6-7 Маъруза: Асосий ва ёрдамчи лаҳимларда кон босимининг содир бўлиши



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana12.07.2022
Hajmi0,58 Mb.
#779430
1   2
Bog'liq
Маъруза 7 Асосий ва ёрдамчи лаҳимларда кон босимининг содир бўлиши

1-расм. 
Дарзланган скал тоғ жинси массивида а) эллиптик ва б) тўғри бурчакли вертикал ствол 
қирқими учун энг муқобил йўналиш 1, 2, 3, 4 – планда кенглик (I), меридиан (II), тик (III) ва 
қия (IV) дарзлик тизимига мос равишда чегараланган бузилиши мумкин бўлган зоналар 
ифодаланган. 
Махсус структур хусусияти ва кучланиш майдонига эга бўлган массивда горизонтал 
лаҳим учун энг қулай йўналишини аниқлашда, лаҳим атрофи массивда табиий дарзликлар 
бўйича энг кичик бузилиш эҳтимоли бўлган принципга амал қилинади. Кон корхоналари учун 
тавсияларни амалда қўллаш катта қийинчиликларга дуч келади, чунки кон лаҳимлари 
йўналиши қазилма бойлик жойлашиш элементлари билан узвий боғлиқ. Шу билан бирга 
кўпгина ер ости иншоат лаҳимларини оптимал йўналишда жойлаштириш жуда самарали ва 
лаҳимни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун сарф қилинадиган маблағни сезиларли даражада 
қисқартириш имконини беради. 
Лаҳим атрофи тоғ жинси массивининг деформацион ва мустаҳкамлик хусусиятини ҳар 
хил услублар қўллаш асосида ошириш мумкин. 
1.
Лаҳим атрофи тоғ жинсини сунъий мустаҳкамлаш. 
Бу тадбир тоғ жинсларини тампонировать қилишдан иборат, яьни лаҳим атрофи тоғ 
жинсларини цементлаш ва дарзли массивни битонлаш ёки лойлашдан иборат. Бу услублар тоғ 
жинсини массивда ўзаро тортишиш қобилиятини оширади. 
Айрим ҳолларда лаҳим атроф тоғ жинслар массивини қисқа муддатга, доимий 
мустаҳкамлагич ўрнатишгача бўлган вақтга, мустаҳкамлигини ошириш керак бўлади. Бу 
мақсад учун лаҳим ўтишнинг махсус тоғ жинсини музлатиш услуби қўлланилади. 
Шунга ўхшаш кессонли лаҳим ўтиш ҳам самарали услублардан бири бўлиб 
ҳисобланади, яьни бу услубда лаҳим қазиш юзаси атрофида керагидан ортиқ ҳаво босими 
ташкил этилади. Бу шароитда қазиш юзаси атроф тоғ жинслари ҳажмий кучланганлик 
ҳолатида бўлади, бу эса бирданига атроф тоғ жинсларини мустаҳкамлик ва деформацион 
хоссаларини ошишига олиб келади.
2.
Атроф тоғ жинслари массиви хоссалари нураш омиллари таьсиридан, ўзгаришини 
олдини олиш. Бунинг учун лаҳимларда изоляция қилувчи мутаҳкамлагичлар қўлланилади. 
3.
Тоғ жинси массивининг кўтариш қобилиятини максимал ошириш учун йўналган, 
тадбирларни қўллаш асосида. 
Бу тадбирга лаҳим ўтказиш даврида атроф тоғ жинсларини минимал бузилишини 
таьминлаш, жумладан лаҳим ўтишда портлатиш ишларини, лаҳим сирти бўйича портлатиш 
услубини қўллаш. 
4.
Лаҳимларга ҳар хил кўринишдаги юк кўтариш қобилиятларига эга бўлган 
мустаҳкамлагичларини ўрнатиш.
Юқорида келтирилган лаҳим атрофи тоғ жинси устуворлигини ошириш услублари 
ичида бу услубни қўлланиш кўлами анча катта, шунинг учун лаҳим мустаҳкамлагичи билан 
атроф тоғ жинсининг ўзаро таьсирини батафсил кўриб чиқамиз. 


“Мустаҳкамлагич - массив” тизимида лаҳим мустаҳкамлагичларини фаол ишловчи 
элемент тарзида қараш керак, бунда лаҳимни қуршаб турган массив тоғ жинслари ва 
мустаҳкамлагич хоссаларини монанд даражаси орқали аниқланади. Бу вазиятни 2-расм да 
келтирилган графикдан кўриш мумкин, мустаҳкамлагич деформацион тавсифи ва лаҳим 
атроф тоғ жинслари деформацияланиш эгри чизиғи кесишиш нуқтаси координаталари орқали 
мустаҳкамлагичга таьсир этаётган (Р) куч ва мустаҳкамлагичнинг ўзи мувозанат ҳолатга 
етгандаги лаҳим сирти (силжиши) сурилиши (U) аниқланади. 
Расм 2. Мустаҳкамлагичга таьсир этаётган кучнинг лаҳим атрофи тоғ жинси ва 
мустаҳкамлагичи деформацион хоссасига боғлиқлиги. 
1, 2 – лаҳим атрофи тоғ жинсининг деформацион тавсифи, штангали мустаҳкамлагич 
ўрнатишдан олдин ва кейин. 
I, II – ҳар хил конструкциядаги мустаҳкамлагичлар деформацияланиш тавсифи. 
III – штангали мустаҳкамлагични деформацияланиш тавсифи. 
Мустаҳкамлагич деформацион хоссасига асосан ва иш бажариш вақт бирлигини ичига 
олган ҳолда, лаҳим атрофи тоғ жинси босими (Р
1
, Р
2
) ва сурилиши (U
1
, U
2
). 
Маьлумки, жуда қаттиқ тавсифга эга бўлган мустаҳкамлагичларда расм 3 графигидан 
кўриниб турибдики, кесишиш нуқтаси юқорида жойлашади ва шунга биноан 
мустаҳкамлагичга катта куч таьсир этади (III – эгри чизиқ). 
Шуни таькидлаш керакки, олдиндан қўлланиб келаётган ёғоч, ғишт, бетон, темирбетон 
ва тюбикли мустаҳкамлагичлар, тўғридан тўғри лаҳим атрофи тоғ жинслари деформацион – 
мустаҳкамлик хоссаларини ўзгартирмайди, у қисман деформацияланиш ва бузилиш 
даражасини чеклайди. Анкер мустаҳкамлагичларни ҳар хил турлари тоғ жинсининг чўзишга 
мустаҳкамлик чегарасини ва тортишиш қобилиятини, массивга металл арматуралар киритиш, 
очиқ дарзларни бетон билан тўлдириш, темир – бетон штанганлар қўлланган йўллари билан 
оширади. Бу эса анкер мустаҳкамлагични самарадорлигини ифодалайди ва уни кон 
корхоналарида кенг мисоллар тарқалишини таьминлайди. 
Мустаҳкамлагич ва тоғ жинсининг ўзаро таьсирини ифодаловчи бир неча тартиблар 
бор (расм 3). 


Расм 3. Лаҳим мустаҳкамлиги ва атроф тоғ жинси массивининг ўзаро таьсирини 
ифодаловчи тартиблар тизими (схемаси). 
Тартиблар:
а – мустаҳкамлагичга берилган куч








этмайди
таьсир
Pга
l
P
f
l
P
R
);
(
;
1
б – берилган деформация (R амалда Δ
l
1
 
га таьсир этмайди); 
в – мустаҳкамлагич – массив деформацияси ўзаро таьсир этувчи ҳолат 


)
,
(
R
Q
f
l



г – бирлашган тартиб (комбинированный) 


)
,
,
(
R
Q
P
f
l



Q ва R – тоғ жинси ва мустаҳкамлагич қаршилиги; 
Р – ажралган тоғ жинси ҳажми оғирлиги, q – лаҳим атрофи кучларнинг зичланиши. 
Айрим ҳолларда мустаҳкамлагич массивдан кичик ҳажмда ажралган тоғ жинси 
оғирлиги билан юкланиши мумкин. Бу ҳолатда мустаҳкамлагич сурилиши амалда 
мустаҳкамлагичга тушадиган кучга таьсир этмайди. Бундай тартиб, берилган юкланиш 
тартиби дейилади. (
3-расм, а
). 
Агар мустаҳкамлагич таянч қаршилиги амалда, лаҳимнинг тоғ жинси билан туташ 
сирти сурилишига таьсир этмаса, бундай ҳолат берилган деформация тартиби дейилади (
3-
расм, б
). Бу вазият лаҳимларни юқори кучланиш жойлари, масалан таянч кон босими 
зоналарида ҳосил бўлади.
Ёрдамчи ва асосий лаҳим мустаҳкамлагичи деформацияланиши ўзаро тоғ жинси 
таьсирида бўлади (
3-расм, в
). Мустаҳкамлагич тегиш сиртларининг, тоғ жинси билан 
силжиши мустаҳкамлагич қаршилигига боғлиқ. 
Ниҳоят амалда мустаҳкамлагич умумлашган тартибда ишлаши мумкин. Масалан бир 
вақтнинг ўзида деформацияларнинг ўзаро таьсири ва берилган юкланиш тартибида (
3-расм, г

бўлиши мумкин. 
Асосий тартибларни ажратиш, мустаҳкамлагич ва массивнинг ўзаро таьсирини 
мустаҳкамлагичнинг ишлаш тартибини эҳтимолини аниқлаш, шу билан бирга ҳисоблаш 
ишлари ва унинг ўлчамларини танлаш имконини беради. 
Мисол учун дарзланган скал тоғ жинслари массивида ўтказилган асосий ва ёрдамчи 
кон лаҳимларида бажарилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, лаҳим мустаҳкамлагичлари бу 
ҳолатда, қонунан берилган юкланиш тартибида ишлайди ва ажралган структур блок ёки 
уларни қисмлари (массивдан ажралган, узилган табиий дарзлик юзаси бўйича) ҳосил қилган 
босим таьсир этади.
Бу шароит учун мустаҳкамлагич қуйидаги талабларга жавоб бериши керак. 
а) атрофни тўсиб турувчи, куч кўтарувчи эмас, лаҳимларда тоғ жинсларини осилиб 
қолиши, ўпирилишларини олдини олиш. 
б) лаҳим деворларида тоғ жинсларини нураш ҳолатларини олдини олиш. 
в) алоҳида блоклар оралиқ боғланишини мустаҳкамлигини таьминлаш. 


Бу талабларга, тўлиқ умумлашган мустаҳкамлагич темир – бетон анкер билан лаҳим 
шипи ва деворларини сепма бетон орқали қоплаш, жавоб беради. 
Назорат саволлари: 
1.
Доимий мустаҳкамлагич ўрнатилишини кечиктиришдан мақсад? 
2.
Кон босимини бошқариш деганда нима тушинилади? 
3.
Асосий ва ёрдамчи кон лаҳимлари учун кон босимини бошқариш қандай масалаларни ўз 
ичига олади? 
4.
Таьсир этаётган кучланишни камайтиришга қандай услубларда эришилади? 
5.
Лаҳим атрофи тоғ жинси массивининг деформацион ва мустаҳкамлик хусусиятини қандай 
услублар қўллаш асосида ошириш мумкин? 
6.
Лаҳим атрофи тоғ жинсини сунъий мустаҳкамлашга қандай тадбирлар киради? 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish