6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари (2 соат)



Download 491,29 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana15.11.2022
Hajmi491,29 Kb.
#866004
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 (1)



6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари (2 соат) 
1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари. 
2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик. 
3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси.
4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. 
Акселератор модели. 
1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари 
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади), 
ялпи талаб, ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган 
компонентдир. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг 
маълумотларига кўра республикамизда бу улуш 51,7 %ни ташкил этган. Шунингдек, 
ривожланган мамлакатларда истеъмол харажатлари шахсий тасарруфдаги даромаднинг
90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига 
таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми 
уларнинг жамғармаларини ташкил этади. Классик мактаб вакиллари жамғариш ҳажми 
фоиз ставкасининг функцияси деб қарашса Ж.М. Кейнс уй хўжаликларининг истеъмол 
харажатлари ва жамғаришлари ҳажмини белгиловчи асосий омил уларнинг ишлаб 
чиқаришда иштирок этишдан олинган даромадлари деб ҳисоблайди. Янада аниқлик 
киритсак истеъмол ва жамғариш ҳажмини белгиловчи асосий омил уй хўжаликларининг 
ишлаб топган даромадлари, олган трансферт тўловлари ва тўлаган солиқлари билан 
белгиланадиган тасарруфидаги даромади (DI – disposable income, ёки Yd) кўрсаткичидир. 
Макроиқтисодий назарияда истеъмол ва жамғармалар, миллий даромад ёки шахсий 
даромадларнинг функцияси сифатида ҳам тадқиқ қилинади. 
Маълумки, уй хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун 
ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. 
Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган 
шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини 
истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу 
нисбат жамғариш фойдасига ўсади. Бу боғлиқликни гипотетик маълумотлар асосида 
кўриб чиқамиз (4-жадвал). 
Тасарруфидаги даромад ҳажми 370 шартли бирликка (ш.к.) тенг бўлганда уй 
хўжаликлари истеъмоли 375 ш.б.ка тенг, яъни тасарруфидаги даромаддан 5 ш.б.ка кўп
бўлади. Яъни уй хўжаликлари 5 ш.б.ка тенг миқдорда қарз ҳисобига ёки ўтган йилларда 
тўпланган жамғармалар ҳисобига истеъмол харажатлари қиладилар. 
4-жадвал 
Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари 
(1)
(2)
(3)
(4)
(5)
(6)
(7)

Download 491,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish