Маъруза 7. Асосий ва ёрдамчи лаҳимларда кон босимининг содир бўлиши
Режа:
1. Асосий ва ёрдамчи лаҳимларда кон босимининг содир бўлиш турлари.
2. Кон босимини бошқариш масалалари ва кон лаҳими мустаҳкамлагичларини танлашнинг
асосий талаблари (принциплари).
3. Лаҳим атрофида кучланишнинг тақсимланиши. Вертикал ствол мустахкамлагичга
таъсир этувчи кон босимини ҳисоблаш.
Тоғ жинсларининг деформацион ва мустаҳкамлик хусусиятига қараб, лаҳим
сирти
атрофида тоғ жинсларида ҳар хил кўринишдаги деформация ва бузилишлар содир бўлиши
мумкин.
Лаҳим девори, шип ост тоғ жинсларининг бузилиши ва деформацияланиш жараёнлари,
ҳар хил кон-геологик шароитдан келиб чиқувчи кон жинси хоссаларига боғлиқ ва шунга
асосланиб кон босимини содир бўлишининг ҳар хил кўринишлари тарзида таснифланади.
Лаҳим ўтиш жараёнида, шпурлар мажмуаси портлатилса ёки машина ва механизмлар
ёрдамида тоғ жинсини майдалаб қазиш ишлари олиб борилса, лаҳим атрофи тоғ жинслари
жуда тез эластик деформацияланади. Бу тарзда деформацияланиш, лаҳим тоғ жинсини катта
қисмини эгаллайди, шу билан бирга лаҳимнинг олдинги ўтилган қисмида, кавжой орқасидан
маълум масофагача содир бўлади.
Лаҳим атрофида деформациянинг содир бўлиш тезлиги жуда катта бўлганлиги (товуш
тезлигига яқинлиги) туфайли, мустаҳкамлагич ўрнатишдан олдин содир бўлиб, сезилмайдиган
тарзда ўтади. Шу
билан бирга, олдин ўтилган лаҳимлар агар мослашувчан бўлмаган
мустаҳкамлагич билан мустаҳкамланган бўлса, жуда кичик қўшимча эластик деформация
таьсирида ҳам катта бузилиш ҳосил бўлиши мумкин.
Бу ҳолатдан сақланиш мақсадида доимий мустаҳкамлагичлар, лаҳим қазиш юзасидан
бир мунча масофа орқада кечиктирилиб ўрнатилади. Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, доимий
мустаҳкамлагич ўрнатилишини кечиктириш лаҳимларни фақат портлатиш ишларидан ҳимоя
қилиш учун эмас, балки шу билан бирга эластик деформация таъсиридан ҳимоя қилиш учун
ҳам керак.
Кон лаҳимларида айрим ҳолларда эластик деформация катта энергия ажратиш билан
бирга атроф тоғ жинсларини жадал мўрт бузилишига олиб келади. Шуни алоҳида таькидлаб
ўтиш керакки, тоғ жинсларини мўрт бузилиши наттжасида кон босимини содир бўлиши,
таьсир этаётган кучланиш ва тоғ жинсини деформацияланиш ҳолатлари орқали аниқлади.
Агар таьсир этаётган кучланиш аниқ бир чегаравий қийматдан катта бўлмаса ёки тоғ
жинслари бирмунча пластик деформация содир қилиш қобилиятига эга бўлса, тоғ жинсларида
мўрт бузилиш содир бўлмайди. Эластик деформациялар содир бўлгандан сўнг,
пластик
деформация ривожланади.
Тоғ жинсини отилиши фаол кўринишда содир бўлса, кучланиш (концентрацияси)
камаяди ва узоқ муддат давомида деформацияланиш жараёни ва тоғ жинсини бузилиши
нисбатан тинч содир бўлади.
Лаҳим атрофидаги таьсир этувчи кучланиш даражаси, атрофдаги массивнинг структур
блокларини бузиш учун етарли бўлмаган ҳолларда, тоғ жинси сурилиш (силжиш), табиий
дарзлик юзаси бўйича ёки бошқа ҳар хил жинсли структура юзалари бўйича содир бўлади. Бу
эса кон босимини ҳар хил кўринишида содир бўлишига олиб келади – тоғ жинси ўпирилиб
тушиши ва осилиб туришлари ва бошқа кўринишлар. Бу ҳолатда массивга кичик қўшимча куч
таъсир этса, тоғ жинслари лаҳимга қараб қулаши мумкин.
Агар лаҳим атрофи тоғ жинслари қайишқоқликка мойил бўлса, жумладан тоғ жинси
ёйилиш
хусусияти, лаҳимларда ўзига хос кўринишлардаги кон босимлари содир этади –
лаҳим деворлари, шип ост тоғ жинслари яқинлашуви ёки лаҳим ости тоғ жинсларини кўчиши
сезилади.
Лаҳим атрофи тоғ жинси массивида пластик, қайишқоқ деформацияланиш ва бузилиш
содир бўлувчи область ̶
эластик бўлмаган майдон
дейилади. Эластик бўлмаган деформация
майдони лаҳим ҳолатини ифодалайди ва у лаҳим учун мустаҳкамлагич танлаш, уни ҳисоблаш
ишларида асос қилиб олинади – шунинг учун уни аниқлаш, назарий ва экспериментал таҳлил
қилиш ишларининг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Кон босимини бошқариш деганда, фойдали бойликларни қазиш технологик
жараёнларини бажаришда, кон лаҳимларидан хавфсиз фойдалаш учун қулай шароит яратиш
ва атроф тоғ жинслари кучланганлик-деформацияланган ҳолатини бошқариш каби тадбирлар
мажмуаси тушунилади.
Асосий ва ёрдамчи кон лаҳимлари учун кон босимини бошқариш қуйидаги
масалаларни ўз ичига олади:
а) Лаҳимларга
талаб этиладиган шакли, кундаланг кесим ўлчамлари ва маълум вақт
ичида лаҳим бузилмаслиги, яъни қазилма бойликни қазиш технологик жараёни учун мўътадил
шароит таъминлашни;
б) Лаҳимдан фойдаланиш муддати давомида ишчилар ва механизмларни иш шароити
хавфсизлигини таъминлашни;
в) Лаҳимларни устуворлигини таъминлаш ва уларни мустаҳкамлашнинг кам харажат
тадбирларини танлашни.
Модомики асосий ва ёрдамчи лаҳимларида кон босимини содир бўлиш кўринишлари,
лаҳим атрофида тоғ жинслари массивига таьсир этаётган
кучланиш ва деформация
қийматлари нисбати орқали аниқланса, унда кон босимини бошқариш тадбирлари қуйидаги
йўналишда бўлиши мумкин:
Массивга таьсир этаётган кучланишни камайтириш;
Массив атроф тоғ жинсларининг деформацияланиш қобилияти ва мустаҳкамлик
тавсифини ошириш.
Таьсир этаётган кучланишни камайтиришга қуйидаги услубда эришиш мумкин:
1.
Массив сирти атрофида иложи борича хаддан ташқари хавфли кучланиш
зичланишлигини (концентрациясини) олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик.
Бунга лаҳим қазиш ишларини махсус услуб билан бажариш асосида эришилади.
Жумладан, лаҳимлар оралиқ масофаси (целиклар ўлчами) шундай олиниши керакки,
бир – бирига ўзаро таьсир майдони бўлмаслиги ёки энг кичик бўлиши керак. Шу мақсадда
лаҳимлар кесишиш жойини тўғри бурчакли бўлишига ҳаракат қилинади.
Бир лаҳимдан бошқа лаҳимга, тик йўналган қирқувчи лаҳим ўтказишда, қазиш
юзасини, қазиш юзасига мос келтиришга ҳаракат қилинади, чунки лаҳим қазиш юзасининг
массивга бўлган таьсири томонларнинг таъсирига нисбатан анча кичик.
2.
Лаҳимларга устувор кўндаланг
кесим бериш, буни таьминлаш массив кучланганлик
ҳолати ўлчамлари ва кўринишлари ҳамда унинг ўзига хос структур тузилмаси кўринишлари
орқали аниқланади.
Жумладан горизонтал лаҳим устувор кўндаланг кесим шаклини шундай олиши
керакки, унда шип тоғ жинсларида чўзувчи кучланиш майдонини йўқотиш, яьни
мустаҳкамлик ёйи баландлигини ўзгартириш асосида ва шунга ўхшаш лаҳим эни ва бўйи
нисбатларини тоғ жинсларини кучланган ҳолати ва структур тузилма кўрсаткичларига
мувофиқ тарзда бажарилади.
3. Тоғ жинси массивида, вертикал лаҳимнинг энг қулай кесим юзасини ёки
горизонтал
лаҳим йўналишини аниқлаш.
Мисол тариқасида, (кўп) дарзликлардан иборат бўлган скал тоғ жинси массиви, тўртта
йирик блок дарзлик системасидан иборат бўлган шароитга вертикал ствол учун мос келувчи
оптимал бўлган кесим юзасини аниқлаш 1-расм да келтирилган.
Бунда лаҳим кесимининг мумкин қадар кичик масофасида тоғ жинси бузилган
зоналарини энг (оптимал) вазиятини танлаш асос қилиб олинган.