6-МАВЗУ. АКЦИЗ СОЛИҒИ.
6.1. Акциз солиғининг жорий этилиши ва иқтисодий моҳияти.
6.2. Акциз солиғи тўловчилари, солиқ солиш объектлари.
6.3. Солиқ солинадиган база ва солиқ ставкалари.
6.4. Акциз солиғини ҳисоблаш тартиби.
6.5. Акциз солиғини тўлаш ва ҳисоб-китобларни тақдим қилиш муддати ва тартиби.
6.6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркаларни жорий қилинишининг иқтисодий моҳияти.
Таянч иборалар: Акциз, акциз маркалар, акциз маркаларининг турлари, солиқ солинадиган база, солиқ ставкалари, билвосита солиқлар, товарлар экспорти.
Акциз солиғи ва унинг солиқ тизимида тутган ўрни. Акциз солиғининг асосий вазифаси маблағ йиғишдан иборат, яъни у фискал функцияни тўлиқ бажаради. Бозор иқтисодиёти жараёнлари ривожланиб борган сари акциз солиғи фискал функция билан бир қаторда бошқа вазифаларни ҳам бажара бошлайди. Давлат иқтисодиётни тартибга солиш ва ички миллий бозорни ривожлантиришда ҳамда ҳимоялашда асосан акциз солиғига таянади. Давлат акциз солиғи орқали мамлакат ҳудудига айрим товарларни кўпроқ олиб кириш ёки олиб чиқиш ва бунинг аксини ифодаловчи вазифаларни бажариши мумкин.
Акцизлар- товарлар учун қўйиладиган билвосита солиқларнинг бир тури бўлиб, қўшилган қиймат солиғидан фарқли маълум бир чегараланган тур ва гуруҳдаги маҳсулотларнинг нархига қўшилади. «Акциз» сўзи француз тилидан келиб чиққан бўлиб, чопиб ташлаш маъносини билдиради.Билвосита солиқлар таркибида иккинчи ўринни акциз солиғи эгаллайди. Акциз- бу айрим товарларнинг нархига ёки тарифига киритиладиган ва харидор томонидан тўланадиган, муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки сотиш учун белгиланган билвосита солиқдир.
Акцизни кенг ва тор маънода талқин қилиш мумкин. Тор маънода бу тушунча остида, алоҳида товарларга акцизлар ёки индивидуал акцизлар тушунилади. Кенг маънода эса акциз тушунчаси индивидуал акцизларни ҳам, универсал акцизларни ҳам қамраб олади.Улар ўртасидаги фарқи, уни ундириш усули ҳисобланиши ва амал қилиш соҳасига боғлиқ. Бизга маълумки, тарихда дастлаб индивидуал акцизлар пайдо бўлган. Улар киритиш ва ундириш тартиби иқтисодиётнинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб, солиқнинг бу тури алоҳида товарлардан қатъий белгиланган ставкалар асосида ундирилган. Универсал акцизлар эса кенг қамровга эга бўлиб, барча ҳолатларда товарлар, хизматлар, ишлар реализацияси айланмаси уни ундириш объекти бўлиб ҳисобланади. Универсал акцизларга оборотдан солиқлар, сотишдан олинган солиқлар, қўшилган қиймат солиқлари киритилган. Индивидуал акцизлар чегараланган маълум товарларга белгиланган ва нархга киритилиб истеъмолчи томонидан тўланган.Акциз солиғининг ўзига хос хусусиятлари.Акциз солиғига тортиладиган товарлар рўйхати ва уларнинг ставкалари қонун орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, мамлакатдаги ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади. Акциз солиғи тўловчилар таркиби ва солиққа тортиш объекти. Акциз солиғи тўловчи юридик ва жисмоний шахслар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига акциз тўланадиган товарларни импорт қилувчилар. Оддий ширкат акциз тўланадиган товар ишлаб чиқарган тақдирда, оддий ширкат шартномасининг оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган шериги (иштирокчиси). Акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан акциз солиғини тўловчи этиб белгиланиши мумкин. Товарни сотиш (жўнатиш). Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан топшириш.Акциз тўланадиган товарларни бепул топшириш.Акциз тўланадиган товарларни иш берувчи томонидан иш ҳақи ҳисобига ёлланган ходимга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда топшириш ёки ҳисобланган дивидендлар ҳисобига юридик шахснинг муассисига (иштирокчисига) топшириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |