3-ИШ. ЦЕМЕНТНИНГ ҚОТИШ МУДДАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Умумий тушунча. Портландцемент эриш муддати 45 минутгача, 45 минутдан бошлаб каллоид ҳолатига ўтиш даври яъни 12 соатгача, сўнг
кристалланиш 28 кун. Портландцемент, минерал қўшимчали портландцемент, тошлоқ портландцемент, пуццолан портландцемент
хамири қорилган пайтдан ҳисобланганда 45 минутдан кейин қота бошлайди ва 10 соатдан кейин тошдай қотиб кетади.
Асбоб ва ускуналар. Вика асбоби, тарози, мой, халқача, шиша пластинка.
Вика асбоби. Электрон тарози.
Қориштиргич. Секундомер.
Ишлаш тартиби. Цемент хамирининг қотиш муддатлари ГОСТ 310.3-76 га мувофиқ, Вика асбоби ѐрдамида аниқланади, лекин бунда стерженнинг пастки қисмига металл сопча ўрнига кўндаланг кесими 1 мм2 ва узунлиги 50
келадиган пўлат нина ўрнатилади. Сопча ўрнига нина ўрнатиш натижасида стерженнинг умумий массаси, яъни асбобнинг синаш чоғида цемент ҳамирига таъсир кўрсатадиган ҳаракатланувчи қисмининг умумий массаси камаяди, шунга кўра стерженнинг ясси каллагига қўшимча юк қўйиб, унинг массасини 300 г га тўғрилаш керак. Юқорида айтиб ўтилган усулда қорилган ҳамирнинг қуюқлиги нормал бўлади. Тайѐр ҳамир дархол Вика асбобининг шиша пластинкаси устидаги халқага жойланади. Ҳамир ичидаги ҳаво пуфакчаларини чиқариб юбориш учун халқа беш-олти марта силкитилади. Ҳамирнинг юзи халқанинг чети билан бир текисликда ѐтиши учун ортиқча ҳамир пичоқ билан сидириб ташланиб, юзи текисланади. Шиша пластинка халқа билан бирга асбоб столига ўрнатилади. Стержень пастга туширилиб, игнаси ҳамирга теккизиб қўйилади, сиқувчи винтни бураб, ўзак шу ҳолатида маҳамланади. Сўнгра винтни дархол бураб бўшатиш керак, шунда стерженнинг учидаги игна цемент ҳамирига бемалол ботади. Игнани
ҳамирга аввало ҳар беш минутда (то ҳамир қота бошлагунча), кейинчалик ҳар 15 минутда (то ҳамир қотиб бўлгунча) ботириш керак. Игна ҳамирнинг фақат бир жойига эмас, балки турли жойларига ботирилиши, бунинг учун халқа суриб турилиши, игна эса ҳар гал ботириш олдидан хўл латта билан артилиши лозим. Цемент сувда қорилган пайтдан то игна шиша пластинкага 1-2 мм етмай тўхтайдиган пайтгача ўтган муддат цемент ҳамири қота бошлаш вақти, деб қабул қилинади. Цемент сувда қорилган пайтдан то игна цемент ҳамирига 1-2 мм дан сал кўпроқ ботган пайтгача муайян вақт ўтади, ана шу вақт мобайнида ҳамир обдон қотади. Портландцемент, минерал қўшимчали портландцемент, тошқол портландцемент ва пуццолан портландцемент ҳамири қорилган пайтидан ҳисоблаганда, фақат 45 минутдан кейин қота бошлайди ва 10 соатдан кейин тошдек қотиб қолади.
|
Цемент массаси-……..г;
|
Сув миқдори -…….% ѐки ……см3;
|
|
Сув билан аралаштирилган вақти……соат….дақиқа.
|
|
№
|
Вақт
|
|
Асбоб
|
№
|
Вақт
|
|
Асбоб
|
|
соат
|
дақиқа
|
кўрсаткичи,
|
|
соат
|
дақиқа
|
кўрсаткичи,
|
|
|
|
мм
|
|
|
|
мм
|
1
|
|
|
|
6
|
|
|
|
2
|
|
|
|
7
|
|
|
|
3
|
|
|
|
8
|
|
|
|
4
|
|
|
|
9
|
|
|
|
5
|
|
|
|
10
|
|
|
|
|
Қотишнг бошланиши…… …дақиқа
|
|
қотишнинг
|
тугаши……..соат……….дақиқа
|
|
|
|
|
4-ИШ. ЦЕМЕНТ ҲАЖМИНИНГ БИР ТЕКИСДА ЎЗГАРИШИНИ АНИҚЛАШ
Умумий тушунчалар. Цемент қотиши цементтош ҳажмининг ўзгариши билан кузатилади. Бироқ цементдаги эркин Ca ва MgO ларнинг сўниши цемент ҳамири тошдек қотиб қолгандан кейин ҳам давом этганлигидан тошнинг ҳажми ортади, бу хол қотиб қолган бетонлар ва қоришмалар ҳажмининг нотекис ўзгаришига ва ѐрилишга сабаб бўлиши мумкин.
35
Асбоб ва ускуналар. Тарози, колба, элак, қориштиргич, шиша ойна, сув.
Электрон тарози. Сув ўлчагичлар.
Қориштиргич.
Ишлаш тартиби. Цемент ҳажмининг бир текис ўзгаришини билиш учун цементдан тайѐрланган намуна-кулчалар сувда қайнатилади. Кулча тайѐрлаш учун 400 г цементдан нормал қуюқликда ҳамир қорилади, шу ҳамирдан тарозида ҳар бири 75 г келадиган тўртта зувала тортилади. Ҳар бир зувала машина мойи суртилган алоҳида-алоҳида шиша пластинкалар устига қўйилади. Зувалалар кулчадек ѐйилиши учун пластинкани столнинг четига секин-секин уриш керак, шунда диаметри 7-8 см ва ўрта қисмининг қалинлиги 1см келадиган кулчалар ҳосил бўлади. Кулчаларнинг юзи сувда хўлланган пичоқ билан четидан ўртасига томон силаб текисланади. Шу тариқа тайѐрланган намуналар шиша пластинкага жойланиб, гидравлик қопқоқли ваннада 24 соат тутилади; ваннадаги ҳарорат 20±5°С бўлиши керак. Сўнгра кулчалар шиша пластинкадан олиниб, бак ичидаги панжара токчага жойланади. Бакдаги сув сатҳи ўзгармаслиги учун бак ростлагичга резина шланг ѐрдамида туташтирилган бўлади. Ростлагич оғзига ўрнатилган найча бакдаги сувнинг сатҳи кулчалар юзидан 4-6 см баландроқ бўлишини таъминлайди. Кейинчалик бакнинг қопқоғи ѐпилади ва бак иситадиган асбоб устига қўйилади. Бакдаги сув 30-45 минутда қайнайди, намуналар шу сувда 4 соат қайнатилади. Улар бакда турган ҳолида 20±5°С гача совиши лозим, шундан кейин бакдан олиниб, синчиклаб кўздан
36
кечирилади. Қайнатилаган намуна-кулча юзида унинг четига етиб турадиган радиал ѐриқлар ѐки лупа орқали кўринадиган ѐҳуд оддий кўзга ҳам кўринадиган тўрсимон қил ѐриқлар пайдо бўлмаса ва намуналар қийшаймаса цемент сифатли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |