2.Ўзбекистонда парламентнинг шаклланиши.Сайловлар тизимидаги ўзгаришлар.
Вакиллик ҳокимиятини вужудга келтиришнинг энг демократик тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти барпо этилди.
Давлат бошқарувининг янги, замонавий, самарали, энг мақбул тизими – Президентлик республика бошқаруви амал қилмоқда. Парламентчиликда демократик асослар яратилди, демократик давлатларга хос парламентаризм шаклланди.
1993 йилнинг 28 декабрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги Қонунга кўра, республика парламентига сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри, сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси иккинчи чақириқ Олий Мажлисига сайлов республика сиёсий ҳаётида улкан ютуқ Бўлиб, бунда 250 депутатдан иборат Олий Мажлис – янги Парламент демократик ва кўппартиявийлик асосида тузилди.
2002 йил 27 январда икки палатали парламент тузиш масаласида референдум ўтказилди. Референдумда иштирок этган фуқароларнинг 93,65 фоизи бундай парламент тузишни ёқлаб овоз беришди.
2002 йил декабрда Олий Мажлиснинг X сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниб, 2004 йил охири ва 2005 йил бошидаги сайловларда республикада икки палатали парламент шаклланди. Қуйи палатага 120 та депутат, Сенатга эса 84 нафар сенатор сайланди. 16 нафар сенатор эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланди. Иккала палатанинг ваколал муддати – 5 йил этиб белгиланди.
Бундай ўзгаришлар авваламбор Президентнинг баъзи ваколатларини парламентнинг юқори палатаси – Сенатга ҳукуматга ўтказиш, профессианал, доимий асосда ишлайдиган қуйи – Қонунчилик палатасини шакллантириш, унинг ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш кўзда тутилган ва бу борадаги саъй – ҳаракатларнинг амалий самараси кўриниб турибди.
Қонунчилик палатасининг кўппартиявийлик, муқобиллик асосида шакллантирилиши демократиянинг ёрқин ифодаси бўлди. 2004-2005 йиллар сайловларида қуйи палатага 4 та сиёсий партия ва ташаббускор гуруҳлардан 489 та номзод қўйилиб, улар ўртасида ҳалол кураш олиб борилди.
Сайловдан олдинги (2009 йил декабрь-2005 йил январь, 2014 йил декабрь-2015 йил январь) икки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловларда ҳам 150 депутат сайланди. Уларнинг 135 таси кўппартиявийлик асосида сайланган бўлса, 15 таси республикада фаолият юритаётган Ўзбекистон экология ҳаракати олий органи – конференциясида сайланган депутатлар эди.
Бу демократик ўзгаришлар фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ўз тақдирини ўзи белгилашга бўлган интилиши ва ишончининг ортиб бораётгани, шунингдек, давлат ишларида қатнашиш ҳаётий заруратга айланиб бораётганини кўрсатади.
2003 йил 23 августда Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва тўғрилашлар киритилиб, Сенатни шакллантиришда маҳаллий вакиллик органларига Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ваколатларини берилиши – ҳудудий манфаатларнинг қонунларда ифодаланиши учун шарт-шароитлар, шу билан бирга маҳаллий халқ депутатларининг Сенат аъзоларини сайлашда бевосита иштирок этиши вакиллик демократиясининг шаклланишига ҳуқуқий имкониятлар ҳам яратди.
1997 йил апрелда Олий Мажлис таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ташкил қилинди. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили мансабдор шахслар, ташкилотлар ва давлат органларининг инсон ҳуқуқи, эрки ва қонуний мафаатларини давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида фаолият кўрсатади.
Бугунги кундаЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “... миллий парламентимиз ҳақиқий демократик мактабига айланиши керак”, деган кўрсатмаларига асосан парламент, халқ депутатлари кенгашларининг мамлакатимиз ижтимоий – ҳаётидаги роли ва аҳамияти тубдан ўзгариб, уларнинг ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилмоқда ва жамоатчилик институтлари мустаҳкамланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |