан қўллашга, уларни бошқаришга ҳам ҳаракат 
қиладилар. 
Ўқувчи интизомни бузгавда айнан қацдай хатти-ҳаракатни амалга 
ошириши, қавдай вазиятларда буни қилаётганини қайд этиш ва нима учун 
бувдай қилаётганини аниқлаш муаммоли хулқ-атворни холисона изохдаш 
имконини беради. 
Эътибор ва биринчиликни талаб қилаётган болалар ўта ёқимли ва 
хушмуомала бўлишлари мумкин. Ножўя ҳатти-ҳаракатларни қасд олиш 


мақсадида амалга оширадиган ўкувчилар эса агрессив, хўмрайган, жахддор 
бўладилар. Бундай хулқ-атвор боланинг нимадандир норозилиги ва 
ранжиганлигининг оқибатидир. Ўқитувчи ҳар куни боланинг олдида 
бўлганлиги сабабли у бошқалардан кўрган аламининг қасдини ўқизувчидан 
олади. У дарсга халақит беради, китобларни йиртади, синфдошлари билан 
жанжаллашади, мунтазам равишда кечикиб келади. Бувдай ўкувчилар 
ўқитувчини турли йўллар билан жахдини чиқаришга ҳаракат қиладилар. Айрим 
ҳолларда қасд олиш учун ўйтаб топилган ножўя хатти-ҳаракатлар болаларнинг 
ўзларига катга зарар етказиши, яъни улар ичкиликка, гиёҳвандликка ружу 
кўйишлари, эрта жинсий алоқа ва жиноятга кўл уриш(қасд олишнинг фаол 
шакллари)лари мумкин. Лекин одамовилик, гортинчоқлик, бефарқлик каби 
қасднинг пассив шакллари ҳам мавжуд. Бувдай ҳолатларда ўқитувчи болага 
ёрдам бермоқчи бўлади, лекин натижага эришиш бироз қийин кечади. 
“Ёмон” хулқ-атворнинг мотивлари: 
-эътибор талаб этиш; 
-ўз сўзини ўтказишга харакат қилиш; 
-қасд олиш истаги; 
-омадсизликдан қочиш. 
Бундай болалар бошқаларни хафа қилиш орқали ўзларини хдмоя 
қиладилар. Агар одамови, гамгин болалардаги бундай рухий ҳолатларнинг ўз 
вақтида олди олинмаса, улар депрессияга тушиб суицид ҳолатларини ҳам содир 
этишлари мумкин. 
Шундай ўкувчилар ҳам борки, улар ҳеч кимга зарар етказмайдилар, лекин 
яна омадсизликка учрайман деб, ўқитувчи сезмайди деб ҳеч нима килмайдилар. 
Ўзларини “ҳаракат қилсам, буни қилаоламан, лекин ўзим хоҳламайман” деб 
оқлайдилар. Фанлар бўйича назорат ёзма ишларида бирдан касал бўлиб 
қоладилар ёки дарсдан кетиш учун асосли сабаб топадилар. Бундай тарзда улар 
ўзларини англанилмаган ҳолда ҳимоя қиладилар. Ўқитувчида кўп ҳолларда 
ўкувчининг самимийлигига шубҳа уйғонади. Мана шундай болалар 
ўқитувчидан кўпроқ “Сен буни уддалайсан, кўлингдан келади!” деган сўзларни 


эшитишлари керак. Мунтазам равишда улар ўқитувчининг қўллаб-қ} 
вватлашини сезсалар уларда ўзига нисбатан хурмати ва ишончи ортади, ўзини 
бундай хатти-ҳаракатлар билан ҳимоя қияиш эса камаяди. 

Download 262,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish