Меҳмонхоналар. туристларни жойлаштиришда классик типдаги бош корхонадир. Унинг асосий белгиларидан бири номерлар
мавжудлигидадир. Меҳмонхоналар барча зарурий хизматлар турларини тақдим этади. Ҳар куни тўшакни тартибга келтириш, хона (номер)
ва санитария узелларини йиғиштириш, шунингдек, қўшимча ва йўл-йўлакай талаб қилинадиган хизматларни бажариш. Меҳмонхоналарнинг
турли классификациялари мавжуд. Меҳмонхона хўжалиги назарияси ва амалиётида хизматлар турлари ва маиший қулайлигидан келиб
чиқилиб отелларни гуруҳларга бўлиш кенг тарқалган. Бу классификация хизмат кўрсатиш стандартига қараб қабул қилинган отел
каттегориясига мувофиқ белгиланади. Аттестация натиажалари бўйича ҳар бир меҳмонхонага разряд берилади. Бу унинг биноси сифат ва
сон хусусиятларига, номер фондига, инфраструктураси, турмуш таъминоти, шунингдек шинамлик даражаси, асосий ассортиментлари,
қўшимча ва йўл-йўлакай хизматлари, ходимлар малакаси, сервис маданиятига боғлиқдир. Разрядга эга бўлиш отел нархномалари ва
мижозлар таркибининг нуфузида акс этади. У саёҳат қилувчи шахсга туристик бозор таклифларида эркин муносабатда бўлишга
кўмаклашади. Меҳмонхонанинг сифати, хизмат кўрсатиш билан нархини тенглаштириб кўриш, тунаш учун қулай жой танлашга имкон
беради. Бошқарув органлари отел классидан давлат инвестициялари ва солиқ миқдорининг тақсимланиш мезони сифатида фойдаланилади.
Меҳмонхона бизнеси соҳасида нарх сиёсатини ишлаб чиқишда уни ҳисобга олади.
Хизматлар хили ва маиший қулайлик даражаси жиҳатидан отеллар классификацияси бутун жаҳон сивилизациясида қабул қилинган
кўпчилик Европа мамлакатларида бундай турдаги классификациялар давлат таркиби (Францияда марказий, Испанида маҳаллий) ишига
киради ва махсус қонунчилик актларини кўриб чиқиш предмети бўлиб ҳисобланади. бошқа мамлакатлар (жумладан Швейцария)да улар
расмий ҳарактерга эга эмас, балки меҳмонхона бизнеси вакиллари ташаббуси билан келишиб олинади. Бундан ташқари кўпгина меҳмонхона
занжирлари, ассоциациялар ва иттифоқлар ўз классификацияларига эга. Уларнинг умумий сони 30 дан кўп. Шу жумладан, юлдузлар тизими
(бирдан бешгача), тизими (А-В-С-О), «тош» ёки «калитлар», баллар ва бошқалар. Уларни фақат тоифа (категория)лари миқдори, рамзлари,
балки хизмат кўрсатиш стандартлари билан ҳам фарқланади. Бу фарқлар давлатнинг тарихий маданий хусусиятларидан келиб чиқади ва
миллий анъаналар, урф-одатлар билан узвий боғлиқдир.
Отелларнинг асосий мижозлари ички туристлар ҳисобланади. Улар йилдавомИда 70-90 % юкланишни таъминлайди. Амалда ана
шулар меҳмонхона базасига талаб ва сервис даражасини белгилайдилар.
Австрия ва Германияда энг яхши отел энг аввало кенг ассортиментда вино ва пивога, Испания ва Португалияда эса тамаки
маҳсулотларига эга бўлиши лозим. авваллари Франсида отел классида биде мавжудлиги муҳим бўлса, Греция ва бошқа Жанубий Европа
мамлакатларида номерда кондиционер борлиги ҳашам ҳисобланади. БТТнинг Европа Иттифоқи Меҳмонхоналар ва ресторанлар Қўмитаси,
Халқаро меҳмонхоналар ассоциацияларининг жаҳондаги отелларга валютага классификация жорий этишга кўп бор уринишлари
муваффақияциз бўлди. Вазифанинг мушкуллиги шундаки, меҳмонхоналардан ташқари бошқа турдаги жуда кўп жойлаштириш воситалари
мавжуд, уларнинг ҳар бирида ўзига хос хусусиятлари бор.
Вужудга келган вазиятда хорижий туристик катологлар мижозларни меҳмонхона танлашини енгилллаштириш учун интилиб,
пиктограмма тизимига ўтишмоқда. Улар юздан ортиқ турли хил рамзлар ва белгилардан иборат. Африкада, БТТ томонидан бошланган
пиктограммаларни стандартлаштириш ҳам тез натижаларни бермаяпти. Айрим меҳмонхона хизматларининг график тасвири аввалгидек
жуда бир-бирига зид. ШУнга қарамасдан пиктограмма аста-секин ягона, ҳамма тушунадиган яқинлашаяпти яқинлашаяпти ва кўп ҳолларда
икки-уч тилда қисқа изоҳлар билан қулайлик туғдирмоқда.
БТТнинг номерлар ҳажми, уларни жойлашгани, қулайлиги ва жиҳозланиши, бошқа бинолари мавжудлиги, меҳмонлар олдинги олиши
ҳудуднинг ишбилармонлар ишлаши учун жиҳозланган бинолар борлиги, уларга хизмат кўрсатиш қандай йўлга қўйилганига қараб отеллар
юлдузли классификациясидан фойдаланишни тавсия қилди. Меҳмонхона корхоналарини юлдуз билан ажратиш энг кўп тарқалган лекин у
ҳам универсал эмас. Мисол учун, Испанияда бирдан беш юлдузагача меҳмонхона категориялари белгиланган бўлиб, унда хизмат
кўрсатишнинг юқори сифатлиси алоҳида ажратилган. Худди шунча категория Францияда ҳам амал қилинади: юлдузсиз, бирдан тўрт
юлдузгача ва тўрт юлдуз «люкс». Венгрияда отеллар эса бош разрядга эга бўлиб у бирдан беш юлдузгачадир. Мароккода ҳам шундай
юлдузли классификацияга амал қилинади. Мавжуд фарқларга қарамай, бир категориядаги меҳмонхоналар бир-бирига ўхшаш хилдаги
хизматлар ва маиший қулайликларни таклиф қилади. бўлганлиги разрядли меҳмонхоналар, қулай ва шинам номерлардан иборат бўлиб,
одатда кенг холлиги, миллий таомлар ресторани, дискотека, сауна, сузиш ҳовузи ва бошқа олишида олиш, спорт билан шуғулланиш, кўнгил
очиш биноларга, синхрон таржима, телетайп ва конгресс залларига эгадир.
Корхона моддий базаси хилма-хил талабларига асосланган ва унинг эксплуатация ҳолати, сервис маданияти ва сифати ҳисобга
олинган меҳмонхоналар классификацияси ҳарактерлидир. Ташриф буюрувчиларни қабул қилиш қанчалик яхши ташкил этилса,
воситасининг воситасининг категорияси шунча юқори бўлади.
Люкс классидаги «Манила» отели Филиппинда жойлашган. Унинг ходимлари барча келган сайёҳларни ўша куннинг ўзидаёқ исми-
шарифларини билиб олишади. Лифтчи ходим эса қайси меҳмон қайси хонада яшашини аниқ билади. Буларнинг барчаси индивидуал хизмат
муҳитини яратади.
«Лидинг Хоутелз оф Уорлд» халқаро компанияси ярим асрдан кўпроқ вақтдан буён (21 регионал бўлимларига эга) жаҳондаги
меҳмонхона ишлари ҳолати устидан мониторинг ўтказиб келади. У отеллар ишини баҳолайди ва улардан энг яхшиларини аниқлайди.
Меҳмонхона корхоналари рейтинги уларнинг қисқача ҳарактеристикаси, фотосуратлари, жойлашган ўрни, номерлар сони ва нархлари билан
«Йиллик маълумотнома (справочник)»да эълон қилинади. Уларнинг асосий қисми АҚШда, қолганлари эса Италия, Швецария, Германия,
Франция ва Испанияда жойлашган. Кейинги 15-20 йилда меҳмонхона секторида янги категория Отеллар пайдо бўлиши кузатилди. Улар
иқтисодий класс (Буджет экономик ҳотелс) деб аталмоқда.
Бу унча қиммат бўлмаган ихчам ва қулай меҳмонхоналар жуда кўп Ғарб мамлакатлари, биринчи навбатда АҚШ, буюкбритания,
Франция туристик бозорида ўзининг афзалликларини намоён этди. Улар хизмат кўрсатиш юқори стандартларини таъминлайди, мақбул
нархларда кўнгил истаган номерларга жойлашишни кафолатлайди.
Янги категория афзаллиги Унинг номида ҳам акс этган. бунда «иқтисодий» (экономик) атамаси «тежамли» деган маънони англатади.
Бу билан шу нарса таъкидланадики, қийматнинг пасайишига сервис хизмати сифатини ёмонлаштириш эвазига эмас, балки қатъий
тежамкорлик режимини йўлга қўйиш орқали эришилади. Тежамкор клас меҳмонхоналар намунавий қурилиш ҳарактери, дизайн соддалиги,
бино ичида ҳашаматли пардоз-андознинг йўқлиги билан ажралиб туради. Шаҳар чеккасидаги арзон ерларда жойлашган бу жойлашиш
воситалари чекланган хизматлар хилларини таклиф этади ва шу йўл билан овқатланиш соҳасида йирик операцияларга маблағни тежаб
қоладилар. Улар шунингдек маъмурий – бошқарув ва хизмат ҳолати ходимларни яримига қисқартириб, асосий ҳаражатлар статеяларидан
бири бўлган иш ҳақи ҳаражатларини ҳам кесиб ташлашлари мумкин.
Тилга олинган тадбирлар уларга корхона рентабеллигига зарар етказмасдан яшаш тарифларни тарифларни 20-50 % га қисқартириш
имконини берди. Бу отелларда ўртача юкланиш коэффициенти 80 % дан ошади.
Меҳмонхоналар ўртасида жиҳозланиши ва кўрсатаётган хизматлари хусусиятларига қараб, кенг профилдаги меҳмонхоналар ажралиб
туради. Яъни улар апарт-отел (квартира типида), мотеллар, курорт меҳмонхоналари, клублар яшаш билан бирга ва бошқалар.
Туристик бизнесда кейинги йилларда «Пукопте» (инглизчадан репорт - курорт) класс отеллар тармоғи тез ривожлана бошлади.
Одатда улар манзарали қирғоқ бўйларида жойлашган. Тропик боғлар ва парклар кўринишидаги ям-яшил дарахтларга бурканган «рисорц»
лар жаннати дам олиш жойларидир. Бу категориядаги отелларга тижорат хизмат «ҳаммаси бор» тизими муваффақиятни келтиради.
Улар томонидан амалга оширилаётган хизматларга жойлашиш, овқатланиш («швед дастурхони»), кўнгил очиш барлардан тез-тез
бепул фойдаланиш, шунингдек самолётга имтиёзли билетлар, трансфер, экскурсиялар киради. шинам ва унча қиммат бўлмаган дам олиш
аъло даражада транспорт хизмати кўрсатиш билан уйғунлашиб кетган. Болалар ва уй ҳайвонларини назорат қолдириш қолдириш мумкин.
Шунингдек бошқа қулайликлар «Рисортс»ни туристлар учун айниқса ўрта хол сайёҳлар учун янада жозибадор қилади.
Уларнинг жумладан тўхтовсиз кенгайиб бораяпти. Фиджи ва Малайзия, Португалия ва Сейшел ороллари – уларни қамраб олган. Бу
руйхатни яна давом эттириш мумкин.
Мижоз учун курашда меҳмонхона корхоналари Бутун гуруҳлари шахсан ҳар бир Отел алоҳида хизмат турларини доимий равишда
кенгайтириб бораяпти ва туризм бозорга талаби (оригинал) таклифлар киритишаяпти.
Классик отеллар билан бир қаторда хизмат ташкилотлар ходимларнинг катта штатига эга ва мижозларга кенг хизматлар таклиф
этувчи, шинамлик даражаси юқори бўлган меҳмонхона типидаги ҳавоси миллий мотеллар АҚШда бўлишига бўлди ва кенг тарқалди. ХХ аср
бошларида йўл ёқалари бўйлаб «Туристик клубалар» қурила бошлади. Бу объектлар жойлашишнинг элементар қулайликларига эга бўлиб,
одатда фермерлар дам олишлари учун тўхтаб Мотел мўлжаллангандир.
«Мотел» атамаси 1935 йилда пайдо бўлди. Буюк статистикасида мотел автомобилда саёҳат қилувчи Туристларни қабул қилувчи
муасаса сифатида талқин этилади. Бу муассасалар йилдавомида ёки мавсумда меҳмонхона эксплуатация хизматлари (худи отелдагидек,
лекин «люкс» категориядан пастроқ) ва техник хизматлар тўлиқ мажмуаси (гаражлар, автомобил сағланадиган майдон, ёқилғи қўйиш
стансияси ва автомобилни таъмирлаш устахонаси)ни тақдим этади. одатда улар шаҲардан ташқарида ташкил этилган бўлишади.
Мижозларнинг тўхтаб ўтиши давомийлигига қараб мотеллар транзит ва охиргиларга бўлинади. Бирнчиси шоссе йўл ва бош магистраллар
бўйлаб жойлашади. Иккинчиси эса дарё қирғоқлари, кўл ва сув дамбалар яқинида бўлади.
Мотеллар ва мототелларда хизмат кўрсатувчи ходимлар умумий сони меҳмонхона муассасаларида бандликни урушдан кейинги 30
йилдавомида уч мартадан зиёдроққа кўпайтирди. Мотелларда номер фонди юклатиш коэффиценти отеллар учун Шунга ўхшаш
кўрсаткичлардан зиёд бўлиб, муносиб равишда 72 % ва 62 % ни ташкил қилади. Мотелда суткалик тўлов ўртача ҳажми отелга нисбатан
ярмига кам. шунга қарамасдан мотелда йиллИк тушумлар суръати ўсиши юқори даражада қолмоқда.
Меҳмонхона корхоналари хизмат сифати ва хиллари, маиший қулайликлари даражасидан ташқари хусусий мулклиги шакли билан
ҳам фарқланади. Бу белгига кўра давлатники, муниципиал ва шахсий отелларга ажратилади. Кейинги категория бозорда туристик
хизматларни мустаҳкам эгаллаб турибди. Париж, Лондон, Амстердам, Брюссел, Мадрид, Франкфурт – на Майн каби Европа туризм
марказларида меҳмонхона типидаги жойларида воситаларининг 50 % дан кўпроғи, Миланда эса 90 % унга тўғри келади. Муниципал отеллар
салмоғи анча паст бўлиб, Франкфурт – на – Майнда 10 %, Брюссел ва Лондонда 40 % ни ташкил қилади. Меҳмонхона хўжалигида давлат
сектори бир мунча суст ривожланган. Унинг улуши 20 % дан ошмайди. Брюссел, Лондон, Мадрид ва Миланда у умуман йўқ. АҚШда
шахсий жойлаштириш воситалари билан бир қаторда, идора ва муассасаларга тегишли меҳмонхона корхоналари, шунингдек кондоминимум
(таймшеринг) типида отеллар тарқалган. Унинг қисқача ҳарактеристикаси 13-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |