51-боб. Омонат сақлаш 1-§. Омонат сақлаш ҳақида умумий қоидалар 875-модда. Омонат сақлаш шартномаси


-модда. Ашёларни транспорт ташкилотларининг юкхоналарида сақлаш



Download 87,12 Kb.
bet9/24
Sana16.03.2022
Hajmi87,12 Kb.
#497474
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
fkfpk

897-модда. Ашёларни транспорт ташкилотларининг юкхоналарида сақлаш
Транспорт ташкилотларининг ихтиёридаги юкхоналар йўловчилар ва бошқа фуқаролардан, уларда йўл ҳужжатлари бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ашёларни сақлаш учун қабул қилиши шарт. Ашёни транспорт ташкилотларининг юкхоналарида сақлаш шартномаси оммавий ҳисобланади.
Ашё сақлаш учун юкхонага қабул қилинганлигини тасдиқлаш юзасидан (автомат юкхоналардан ташқари) юк топширувчига патта ёки номерли жетон берилади.
Патта ёки жетон йўқотилган тақдирда юкхонага топширилган ашё юк топширувчига ушбу ашё ўзига қарашли эканлигининг исботини тақдим этган тақдирда берилади.
Юкхонага топширилган ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги оқибатида юк топширувчи кўрган зарар суммаси, агар ашёни сақлашга топшириш пайтида у нархланган бўлса ёки зарарнинг ўрнини қоплашга керакли сумма хусусида тарафлар келишиб олган бўлсалар, зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйилган пайтдан бошлаб бир сутка муддатда юк топширувчига тўланади.
Ашё махсус қоидалар ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддатга юкхонага топширилиши мумкин. Кўрсатилган муддатда талаб қилиб олинмаган ашёни юкхона яна ўттиз кун сақлаб туриши шарт. Ушбу муддат тамом бўлгач, талаб қилиб олинмаган ашё сотилиши, сотишдан тушган пул эса ушбу Кодекснинг 895-моддасига мувофиқ тақсимланиши мумкин.
898-модда. Ашёни ташкилотларнинг кийимхоналарида сақлаш
Агар ташкилотларнинг кийимхоналарида ашёларни ҳақ эвазига сақлаш ҳақида ашёни сақлашга топшириш вақтида келишиб қўйилган ёки бошқа очиқ усулда шартлашилган бўлмаса, уларда ашё сақлаш бепул ҳисобланади.
Ашё кийимхонада сақлаш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқлаш учун сақловчи юк топширувчига номерли жетон ёки ашё сақлаш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа белги беради.
Кийимхонага топширилган ашё жетон тақдим этувчига берилади. Бунда сақловчи жетон тақдим этувчининг ашёни олишга ваколатларини текшириши шарт эмас. Бироқ, омонат сақловчи жетон уни тақдим этувчига қарашли эканлигига шубҳаланса, ашёни жетон тақдим этувчига қайтариб беришни тўхтатиб туришга ҳақли.
Юк топширувчи жетонни йўқотиб қўйган, лекин унинг ашёларни кийимхонага топширганлиги ёки ашёларнинг унга тегишлилиги сақловчида шубҳа туғдирмаган ёхуд юк топширувчи томонидан исботланган ҳолларда ҳам сақловчи кийимхонадаги ашёни беришга ҳақли. Ташкилотларнинг ашёлар кийимхоналарда бут сақланиши учун жавобгарлиги, шунингдек талаб қилиб олинмаган ашёларни сақлаш муддатлари ушбу Кодекс 897-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган қоидалар бўйича белгиланади.

Download 87,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish