6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика). Режа



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana16.12.2022
Hajmi0,57 Mb.
#888949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
6-мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси

 
Абу Наср ал-Форобий
(870 – 950) Арасту изидан бориб, фалсафани иккига – назарий ва 
амалийга бўлади ҳамда ахлоқшуносликни амалий фалсафа таркибига киритади. Ахлоқий 
муаммолар унинг «Бахтга эришув йўлини кўрсатувчи китоб», «Бахтга эришув ҳақида», «Давлат 
арбобининг ҳикматлари», «Фозил одамлар шаҳри» сингари асарларида кўтарилган. Уларда инсон 
бахти энг асосий муаммо сифатида ўртага ташланади. «Бахт – ҳар бир инсон интиладиган мақсад, 
зеро, у муайян комиллик ҳисобланади», – дейди Форобий. Айни пайтда аллома ўз қарашларида 
фазилатга ҳам жуда катта ўрин беради.
Ўрта асрлар ахлоқшунослигида райлик (эронлик) мутафаккир 
Абу Бакр Ар-Розий
(865 – 925) 
таълимоти ўзига хос ўрин эгаллайди. Унинг ахлоқий қарашлари «Лаззат», «Фалсафий ҳаёт тарзи», 
«Руҳий табобат», «Бахт ва фаровонлик белгилари» сингари китобларида акс этган. 
Ар–Розий ахлоқшуносликни инсонда хушхулқликни тарбиялаш ва бадхулқликни йўқотиш 
йўллари ҳамда усуллари ҳақидаги фан деб билади; у кишини ақл билан иш кўришга, меъёрида 
лаззатланишга, ўз эҳтиросларини жиловлаб, лаҳзалик лаззатга умрини бахш этмасликка ўргатади.
Темурийлар даври ахлоқшунослигида Ҳусайн воиз Кошифийнинг (1440 – 1505) сиймоси 
алоҳида диққатга сазовор. Кошифийнинг ахлоқшуносликка доир энг машҳур асари «Ахлоқи 
Муҳсиний»дир. Ҳусайн Бойқаронинг ўғли, марв ҳокими шаҳзода Муҳсин мирзога бағишланган бу 
китобда Кошифий ахлоқшуносликнинг жуда кўп тушунчаларига шарҳ беради, уларни жонли, 
ҳаётий мисоллар, шунингдек, қадимги ҳикоятлар асосида талқин этади.
«Калила ва Димна»
ўзбек тилига бир неча бор таржима қилинган. Асарни ўқиганда кўз 
олдимизда икки дунё намоён бўлади: бири – инсоф, адолат, диёнат, ҳалолликка суянган, ахлоқий 
фазилатларнинг тажассуми бўлмиш инсонлар дунёси, эзгулик олами, иккинчиси – ёлғонни, 
қаллобликни, мунофиқликни, худбинликни касб қилиб олган, иллатлар тажассуми бўлган одамлар 
дунёси, ёвузлик дунёси. Ана шу эзгулик ва ёвузлик орасидаги кураш асарнинг ўқ томирини 
ташкил этади. Унда ахлоқийлик асл бахт, ахлоқсизлик инсон учун ҳалокат гирдоби экани ажойиб 
ҳикоятларда, масалларда ўз аксини топади.
«Қутадғу билиг» 13000 мисрани ўз ичига олган ахлоққа, сиёсатшуносликка доир монументал 
асар. Уни туркий халқларнинг ахлоқий қомуси деб аташ мумкин. Китобда эзгулик ва ёвузлик, 
яхшилик ва ёмонлик, олижаноблик ва тубанлик, ҳалоллик ва ҳаромлик сингари тушунчалар 
батафсил қаламга олинади. Уларнинг моҳияти образли, бадиий юксак мисраларда, шеърий 
ҳикматларда, мақолларда очиб берилади. 
Кайковус
нинг «Қобуснома» асарида ҳам ана шу жиҳатларга эътибор қилинади. Айни пайтда, 
«Қобуснома» инсон ҳаёти ва фаолиятининг деярли барча томонларини қамраб олувчи ўгит – 
кўрсатмалардан иборатдир. Унда меҳмонга бориш, меҳмон кутиш, савдогарчилик одобларидан 
тортиб, чавгон ўйини – спортчи одобигача қаламга олинади. Кайковус ахлоқийликка эришув икки 


хил – табиий, туғма ва тарбия орқали рўй беришини айтади. Шу билан бирга ахлоқий тарбия ҳар 
икки ҳолатда ҳам шарт эканини таъкидлайди. 
Шарқона пандномаларнинг энг машҳури, шубҳасиз, шайх 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish