“Тарбиявий ишлар назарияси ва методикаси” модули
5-топшириқ:
Мавзу: Оилавий тарбия
SWOT таҳлил жадвали асосида таҳлил қилиш
S-кучли томони
Оилада юксак ғоявий-тарбиявий билимларни ошириш орқали болаларнинг Ватан туйғуси билан яшаш фазилатини, миллий масъулиятини шакллантириш мумкин.
Оилада болаларнинг ёшлигидан бошлаб яхши сифатларини шакллантириб боришга жиддий эътибор бериш лозим, ҳаётий масалаларни хал қилишда ота-онанинг билими, маънавияти, ўзини тутиши, юриш-туриши катта аҳамиятга эгадир.
Оилада шаклланган ўзига хос ахлоқий маданият унда муайян миллий қадриятлар тизимининг шаклланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Оила ёшларнинг ахлоқли-одобли, ростгўй, меҳнатсевар, ҳалол ва самимий бўлиб вояга етишлари учун замин тайёрлайди.
Оила тарбияси- боланинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.
|
W-кучсиз томони
Ота-оналарнинг билим жиҳатидан оқсоқлиги.
Оилада ота ёки онанинг фарзандларга нисбатан беэътиборлиги.
Ота ёки онанинг узоқ муддатга оилани тарк этиб кетиши.
Ота-онанинг ўз иш билан банд бўлиб бола тарбиясига бефарқлиги.
Фарзандларнинг турли муҳитлар, дўстлар, ижтимоий тармоқлардан самарасиз фойдаланиш натижасида ота-онасидан етарлича тарбия ололмагани.
|
О-имконитялари
Оиладаги ахлоқий маданият- ҳар бир оила аъзосининг маънавий қиёфаси орқали бир-бирини тушунишга бўлган интилиши орқали шаклланади.
Оила интизоми – жамият ва давлат интизомининг негизидир.
Оила ахлоқий маданияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса – жамият ҳам шу қадар бой бўлади.
Оиланинг маънавий-ахлоқий ривожланиши, унинг йўналишлари фарзандларнинг маънавий камол топишида намоён бўлади.
Оила тарбияси ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина, ўсиб келаётган ёш авлоднинг фаровонлигини таъминлаш мумкин.
|
T-тўсиқлар
Оилада маънавий, моддий, иқтисодий қийинчиликларнинг мавжудлиги.
Ота-онанинг оиладаги бир фарзандга эътиборнинг кучлилиги қолган фарзандларга кам эътибор таъсири.
ота-онанинг фарзанд олдида жамиятдаги катта муаммоларни таҳлил қилиши.
Оила тарбияси- ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлмаса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг фаровонлигини таъминлаш мураккаб жараёнга айланади.
|
2 –топшириқ:
Гуруҳ раҳбари сифатида Оилавий тарбия мавзуси бўйича шуларни қайд этиб ўтиш лозимки.
Таълим муассасасига ўқийдиган ҳар бир ўқувчининг аввало оиласи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Гуруҳ раҳбари биринчи навбатда ўқувчининг оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда ишлаши керак.
Кам таъминланган оила фарзандлари билан ишларни мукаммал олиб бориш
Шароити оғир оила фарзандлари билан ишлашда маъсулликни ошириш
Ота-онаси хорижий давлатларга чиққан оила фарзандлар билан ишлаш
Ота-онаси ажрашган оилалар билан ишлашда бошқа ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш
Ўқувчилар орасидан чин етим ва чала етим ўқувчиларни аниқлаб, улар билан алоҳида ишларни ташкил этиш.
Агарда мен таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларининг педагогик маҳорати, раҳбарлик қобилиятини аттестациядан ўтказганимда қуйидагиларни инобатга олган бўлар эдим:
Педагогик қобилиятини мукаммал ўрганар эдим.
Тартиб-интизоми, одоби, ахлоқи, билим даражаси турли хил бўлган ўқувчилар билан ишлаш жиҳатларини ўрганиб чиқар эдим.
Ўқитувчиларни яъни гуруҳ раҳбарларини психологик тестлар орқали синовдан ўтказиш.
Маънавий-маърифий ишлардаги салоҳиятини, омма билан ишлаш, ташаббускорлик жиҳатларини ўрганиб чиқар эдим.
Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактаби
Менглиева Ҳуринисо
Do'stlaringiz bilan baham: |