6-Амалий машгулот. Мавзу: Маълумотлар узатиш тармоқларида адресациялаш тизимларини ўрганиш



Download 343,57 Kb.
bet5/7
Sana07.03.2023
Hajmi343,57 Kb.
#917025
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-amaliy mashg\'ulot

4. Бажариш бўйича қўлланма

    1. Шахсий компьютер тармоқ интерфейсларининг MAC-адреси ва IP-адресини аниқлаш

Windows операцион тизими бошқаруви остида шахсий компьютер тармоқ интерфейсларининг MAC-адреси ва IP-адресини, шунингдек бошқа кўрсаткичларини ipconfig утилитаси ёрдамида аниқлаш мумкин.


ipconfig утилитасини командаси сатридан амалга ошириш мумкин. Команда сатридан фойдалана олиш учун «Ишга тушириш → Дастурлар → Стандарт → Команда сатри» («Пуск → Программы → Стандартные → Командная строка») менюсининг бандини танлаш мумкин.
Ушбу утилитани чақириш учун қуйидаги форматдаги командадан фойдаланиш керак:

PC>ipconfig /all



4.2. Синфли адресация қилишда IP-адресларни тақсимлаш
Қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз. Тармоқ кўриниши 3.4-расмда кўрсатилган тармоқ учун IP-адресни тақсимлаш зарур. LAN1, LAN2 ва LAN3 тармоқ тугунларининг (хост) миқдори мос равишда 100, 50 ва 25 бўлган локал тармоқлардан иборат.

3.4-расм. Тармоқи тузилиши

IP-адресларни тақсимлашда IP-адресларнинг кўп миқдорини талаб қиладиган тармоқ сегментини аниқлашдан бошлаш керак. Ушбу ҳолатда 100 та хостдан иборат LAN1 ҳисобланади. Шунингдек битта IP-адрес ушбу сегмент уланган маршрутизатор интерфейсини адресация қилиш учун керак. Битта адрес ушбу сегмент учун кенг маълум қиладиган ҳисобланади ва яна бири - сегментнинг адреси. Шу тариқа, LAN1 сегменти учун 100 + 3 = 103 та IP-адрес керак бўлади. Битта тармоқдаги IP-адресларнинг энг кам миқдорини C – 28 = 256 синфидаги адреслар таъминлайди. Қолган синфлар кўп миқдордаги адресларни тақдим этади, шу сабабли улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Тармоқдаги биринчи адрес сифатида C – 192.168.0.0. синфидаги биринчи шахсий адресни танлаймиз. Б адрес бутун LAN1 сегментининг адреси бўлади. LAN1 учун кенг маълум қилувчи адрес 192.168.0.255. бўлади. Ишга туширилмаган адреслар миқдори 256 - 103 = 153 тани ташкил қилади.


Тармоқнинг барча сегментлари учун IP-адреслар шунга ўхшаш тақсимланади, шу жумладан R0-R1, R0-R2 ва R0-R3 участкалари учун. У ҳолда IP-адресларни тақсимлаш қуйидаги кўринишга эга:
Жадвал 3.8.
IP адресларни тақсимлаш

Локал тармоқлар



тармоқ адреси

кенг маълум қилиб жўнатиш учун мўлжалланган адреслар

қуйи тармоқ маскаси

Бўш адреслар миқдори

LAN1

192.168.0.0

192.168.0.255

255.255.255.0

153

LAN2

192.168.1.0

192.168.1.255

255.255.255.0

203

LAN3

192.168.2.0

192.168.2.255

255.255.255.0

228

R0-R1

192.168.3.0

192.168.3.255

255.255.255.0

252

R0-R2

192.168.4.0

192.168.4.255

255.255.255.0

252

R0-R3

192.168.5.0

192.168.5.255

255.255.255.0

252






    1. Download 343,57 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish