Асос дастурий таъминоти.
Дастурий таъминотнинг энг қуйи сатҳи-асос дастурий таъминотидан
иборатдир. Бу таъминот асос аппарат воситалари билан алоқага жавоб беради. Қоида бўйича, асос дастурий
воситалари бевосита асос қурилмалари таркибига киради ва доимий хотира деб аталадиган махсус
микросхемаларда сақланади. Дастур ва маълумотлар доимий хотира (ДХ) микросхемаларига уларни ишлаб
чиқиш вақтида ёзилади ва уларни ишлаш жараёнида ўзгартириш мумкин эмас.
Амалда, ишлатиш вақтида асос дастурий воситаларини ўзгартириш зарурияти келиб чиқса, ДХ
микросхемаси ўрнига қайта дастурлаш имконига эга бўлган доимий хотира қурилмасидан фойдаланилади.
Бу холда ДХ мазмунини ҳисоблаш тизими таркибида бевосита ўзгартириш мумкин (бундай технология флеш
технология деб аталади), ёки ҳисоблаш тизимидан ташқарида, махсус программатор деб аталадиган
қурилмаларда бажарилади.
Тизимли дастурий таъминот.
Бу сатҳдаги дастур, компьютер тизимининг бошқа дастурлари ва
бевосита аппарат таъминоти билан ўзаро боғланишни таъминлайди, яъни бу дастурлар даллоллик
вазифасини ўтайди.
Бутун ҳисоблаш тизимининг эксплуатация (ишлатиш) кўрсаткичлари иш сатҳининг дастурий
таъминотига боғлиқдир.
Масалан, ҳисоблаш тизимига янги қурилма улаш вақтида бошқа дастурларни шу қурилма билан
боғланишини таъминлаш учун, тизимли даражада дастур ўрнатилиши керак. Аниқ қурилмалар билан ўзаро
боғланишга жавоб берувчи дастурлар қурилма драйверлари дейилади ва улар тизимли сатҳ дастурий
таъминоти таркибига киради.
Тизимли сатҳ дастурларининг бошқа синфи фойдаланувчи билан боғланишга жавоб беради. Айнан
шу дастурлар ёрдамида фойдаланувчи, ҳисоблаш тизимига маълумотларни киритиш, уни бошқариш ва
натижаларни ўзига қулай кўринишда олиш имконига эга бўлади. Бундай дастурий воситалар, фойдаланувчи
интерфейсини таъминлаш воситалари деб аталади. Компьютерда ишлаш қулайлги ва иш жойи унумдолиги
бу воситалар билан бевосита боғлиқдир. Тизимли сатх дастурий таъминоти мажмуаси компьютер
операцион тизими ядросини ташкил этади. Операцион тизимнинг тўлиқ тушунчасини биз кейинги бобларда
кўриб ўтамиз, бу ерда эса биз фақат, агар компьютер тизимли сатҳ дастурий таъминоти билан жиҳозланган
бўлса, у ҳолда компьютер янада юқори даражадаги дастурни ўрнатишга ва энг асосийси дастурий
воситларнинг қурилмалар билан ўзаро алоқасига тайёрлигини билдиради. Яъни операцион тизим ядроси
мавжудлиги – инсонни ҳисоблаш тизимида амалий ишларни бажариш имкониятининг зарурий шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |