Кафедра мудири
Проф. Н.М.Латипова ________
Илмий раҳбар:
Педагогика фанлари номзоди,
доцент Т.К.Нарбаева ________
Магистратура талабаси: Ғ.Ў.Холмуродов ________
5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) мутахассислиги 2-курс магистратура талабаси Холмуродов Ғулом Ўткир ўғлининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик фаолияти ҳамда диссертацияни тайёрлаш бўйича календар иш режасида мўлжалланган ишлар бўйича 2019– 2020 ўқув йилининг май ойида амалга оширган ишлари ҳисоботи.
1.Ўқув ва ўқув-услубий ишлар 16.03.2020 йилдан бошлаб Сароновирус касалиги келиб чичганлиги сабабли карантин эьлон қилинди. 2. Илмий-тадқиқот ишлар
Аёллар муаммоларини ўрганишда ижтимоий шерикчиликнинг аҳамияти (самарқанд вилояти мисолида) мавзусида социологик тадқиқот ўтказилиб, натижалари таҳлил қилинди ва умумийлаштирилиб 30 май 2020 йил кафедира ҳимоясидан ўтдим ва 06.06.2020 қилдаги магистирлик даражасини олиш учун ҳимояга тавсия этилдим. Магистирлик диссертацияси ишимни тугатдим ва 3та илмий мақола ёздим.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг муоммоларини ўрганишда, ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини оширишда, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Аёллар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳозирги кунда сифат чиҳатида янги босқичга олиб чиқилганлиги, аёлларнинг оила ва жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва мавқени мустаҳкамлашга, ўз салоҳиятларини тўла намоён этаётганликларини ҳамда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилаётганлигини, ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, аёллар аҳволини яхшилаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда дунё мамалакатлари сиёсий, иқтисоди, ижтимоий ва боқа жараёнларда аёллар муоммолари биринчи долзарб масала сифатида қаралмоқда. Аёлларнинг ижтимоий муаммоларининг келиб чиқиш сабабларини ажратишимиз мумкин:
аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича номукаммаллик, декларатив-ҳуқуқий базанинг йўқлиги;
аёлларга ёрдам беришга мўлжалланган ихтисослаштирилган ижтимоий хизматларнинг етарли эмаслиги;
заиф ва ҳимоясиз аёл сифатида жамиятдаги гендер стереотипларининг устунлиги;
ҳаётнинг турли соҳаларида аёлларнинг камситилиши;
аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашиш истаги ёки қобилиятининг йўқлиги.
Ушбу муоммолардан келиб чиққан ҳолда қуйдаги таклифларни беришимиз мумкин:
аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фақатгина давлатнинг ролини кучайтирмасдан, ННТ фаолийтини доирасини кенгайтириш, ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш лозим;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
- хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш;
- жойларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |