АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Қўнғирот филиали
Кредит комиссияси қарори
Қўнғирот тумани 17-апрел 2018 йил
Кредит комиссияси аъзолари: С.Сапаров
А.Сипатдинова
К.Бужаб6аев
О.Бекбергенов
М.Алланазаров
Кун тартиби: Жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH
10 000 000 (ун миллион) сум истеъмол кредити ажратиш тўғрисида:
Кун тартибига киритилган масала юзасидан кредит комиссияси бошлиги С.Сапаров комиссия аъзоларига банк хулосасини баён қилиш ва уни асослаб бериш учун кредитлаш бўлими бош муахассиси О.Бекбергеновга сўз берилди, О.Бекбергенов жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH тўғрисида гапириб, ушбу жисмоний шахс АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Кенгашиннг 2010 йил 23-апрелдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан аҳолига истеъмол кредит бериш тўғрисида тартибга асос кредит олиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Филиал бош хисобшиси А.Сипатдинова кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикрини билдириб, кредит олувчи жисмоний шахс ва кафил бўлган жисмоний шахслар билан танишиб чиққанлигини, уларни ҳақиқатда кафил бўлиш деб ҳисоблаш мумкинлигини, ушбу кредитни ажратиш банк вакиллик ҳисобварағи ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслигини маълум қилиб, кредит ажратиш таклифини маъқуллади.
Филиал хукук маслахатчиси М.Алланазаров мавжуд ҳужжатлар билан танишиш жараёнида жисмоний шахс томонидан кредит олишда унинг банкга такдим килган ҳужжатларига мувофиқ мурожаат қилинганлигини маълум қилиб, кредит ажратиш таклифига ижобий фикр билдирди.
Кун тартибидаги масала аъзоларининг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, комиссия аъзоларининг хулосаларини умумлаштириб, жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH кредит юзасидан барча комиссия ажратиш мақсадга мувофиқ деган фикрни билдирди.
Баён қилганлар асосида,
КОМИССИЯ КАРОР КИЛАДИ:
1. Жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH истъемол кредитини сотиб олиш учун 10 000 000 (ун миллион) сўм микдорида кредит сўраб ёзган 17-апрел 2018 йилдаги аризаси ва ушбу ариза билан тақдим қилинган ҳужжатлари ҳамда Кредитлаш бўлими томонидан тақдим қилинган банк хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH4 3 йил муддатга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 10 000 000 (ун миллион) сўм миқдорида истъмол товарларини сотиб олиш учун кредит ажратиш таклифи маъқуллансин.
3. Жисмоний шахс NURJIGITOV NURLAN JADIGEROVICH тақдим қилган кредит шартномаси, кредитга ҳисобланган фоизлар ҳамда асосий қарзни ундириш графиги тасдиқлансин.
4. Кредитлаш бўлими бош мутахассиси О.Бекбергеновга белгиланган тартибда кредит шартномаси кучга кирган санадан бошлаб бир кундан кечиктирмасдан ссуда ҳисобварағи очиш тўғрисидаги ва кафиллик шартномаларини банк хазинасига кирим қилиш тўғрисидаги фармойишларни Бухгалтерия амалиётлари бўлимига тақдим қилиш вазифаси топширилсин.
5. Ушбу кредит ажратилгач, унинг мақсадли ишлатилиши, карздорнинг молиявий аҳволини доимий мониторинг қилиш ва улар юзасидан комиссияга ҳар чоракда ахборот бериб бориш, ушбу қарори ижросини назорат килиш вазифаси кредитлаш бўлими бош мутахассиси О.Бекбергеновга юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |