5-мавзу:Ўзбекистонда ҳуқуқий,сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши,демократик жамиятни шакиллантириш йулидаги ислоҳотлар


Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шакилланиши. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг барча жараёнлардаги иштироки



Download 36,08 Kb.
bet4/8
Sana22.06.2022
Hajmi36,08 Kb.
#690977
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 мавзу. (2)

3.Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шакилланиши. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг барча жараёнлардаги иштироки.

Ўзбекистон Республикасида кўппартиявийлик тизимининг вужудга келиши давлат ҳокимияти олий ва маҳаллий органларининг такомиллашишида катта аҳамият касб этмоқда. Мамлакатда вужудга келган сиёсий партиялар ўз фаолиятида ўзбек халқининг энг яхши демократик анъаналарга, адолат, эзгулик, тенглик ва инсон эркинлиги каби умуминсоний қадриятлар ҳамда ғояларга суянади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасида сиёсий партияларнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилган.


Ўзбекистонда кўппартиявийлик муҳитининг қарор топганлигини қуйидагича кўриш мумкин:
-биринчидан, демократик фуқаролик жамияти қурилишида сиёсий партиянинг ўрни ва роли мунтазам равишда ортиб боради;
-иккинчидан, фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёнида Ўзбекистон аҳолиси турли қатламларининг манфаатларини ифода этишда кўппартиявийлик тизими муҳим демократик институт ҳисобланади;
-учинчидан, давлат бош ислоҳатчи сифатида сиёсий партияларнинг фаолиятини такомиллаштириши муҳим аҳамиятга эга;
-тўртинчидан, сиёсий партияларсиз вакиллик демократиясини тасаввур этиб бўлмайди;
-бешинчидан, сиёсий партияларнинг ўрни ва мовқеи уларнинг сони ёки вақт билан белгиланмайди;
-олтинчидан, мамлакатдаги кўппартиявийлик муҳитида партиялар ўзларининг янги ғоялари ва муқобил таклифлари билан демократик жамият қурилишига хизмат қилади.
Республикада сиёсий партия сифатида биринчи бўлиб “Халқ демократик партияси” (ХДП) 1991 йил 1ноябрда  партиянинг Таъсис қурултойида асос солинди. “Ватан тараққиёти партияси” (ВТП) 1992 йил 24 майда ташкил топди. “Адолат социал-демократик партияси” 1995 йил 18 февралда партиянинг биринчи Таъсис Қурултойида ташкил топди. “Миллий тикланиш демократик партияси” (МТДП) 1995 йил 3 июнда ташкил топди. “Фидокорлар миллий демократик партияси” (ФМДП)1998 йил 28 декабрда ташкил топди. Шунингдек, 1995 йил июнидан бошлаб “Халқ бирлиги” ва 2009 йилдан эса “Экология” ҳаракатлари вужудга келиб, фаолият юрита бошлади.
2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш демократик партияси” ва Ўзбекистон “Фидокорлар миллий демократик партияси” нинг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон “Миллий тикланиш демократик партияси” ташкил топди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съездида ташкил топган.
2019 йил 24 январда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топишида 1996 йилнинг25 декабрида Олий Мажлис қабул қилган ва 17 та моддадан иборат бўлган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун муҳим ўрин тутган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан учрашувидаги маърузасида танқидий руҳда таҳлил қилинди. “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”, деб таъкидлаган эди Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида.
Бугунги кунда Ҳаракатлар Стратегиясидаги вазифалар асосида мамлакатда жамият сиёсий соҳасини эркинлаштириш, кўппартиявийлик тизимини янада демократлаштириш, сиёсий партиялар фаоллигин ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар мамлакатда янги босқич ислоҳатларининг муҳим жиҳатларини ташкил этмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасида 5 йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар судлари, вилоят хўжалик судлари, ҳарбий судлар фаолият юрита бошлади.
Мазкур судларнинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Қонунда баён этилган. Қонунда республикадаги фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи қилиб Олий суд кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази тузилди.
1997 йил 27 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси жамият ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича миллий дастур ҳам қабул қилди.
Миллий дастурнинг мақсад ва аҳамияти аҳолининг барча қатламларини ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратишдир, деб таъкидланган.
Кейинги йилларда мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш, судларнинг ҳуқуқий мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, прокуратура органларининг айрим ваколатлари, шу жумладан, шахсни ушлаб туриш, хибсга олиш, шунингдек, бошқа процессуал мажбурлов чораларини қуллаш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Ягона суд амалиётини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилди.
Судьялар Олий Кенгаши таъсис этилди. Маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилди. Суд ишларини сайёр тартибди кўриш йшлга қўйилди.
Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қуришда, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат, нотижорат ташкилотлари ҳам муҳим муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистондаги нодавлат, нотижорат ташкилотларининг фаолиятлари Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат, нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги (1999 йил апрель) қонун воситасида мувоффиқлашди.
Ўзбекистонда нодавлат, нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожланишида 2005 йилнинг 10 июнида ташқил топган “Ўзбекистондаги нодавлат, нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси” муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистонда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари қуллаб-қувватлайдиган фкқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, фуқароларнинг фаоллигини оширишдаги ролини кучайтириш мақсадида 2005 йил 26 июлида “Ўзбекистон-нодавлат, нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди” ташкил топди. Бугунги кунда мамлакатда 400 дан ортиқ республика аҳамиятига молик нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.



Download 36,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish