6-мавзу: италия фалсафаси пифагорчилар фалсафий таълимоти. Элей фалсафий мактаби 3-боб. Пифагорчилар иттифоқи



Download 80,98 Kb.
bet3/11
Sana08.07.2022
Hajmi80,98 Kb.
#757383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5370578620479704791

Таянч тушунчалар
Италия фалсафаси, Пифагор иттифоқи, пифагорчилар турмуш тарзи, сон-бошлағич асос, “Адолат ўз-ўзига кўпайтирилган сон”, “жон гармониядан иборат”.

ЭЛЕЙ ФАЛСАФИЙ МАКТАБИ
5-боб. Парменид ва Мелисснинг Ягонаси
Элей мактабига Ксенофан асос солган деб ҳисоблашади. Лекин унинг Жанубий Италиядаги Элей шаҳрида бўлганлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мазкур мактаб файласуфларининг уни ўз оғушига олишганини тушунса бўлади, чунки улар Ксенофаннинг ҳаракатсиз Ягона ғоясини қабул қилишган. Буни Ксенофанга тегишли деб ҳисоблашлари тасдиқлайди. У грекларнинг инсонсифат қилиб яратилган худаларига ҳужум қилади: “Агар ҳўкизлар, отлар ёки арслонлар инсонлардагидек қўлларга эга бўлиб, улар билан одамларга ўхшаб чизган ва санъат асарларини яратишганда, отлар ўз худоларини отларга ўхшатиб, ҳўкизлар ҳўкиз образида тасвирлашган бўларди, худолар жисми эса отлар ва ҳўкизлар танасига ўхшаб қолган бўларди”. Бундай жинсдаги худолар ўрнига Ксенофан “Ягона Худони, жисми билан ҳам, фикрлаши билан ҳам оддий инсонларга ўхшамаган, худолар ва одамлар орасида буюк бўлганни” қўяди. Бу Худо “доимо ҳаракатсиз ҳолатда бўлади, чунки унга ўрнини ўзгартириш хос эмас”. Аристотель ўзининг “Метафизикасида”, Ксенофан “олам тўғрисида гапирар экан, Ягона бу- Худо деб таъкидлаган”, дейди. Бироқ унинг монотеист бўлишига қараганда монист бўлиши эҳтимоли кўпроқ ва унинг “теологияси” талқини теистик талқинга қараганда элейчиларнинг унга бўлган муносабатига яхшироқ мувофиқ келади. Аслида биз учун монотеистик теология - одатдаги нарса, лекин Қадимги Грецияда уни назарга илишмаган.
Ксенофан ҳақида қандай ўй-фикрга келмайлик, фалсафий жиҳатдан ҳам, тарихий жиҳатдан ҳам олиб қараганимизда, шубҳасиз, Элейлик Парменид Элей мактабининг ҳақиқий асосчисидир.5
Элей фалсафа мактаби ҳам Пифагорчилар Иттифоқи сингари “Буюк эллада”да пайдо бўлган. Бу мактаб вакиллари Ксенофан, Парменид, Зенон ва Мелисслардир. Элей мактаби вакиллари фалсафа категорияларини, хусусан борлиқ, субстанция тушунчаларини янада ривожлантирдилар. Айнан Элейчилар фалсафанинг муҳим масалаларидан бири-борлиқ ва тафаккурнинг ўзаро муносабати масаласини қўйишган. Шунинг учун ҳам, айтиш мумкинки, антик фалсафанинг шаклланиши элей мактаби билан тугалланади.
Ксенофан. Иониядаги Колофон полисидан чиққан. У илк бор худоларни инсон ижоди деб айтади. Греклар худодан адолатни сўраши зарур. Худолар инсонлар томонидан ўзларига ўхшатиб ижод қилинади. Эфиопияликларда худо қора ва жингалак сочли, фракийларда эса кўк кўзли ва малла. Демак динлар антропоморф илдизга эга.
Космогония ва космология. Ксенофан файласуф-физик сифатида иония анъаналарига таянади. Денгиз хайвонлари ва ўсимликларининг тошдаги изларини ўрганиб ва умумлаштириб, дунёнинг келиб чиқишини тушунтиради. Унингча, қачонлардир ер денгизлар билан қопланган. Кейинчалик, ернинг бир қисми кўтарилиб, қуруқлик пайдо бўлган. Қачонлардир денгиз туби бўлган жой кейинчалик тоғ бўлиб қолган. Ер илдизлари чексизликка бориб тақалади: “Ер ва сув барча нарсаларни яратади ва ўстиради”6. Ой–қулаб тушган булут, Қуёш–жимирлаб турувчи моддалардан пайдо бўлади, бу жимирлаб турувчи моддалар сувнинг буғланиши натижасида ҳосил бўлади. Қуёш ҳар куни янгидан яралади. Ксенофан оламни яратувчи тўрт стихиядан бирини–сувни субстанция сифатида асослашга уринади.
Онотология. Аристотел фикрича, яхлит оламда Ксенофан ҳеч нарсани ажратмайди. Осмоннинг яхлитлигини кузатиб, у яккалик - айнан ана шу худо, дейди.
Ксенофан худоси–антропоморф мавжудот. Тўғри, у ёзади: худо “ўлувчиларга танаси билан ҳам, фикри билан ҳам ўхшамайди”. Бироқ у барча нарсани кўриб, эшитиб, ўйлаб туради.
Гносеология. Ксенофан фикрича сезгилар тўғри маълумот бермайди. Шунинг учун ҳам у оламнинг физикавий манзарасининг ишончлилигини қатъий тарзда ёқлашга уринмайди. Ақл ҳам, унинг уқтиришича, баъзан алдаб қўяди. Шунинг учун ҳам ҳақиқат тасодифийдир. У системали фикр юритиш натижаси эиас, балки тасодиф оқибатидир. Ксенофан оламни билиш мумкинлигини инкор этади. У ёзади: “Агар кимдир тасодифан ҳақиқатни айтса ҳам, ўзи буни билмаган бўларди”. Ҳақиқат фараз қилинади, холос. Ҳақиқатга эришиш-бу жараён. Инсонлар “худоларни аста-секин кашф қилганлар”7.

Download 80,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish