Лойиҳалашнинг автоматлштирилган тизимлари (SAD-тизимлар).
Бу тизимлар лойиҳа ва
конструкторлик ишларини автоматлаштиришга мўлжалланган. Улар машинасозлик, асбобсозлик ва
архитектурада қўлланилади. Чизма-график ишлардан ташқари бу тизимлар оддий ҳисоблашларни (м-н,
деталлар чидамлилигини) бажаради ва кенг кўламдаги маълумотлар базаларидан тайёр конструктив
элементларни танлайди.
SAD-тизимларнинг яна муҳим хусусияти шундан иборатки, у лойиҳалашнинг ҳамма
босқичларида,лойиҳани техник шартлар, қоида ва меёрлар билан автоматик тарзда таҳминлайди, бу эса
архитектор ва конструкторларни ижодий характерга эга бўлмаган ишлардан озод қилади. Масалан,
машинасозлик SAD-тизимлари умумий чизма асосида, автоматик тарзда алоҳида деталларнинг ишчи
чизмасини ва керакли техник хужжатларни тайёрлайди.
Кичик нашриёт тизимлари. Бу синф дастурларининг вазифаси полиграфия нашрларини териш
жараёнини автоматлаштиришга мўлжалланган. Бу синф дастурлари, матн редакторлари ва автоматлашган
лойиҳалаш тизимлари орасидаги ўринни эгаллайди.
Эксперт тизимлари. Бу тизимлар, билимлар базаларидаги маълумотларни тахлил қилиш ва улар
асосида, фойдаланувчи сўровномаси бўйича тавсиялар беришга мўлжалланган.
Бундай тизимлар, ечим қабул қилиш учун кенг кўламда махсус билимлар талаб қилинган ҳолларда
қўлланилади. Бундай тизимлар қўлланиладиган асосий соҳалар хуқуқшунослик, медицина, фармакология
ва бошқалардир. Медицина эксперт тизимлари, касаллик белгилари бўйича ташхис (диагноз) қўйиш, дори-
дармон тайинлаш ва даволаш курсини режасини аниқлашга ёрдам беради. Хуқуқшуносликда эса, ҳодиса
белгилари бўйича, айбловчи ва ҳимоя қилувчи томонлари учун чоралар белгилаш тартиби ва хукм қабул
қилишда ёрдам беради.
Эксперт тизимларининг ўзига хос хусусияти уларнинг ўзини сифатини ошириш ва ривожлантириш
хусусиятидир. Бошланғич маълумотлар, билимлар базасида фактлар кўринишида сақланади, эксперт
мутахассислар томонидан улар орасида муносабатларнинг маълум тизими ўрнатилади. Ва шундан сўнг,
эксперт тизими у ёки бу саволлар бўйича маслахат ва тавсиялар беради.
HTML (Web) редакторлар. Бу ўзида, матн ва график редакторлари хоссаларини бирлаштирувчи
редакторлар синфидир. Улар Wэб-хужжатларни тайёрлашга мўлжаллангандир.Web хужжатлар деб,уларни
тайёрлашда, интернетда маълумотларни узатиш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлган қатор хусусиятлар
ҳисобга олинган электрон хужжатларга айтилади.
Назарий жихатдан Wэб-хужжатларни яратиш учун оддий матн редактори ва процессорларидан, ва
шу билан бирга векторли график редакторларнинг бағзиларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Аммо Wэб-
редакторлар Wэб-дизайнерларнинг иш унумдорлигини оширишнинг қатор хусусиятларига эга. Шунинг учун
ҳам,бу синф дастурларидан электрон хужжатлар ва мулғтимедиа нашрларини тайёрлашда фойдаланиш
мумкин.
Браузерлар-( Web ни кўриш воситалари). Бу категорияга HTML форматида (бу формат хужжатлари
Wэб-хужжат сифатида ишлатилади) яратилган ва электрон хужжатларни кўриш учун мўлжалланган дастур
воситалари киради. Замонавий брузерлар ёрдамида текст ва графикани кўрибгина қолмасдан, балки
мусиқа, овоз, интернетдаги радио эшиттиришларни эшитиш, видеоконференцияларни кўриш, электрон
почта хизматидан фойдаланиш, телеконференциялар тизимида ишлаш ва бошқа кўпгина ишларни бажариш
мумкин.
Иш юритишнинг интеграллашган тизимлари. Бу дастурлар, бошлиқ иш жойини автоматлаштириш
воситаларидан иборатдир. Бундай тизимнинг асосий функцияларига оддий хужжатларни яратиш, тузатиш
ва форматлаш, электрон почта, факсмил ва тельефон алоқа функцияларини марказлаштириш, корхона
хужжат алмашинувини кузатиш (мониторинг), корхона бўлимлари фаолиятини координациялаш, раҳбарият
ва хўжалик фаолиятини аптималлаштириш, ва сўровномалар бўйича маълумотлар бериш киради.
Бухгалтерия тизимлари. Бу махсуслаштирилган тизимлар бўлиб, улар ўз ичига матн ва жадвал
редакторлари, электрон жадваллар ва маълумотларн базаларининг функцияларини олади. У корхона