5-мавзу. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиқҚа тортиш режа


Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш хусусиятлари



Download 1,19 Mb.
bet13/22
Sana21.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#25501
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
ЯТТ маъруза1

Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш хусусиятлари.
Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш жараёнида оила аъзолари ўртасидаги ўзаро меҳнат муносабатлари, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш ва даромадни тақсимлаш масалалари улар томонидан мустақил равишда тартибга солиб борилади.
Оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан доимий ходимлар ёллашга йўл қўйилмайди. Истисно ҳолларда оилавий тадбиркорликни амалга оширишда вақтинча бир марталик ишларни амалга ошириш учун оила аъзолари ҳисобланмайдиган фуқароларнинг жалб этилишига йўл қўйилади. Бу ҳолда улар билан ишларни бажариш вақти учун фуқаро-ҳуқуқий шартнома тузилади.
Ҳунармандчилик фаолияти ҳунарманд томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган йўналишлар бўйича амалга оширилади. Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир.
18 ёшдан кичик шахсларнинг меҳнатидан оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида уларнинг саломатлиги, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади. Кўрсатиб ўтилган ишларда 18 ёшдан кичик шахсларнинг белгиланган нормалардан ортиқча оғирликдаги юкларни кўтаришига ва ташишига йўл қўйилмайди. Оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида қатнашаётган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун бир ҳафтада 36 соатлик, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса - бир ҳафтада 24 соатлик иш вақтидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 311-моддасига ўзгартириш киритилиб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун суғурта бадалини тўлаш тартиби белгиланди.
Унга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатидан рўйхатдан ўтган оила аъзоси ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда, оиланинг бошқа аъзолари эса энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадалларини тўлашлари белгиланди.
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларининг суғурта бадалларини тўлаш мажбурияти оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг зиммасига юклатилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2099-сонли қарори билан Ўзбекистон республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.
Шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тузилган оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари таркибида ўзгаришлар бўлган тақдирда, оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кун муддатда хабардор қилиши ва рўйхатга олувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилиши ва тадбиркор томонидан энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов тўланиши белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг иловаси янги таҳрирда баён қилиниб, унда 34 та ҳунармандчилик фаолиятининг йўналиши, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхати кўзда тутилди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish