5-мавзу. ЎСимликчилик тармоқларини ташкил этиш режа



Download 47,51 Kb.
bet1/3
Sana04.06.2022
Hajmi47,51 Kb.
#634520
  1   2   3
Bog'liq
5-Мавзу


5-МАВЗУ. ЎСИМЛИКЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Режа:

  1. Ўсимликчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва уни ўрганиш хусусиятлари.

  2. Ўсимликчиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг хусусиятлари.

  3. Ўсимликчилик тармоқлари ишлаб чиқариши ва агротехник тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги.

  4. Дончилик иқтисодиёти ва бошқаруви.

  5. Пахтачилик иқтисодиёти ва бошқаруви.

  6. Сабзавотчилик, боғдорчилик иқтисодиёти ва бошқаруви.

Деҳқончилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг етакчи тармоғи ҳисобланади. Унинг маҳсулотлари инсонлар учун озиқ-овқат, чорвачилик учун ем-хашак, саноат учун хомашё сифатида фойдаланилади.


Деҳқончилик маҳсулотлари жаҳон халқларининг энг йирик табиий ва иқтисодий бойлигидир. Жаҳон олимлари томонидан ер юзида 500 мингга яқин ўсимликларнинг мавжудлиги аниқланган. Ўсимликларнинг 23 минг туридан жаҳон халқлари турли хил мақсадлар учун фойдаланадилар. Уларнинг 6 минг ёки 26,1 фоизи маданий экинлар гуруҳига киради, шу жумладан 400 тури ёки 6,6 фоизи Ўзбекистонда учрайди. Ўсимликлардан 120 тури ёки 30 фоизи очиқ ва ёпиқ майдондарда ривожлантирилади. Бу маҳсулотлардан аҳоли истеъмолида озиқ-овқат, чорвачиликда ем-хашак, саноатда натурал хом ашё сифатида фойдаланилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришида амалга оширилган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида туб ўзгаришларга олиб келди. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ўзбек халқининг менталитетига мос ва жаҳоннинг илғор тажрибасига асосланган хўжалик юритиш шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. Маҳкамавий бошқарув тизими бартараф этилиб, унинг ўрнига бозор усуллари татбиқ этила бошланди. Бу эса ўз навбатида қайта ишловчи тармоқларни деҳқончилик маҳсулотлари хом-ашёси билан, аҳолини эса деҳқончилик маҳсулотлари билан тўла таъминлашга асос яратди. Шунингдек, деҳқончилик маҳсулотлари экспорти борасида ҳам етакчи соҳалардан бирига айланди. Энг асосийси қисқа муддатда мамлакатда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришилди.
Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инсон саломатлигида муҳим аҳамиятга эга бўлган мойли экинларга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. Яъни, пахта якка ҳокимлиги шароитида илгари мамлакатимизда етиштирилмаган ёки етарли эътибор берилмаган кунгабоқар, зайтун, масхар, соя каби мойли экинлар майдонлари сезиларли даражада кўпайди. Ушбу экинларни қайта ишловчи махсус ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришида соҳанинг барқарор ривожланиши учун давлат томонидан катта кўмак бериб келинмоқда. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ўз ичига қуйидаги асосий йўналишларни олади:
- деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришини ривожлантиришда якка тартибдаги ишлаб чиқарувчилар аҳамиятини кучайтириш;
- деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш;
деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқон ва фермер хўжаликларига самарали фаолият олиб боришлари учун амалий ёрдам бериш;
- деҳқончилик тармоғидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш;
- деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг турмуш даражасини ошириш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омилига айлантириш;
- истеъмол бозорларини деҳқончилик маҳсулотлари билан тўлдириш ва улгуржи савдо тизимини янада ривожлантириш;
- деҳқончилик маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Жаҳонда иқтисодий ва озиқ-овқат инқирози тобора чуқурлашаётган бир даврда мамлакатимизда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш, мамла-катимиз аҳолиси турмуш даражасининг ошишига, тиббий меъёрлар даражасида деҳқончилик маҳсулотлари истеъмоли даражасига эришишга, саноатни деҳқончилик маҳсулотлари хом ашёси билан таъминлашга олиб келади.
Бозор иқтисодиёти қонунлари механизмлари ва категориялари талабларини ҳамда маданий қишлоқ хўжалиги экинларининг ботаник, агротехник ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб улар қуйидаги туркумлар буйича ҳисоб-китоб қилинади ва ривожланиш натижалари баҳоланади:

  • бошоқли ва дуккакли дон экинлари маҳсулотлари;

  • техника экинлари маҳсулотлари;

  • картошка экини маҳсулотлари;

  • сабзавот экинлари маҳсулотлари;

  • полиз экинлари маҳсулотлари;

  • озуқа экинлари маҳсулотлари;

  • мевали дов-дарахтлар маҳсулотлари;

  • токзорлар маҳсулотлари;

  • тут дарахтлари маҳсулотлари;

  • гулзорлар маҳсулотлари;

  • ихота дарахтлар ва ўрмонзорлар маҳсулотлари;

  • табиий пичанзорлар ва яйловлар маҳсулотлари ва бошқалар.

Юқорида келтирилган маданий экинлар ўз навбатида кичик гуруҳларга бўлинади. Масалан, дон экинлари озиқ-овқатга, ем-хашакка ва бошқа мақсадларга фойдаланилиши бўйича, техника экинлари – тола, шакар, ёғ берувчи ва бошқа турларга бўлиниб ҳисоб-китоб қилинади, охирги натижалари баҳоланади.
Дончилик деҳқончиликнинг етакчи тармоғи ҳисобланади ва алохида халқ хўжалиги аҳамиятига эга. Ўзбекистон аҳолиси истеъмол этадиган озиқ-овқатларнинг таркибида катта каллория ҳамда оқсил ҳисобида олинган дон махсулотларининг ҳиссаси 50-60 фоизни ташкил этади. Республикада аҳоли жон бошига нон, ун маҳсулотлари , гуруч, мош, нўхат, ловия ва бошқа дон маҳсулотлари тиббий меъёрларга нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Озуқабоп донлардан чорвадор олимлар томонидан аниқланган меъёрларда озиқлантириш зотли чорва моллари потенциал маҳсулдорлиги имкониятларидан тўлароқ фойдаланишга шароит яратади. Дон озиқ-овқат саноати учун хом ашё ҳисобланади ва унинг ривожланиш даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
Олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида пахта майдонлари 1,3-1,4 млн. гектаргача қисқартирилиб, ғалла майдонлари эса 1,3 млн. гектарга етказилди.
Дончиликнинг қўшимча маҳсулотлари (сомон, похол, поя ва х.к.)дан чорва озуқаси, тўшама, органик ўғит, қоғоз ва бошқа саноат тармоқларида хом ашё сифатида фойдаланиш ҳам юқори иқтисодий самара беради. Дончиликнинг асосий ва қўшимча махсулотларини кўпайтириш ва сотишни ташкил этиш мамлакатнинг социал-иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳолини арзон озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун қулай шароит яратади. Ўзбекистон табиий иқлим шароитида кузги ғалла экилган майдонларда иккинчи экин сифатида чорва озуқаси, картошка ва сабзавотлар етиштириб маҳсулотлар олиш мумкин.
Дончиликни интенсив ривожлантириш ер, сув ва бошқа ресурслар потенциалидан самарали фойдаланишга шароит яратади. Тарихий даврларда Ўзбекистонда дончиликнинг ривожланиш даражаси бозор иқтисодиёти ҳамда мустақил ривожланиш талабларига тўла жавоб бермаган.
Ўзбекистонда 15-20 турдаги маданий ғалла экинлари 2,5-3 минг йиллардан буён экилади. Мустақиллик даврларигача жами қишлоқ хўжалиги экинларининг 70 фоизи дон экинлари бўлган. Мамлакат бўйича дон экинларининг 60,6 фоизи буғдой, 17,7 фоизи, арпа, 10,4 фоизи шоли экинига тўғри келган. Дон экинларининг, шу жумладан асосий экинларнинг ўртача ҳосилдорлиги паст бўлган. Масалан, барча турдаги дон экинларининг ўртача ҳосилдорлиги 6,65 ц.га, шу жумладан: буғдой-6 ц.га, шоли-13 ц.га, макка-10,2 ц.га бўлган. Ғаллачиликда асосан экстенсив омилдан фойдаланилган. Мустакиллик даврларигача аҳоли жон бошига 236 кг дон, шу жумладан 118 кг буғдой, 4,8 кг гуруч ишлаб чиқарилган. Бинобарин, республиканинг ўз дон маҳсулотлари ҳисобига аҳолини дон маҳсулотларига бўлган талабини қондириши бошқа тарихий даврларга нисбатан юқори даражада бўлган.
Республика бўйича ишлаб чиқарилган ғалланинг 80-85 фоизини буғдой ташкил қилади. Аҳолининг бу маҳсулотларга бўлган талаби республикада ишлаб чиқарилади. Чорва ҳайвонларининг тўйимли дон озуқаларига бўлган талабининг 40 фоизи республикада ишлаб чиқарилади, қолган қисми эса пахта кунжараси, шелухаси ва бошқа қўшимча саноат маҳсулотлари билан тўлдирилади.
Кузги бошоқли ғалла сифатли ҳайдалган ерларга оптимал муддатларда экилади. Кўпчилик буғдой навларини сентябрнинг охиридан иккинчи ўн кунлигида экиш тавсия этилади. Улар эртароқ экилганда қиш тушгунча найчалаш фазасига ўтиши мумкин. Қиш мавсуми нисбатан илиқ келган йиллари улар ўсишини давом эттиради ва бошоқлаш фазасини тезлаштиради.
Одатда, республиканинг шимолий минтақаларида оптимал экиш муддатлари эрта, жанубий вилоятларда кечроқ бўлади. Бунда ҳар бир вилоят, туман учун айрим навларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб оптимал экиш муддатларига аниқлик ҳам киргизилиши мумкин. Кўплаб ўтказилган тажрибалар бир хўжаликда бир неча серҳосил навларни экиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатмоқда. Олдин биологик кузги навлар, кейин дуварак, баҳорги навлар экилади. Арпа буғдойдан кейин экилади, чунки арпа буғдойга нисбатан тезроқ ривожланади. Экиш муддати оптимал муддатларда ўтказилиши мавжуд техника воситаларидан самарали фойдаланишга шароит яратади.
15.1-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра республикамизнинг суғориладиган худудларида дон маҳсулотлари етиштиришни минтақалар бўйича таҳлил этадиган бўлсак, минтақаларнинг табиий иқлим шароитлари ва тупроқ унумдолиги ҳар хил бўлганлиги сабабли дон ҳосидорлиги ҳам ҳар хил. Дон ҳосилдорлиги марказий минтақа -Тошкент, Сирдарё, Жиззахда гектарига 42 центнер, водий - Фаргона, Андижон, Наманганда гектарига 53 центнер, Зарафшон воҳаси - Самарқанд, Навоий, Бухорода гектарига 52 центнер, жанубий минтақа - Қашқадарё, Сурхондарёда гектарига 49 центнер, Шимолий минтақа - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразмда гектарига 41 центнер.
Республикамизда серҳосил, касалликларга, зараркунандаларга, ётиб қолишга, табиатнинг бошқа ноқулай омилларига чидамли, дон сифати юқори буғдой ва арпанинг суғориладиган ерларда экишга мўлжалланган интенсив типдаги навларини экиш тавсия этилади. Бундай навлар давлат реестридан ўтказилишидан олдин Давлат нав синаш тажриба станцияларида ёки участкаларида ягона услуб бўйича синалади, ҳамда олдиндан экиб келинаётган навлардан ҳосилдорлик ва бошқа кўрсатгичлари бўйича устунлик қилса, нав синалган тупроқ-иқлим минтақасида экиш учун давлат реестридан ўтказилади. Хўжаликларда фақат Давлат реестридан ўтган ёки истиқболли навлар экилиши лозим. Давлат реестиридан Сангзор, Шердор, Ёнбош, Маржон, Сангзор-4, Унумли буғдой, Скифянка, Юна, Безостая-1, Спартанка, Интенсив, Сете-церрос-66, қаттиқ буғдой навларидан- Александровка, Бахт ва бошқалар, шунингдек, арпа навларидан, Темур, Мароканд, Бобур ва бошқа буғдой навлари ўтган ва туманлаштирилган.
15.1- жадвал

Download 47,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish