5-мавзу. ЎСимликчилик тармоқларини ташкил этиш режа


Республика минтақалари бўйича суғориладиган майдонларда дон ҳосилдорлиги



Download 47,51 Kb.
bet2/3
Sana04.06.2022
Hajmi47,51 Kb.
#634520
1   2   3
Bog'liq
5-Мавзу

Республика минтақалари бўйича суғориладиган майдонларда дон ҳосилдорлиги



Ҳосилдорлик
ц/га

Минтақалар

Т/р

42,0

Марказий минтақа (Тошкент, Сирдарё, Жиззах)

I

53,0

Водий (Фаргона, Андижон, Наманган)

II

52,0

Зарафшон воҳаси (Самарқанд, Навоий, Бухоро)

III

49,0

Жануб(Қашқадарё, Сурхондарё)

IV

41,0

Шимол (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм)

V

Бу навлардан нав синаш участкаларида 40-50 центнердан 80-90 центнергача ҳосил олинмоқда. Хўжаликларда ҳар қандай нав узоқ йиллар давомида экилса, уруғларнинг қимматли хусусиятлари пасайиб боради. Шунинг учун ҳар 3-4 йилда навларни янгилаш зарур.


Мустақиллик йилларида дон етиштиришда қуйидаги натижаларга эришилди:

  • Суғориладиган ерларда ғалла майдони 221 минг гектардан, 1340,5минг гектарга ёки 6,1 баробарга ошди.

  • Ҳосилдорлик суғориладиган ерларда 22,2 центнердан, 50,2 центнерга етди ёки 28,0 центнерга кўпайди.

  • Мамлакатимизда жами етиштирилган буғдойнинг ялпи ҳосили 879,1 минг тоннадан, 7млн 500 минг тоннага ёки ялпи ҳосил 7,7 баробарга ошди.

  • Давлатга дон сотиш шартномавий режалар 148,3 минг тоннадан, 2700 минг тонна етиб, бу кўрсаткич 18,2 бараварга ўсди.

  • Республика минтақалари бўйича суғориладиган майдонларда дон ҳосилдорлиги ва ҳосил 7,7 баробарга ошди.

Мамлакатимиз аҳолиси дон ва дон маҳсулотлари билан барқарор таъминланган. Бунга эса “Дон мустақиллиги” Дастурини изчиллик билан босқичма – босқич амалга оширилиши натижасида эришилди.
1994 йилда Мамлакат “Дон мустақиллиги Дастури”нинг қабул қилинганлиги бир вақтнинг ўзида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Жумладан:
 сиёсий жиҳатдан мамлакатимизнинг дон сотиб олиш учун бошқа мамлакатга иқтисодий қарам бўлишига йўл қўйилмади, аҳолининг дон маҳсулотлари билан таъминоти масаласи ҳал бўлди, давлат томонидан ун ва ун маҳсулотларининг нархи ошиб кетиши олди олинди;
 ижтимоий жиҳатдан биз бошқа мамлакатларнинг эмас, балки ўзимизнинг деҳқонларни иш жойлари билан таъминладик. Чорвачиликни ривожлантириш ва ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин экиб қўшимча даромад қилиш имконияти пайдо бўлди, халқнинг эртанги кунга ишончи таъминланди;
 иқтисодий жиҳатдан мамлакат валюта заҳирасини сақлаб қолиш ва бу валютани бошқа зарур соҳаларга ишлатиш имконияти яратилди, Донни қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришга реал талаб пайдо бўлди.
Республикада дон етиштиришнинг аҳамиятини кундан кунга ошаётганлиги дон етиштирувчи хўжаликлар зиммасига янада кенгроқ ва кўпроқ вазифаларни юклайди. Дон етиштиришда хозирги кунда фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Бу имкониятлардан тўла фойдаланиш натижасида республикамиз дон етиштирувчи илғор давлатлар қаторига киради.
Дунёда 30-35 миллион гектар майдонда пахта экилиб келмоқда. Ҳар йили 19, 5-20,5 млн.тонна тола ишлаб чиқарилади. Пахта толаси етиштириш бўйича Ўзбекистон Хитой, Хиндистон, АҚШ, Покистон, Бразилиядан кейин олтинчи ўринда, экспорти бўйича АҚШ, Хиндистондан кейин учинчи ўринда туради. Енг юқори стандартларга жавоб берадиган ўзбек пахтасига жаҳон бозорларида эҳтиёж ортиб бормоқда. Жаҳон пахта бизнеси етакчиларидан бири бўлган Ўзбекистоннинг нуфузи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Пахта толасини жаҳон бозорида сотиш натижасида Ўзбекистоннинг валюта фонди кўпаяди, янги техника ва технология сотиб олиш имконияти мустаҳкамланади, ҳамда иқтисодий тараққиёт тезлашади.
Ўзбекистоннинг келажакдаги иқтисодий сиёсатининг мақсади хомашё экспортини ривожлантириш эмас, балки юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотни экспорт қилишга ўтишдан иборат. Бу борада ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва модернизация қилиш, унинг даромади ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича янада юксак марраларга эришиш вазифалари босқичма-босқич бажарилмоқда. Бунинг учун тўқимачилик саноатига инвестициялар фаол жалб қилинмоқда, корхоналар замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозланмоқда, ишлаб чиқаришнинг илғор услублари жорий қилиниб, инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Пахтачилик универсал тармоққа айланиб бормоқда Унинг асосий маҳсулотлари пахта хомашёси ва поясини қайта ишлаш жараёнида 1200 дан ортиқ саноат маҳсулотлари олинади. Ўзбекистон тўқимачилик саноати хомашёси балансида пахта толаси 70 фоизни, ўсимлик ёғ-мой саноати балансида – чигит 90 фоизни ташкил этади.
Пахта хомашёсидан газлама, ип, момиқ, сунъий ипак, тўқимачилик ва бошқа кўпгина буюмлар ишлаб чиқарилади. Чигитдан энг арзон ёғ, маргарин, совун, глицерин ва бошқа маҳсулотлар, чигит қолдиғидан эса кунжара, шелуха олинади. Пахта тозалаш ва ёғ заводлари чиқиндиларидан изоляция материаллари, целлюлоза, спирт, линолеум, лак, ҳар хил буёқлар, кино плёнкаси ва бошқа кўпгина товарлар тайёрланади.
Ғўза баргидан органик кислоталар, жумладан, сирка, лимон, олма кислотаси олинади. Ғўзапоядан дағал қоғоз, картон, фанер ва бошқа материаллар ишлаб чиқарилади. Чигитдан олинадиган шелуха чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади, ундан гидролиз саноатида хомашё сифатида фойдаланилади, фурфулон ва техник спирт олинади. Фурфулондан смола, пластмасса, капрон, синтетик тола, алиф, ҳар хил дориворлар ва бошқа маҳсулотлар олинади. Ҳар бир гектар ғўза гулларидан мавсумда 60-70 кг асал маҳсулоти олиш мумкин. Асаларичиликни ташкил этиш ҳисобига ғўзанинг чангланиш сифати тубдан яхшиланади ва унинг ҳосилдорлиги 2-3 центнерга ошади.
Ўзбекистоннинг мустақил мамлакат бўлиб ривожланиш йилларида ялпи пахта маҳсулоти камайди.
Мустақил ривожланиш йилларида пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига суғориладиган ғалла, айниқса, буғдой ишлаб чиқариш кўпайтирилди. Суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатининг ёмонлашиши, минерал ўғитлар меъёрининг камайиши, сув танқислиги ва ҳ.к. гектаридан олинадиган ҳосилдорликка салбий таъсир этди. Лекин, ғўза экиладиган майдонларнинг камайишига қарамасдан Ўзбекистон унинг ялпи маҳсулоти ҳажми бўйича жаҳонда бешинчи, пахта толасини жаҳон бозорида сотиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон пахтачилигида истиқбол вазифа унинг ялпи ҳажмини кескин камайтирмаслик, унинг сифатини яхшилаш, асосий қисмини минтақада қайта ишлаш ҳисобланади. Пахтачилик ва у билан боғлиқ бўлган халқ хўжалиги тармоқларини интенсив ривожлантириш, мавжуд меҳнат, ер, сув ва бошқа моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, республика иқтисодиётининг барқарор ўсишига реал шароит яратади.
Ўзбекистонда унумдор ерлар ва айниқса, сув ресурслари чегараланган. Мавжуд ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, биринчи навбатда ҳар бир гектар пахтадан олинадиган ҳосилдорликни ошириш ҳисобига эришилади.
Ҳосилдорликни ошириш агротехнологик жараёнларни сифатли ва қисқа муддатларда бажариш билан боғлиқ. Тармоқни ташкил этишнинг барча даврларида ва истиқболида ҳам юқори ҳосил олиш учун пахтачиликнинг хусусиятларини ҳисобга олиб даставвал алмашлаб экишни илмий асосда амалга ошириш лозим.
Сабзавот экинлари 14 та ботаник оилага мансуб 80 га яқин турни ўз ичига олади, шундан ХХ асрдан бошлаб 40 га яқини Ўзбекистонда экилади. Улар морфологик ва биологик белгилари, ҳосилдорлиги, сотиш баҳолари бўйича кескин фарқ қилади. Шунинг учун сабзавотчиликнинг ривожланиш даражаси, айниқса, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш ўта мураккаб ҳисобланади. Ер юзида, шу жумладан Ўзбекистонда маданий экинлардан сабзи, шолғом, лавлаги 2 минг йилдан, пиёз ва бодринг 4 минг йилдан бери экилади. Сабзавотчиликнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб, очиқ ва ёпиқ майдонларда ўстириш усуллари қўлланилади. Кўпчилик сабзавотлар нисбатан сермеҳнат ресурслар потенциалига, айниқса қуёш нурига ва сувга талабчан экинлар таркибига киради. Бу тармоқни интенсив ривожлантириш меҳнат, суғориладиган ер ва бошқа ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Кўпчилик экинлардан 2 марта ҳосил олиш имконияти тармоқнинг самарадорлигини кескин оширади.
Сабзавотларни ҳўл истеъмол этиш унинг самарадорлигини кескин оширади. Бироқ, сабзавотлар таркибида кўп сув бўлиши ва эрувчан углеводларнинг борлиги учун уларни узоқ муддатларга сақланса, нобудгарчилик кўпаяди ва сифат белгилари пастлашади. Шунинг учун уларни узоқ жойларга ташишда қийинчилик туғилади, консервалаш зарурияти туғилади.
Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида консервалашнинг энг оддий ва самарали усули қуритишдир. Қуритилганда сабзавот таркибидаги сувнинг кўп қисми буғланади, сабзавот вазни 7-10 баравар камаяди, кам харажат қилиб узоқ сақлашга ва ташишга шароит яратилади. Сабзавотларни консервалашда яна бир кенг амалга оширилган усул –ачитиш ва тузлашдир. Мустақил ривожланиш йилларида ялпи сабзавотнинг тахминан 85-90 фоизи республика аҳолиси томонидан истеъмол қилинади, ички бозорларда сотилади, уруғлик учун фойдаланилади. Унинг сифат белгилари жиҳатидан истеъмолга лойиқ бўлмаган қисми чорвачиликда озуқа учун фойдаланилади. Сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни сотишнинг юқори самарадорлигини ҳисобга олиб, уни истиқболда кўпайтириш имкониятларидан тўлароқ ва тезроқ фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир.



Download 47,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish