6-мавзу: Ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш


Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш



Download 39,83 Kb.
bet4/6
Sana25.02.2022
Hajmi39,83 Kb.
#297447
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5456631318207008737

Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш. Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини ривожлантириш ҳамда таълим моддий-техник базасини мустаҳкамлашдаги чора-тадбирлар тизими.
Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш давлат сиёсати маъно- мазмунидан ва унинг долзарблигидан келиб чиқиб, уни қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, янги таълим тизими, баркамол авлод кадрларини тайёрлашдаги ўзгаришлар ва янгича ёндашувлар, замонавий касб соҳаларининг пайдо бўлгани ҳамда унинг мамлакатимиз шароити билан боғлиқлигидир; иккинчидан, таълим жамиятнинг ижтимоий тажрибасини кейинги босқичга узатади; учинчидан, таълим инсон шахсининг интеллектуал-маънавий қирраларини шакллантириш, унинг жамият ишлаб
чиқариши ва ижтимоий, сиёсий, маданий, маърифий ҳаётида фаол ва муваффақиятли иштирокини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб, маърифат ҳамда билим беришни англатади; тўртинчидан, фан жамиятнинг ижтимоий институтларидан бири бўлиб, табиат ва жамият ҳаётини акс эттирувчи ижтимоий онг шакли. У катта илмий салоҳиятни, ижодий куч-қувватни бирлаштириб, маънавий баркамол инсонни тарбиялашга, мамлакатда кудратли илмий салоҳиятни яратишга хизмат қилади.
Ҳаракатлар стратегиясида мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланган.
Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:

  1. Мактабгача таълим. 5. Олий укув юртидан кейинги таълим.

  2. Умумий ўрта таълим. 6. Кадрлар малакасини ошириш ва

  3. Ўрта махсус, касб-ҳунар уларни қайта тайёрлаш. таълими.

  4. Олий таълим. 7. Мактабдан ташқари таълим.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ривожланган мамлакатларда таълим самарадорлиги, тараққиётнинг 16 фоизи - моддий-техник базага, 20 фоизи - ахборот ресурсларнга, 64 фоизи - инсон омилига боғлиқ. Бу учала омил бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, таълим-тарбиянинг моддий- техник базаси, мавжуд ресурсларидан, имкониятларидан оқилона фойдаланиш инсон мафаатига хизмат қилади ва унинг рационал рнвожланишини белгилаб беради.


Бугунги кунда таълим давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Давлат бюджетидан таълим ва илм-фанни ривожлантиришга 34,3 фоиз маблағ сарфланади. Таълимга ажратилган маблағлар бюджет ҳаражатлар қисмининг 33,7 фоизи даражасида режалаштирилиб таълим соҳасига йўналтирилаётган ҳаражатлар хажми мамлакатимиз ЯИМ таркибида 10-12 фоизни ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди. Қарийб 9,5 минг ёки мамлакатимизда фаолият кўрсагаётган мактабларнинг деярли барчасида қурилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ўқув масканларининг замонавий ўқув лаборатория, мебель жиҳозлари билан таъминлангани таълим сифати ва мазмунига юксак эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий- техник базаси замон талабларига жавоб бермайди. Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрстагичи ҳамон пастлигича қолмоқда. Шу боисдан ҳам 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун жами 2,2 триллион сум маблағ ажратиш кўзда тутилган.
2016 йилда мактабгача таълим муассаларига болаларни камраб олиш 27 фоизни ташкил этган, келажакда уни 80 фоизга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, қарорда қишлоқ жойларда янги мактабгача таълим муассасаларини куриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган жиҳозлар, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиа воситалари билан таъминлаш назарда тутилган.
Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларига ўтишда олий таълим муассасалари фаолияти ва самарадорлигини оширишдаги устувор вазифалар. Ўзбекистонда кейинги уч йилда 35 та янги олий ўқув юрти ташкил қилинди ва уларнинг умумий сони - 112 та, Буларнинг 13 таси хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларидир21.

Download 39,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish