Қор чегараси. Совуқ атмосфера, яъни хионосфера иқлим ҳодисаси ҳамда эркин атмосфера қатлами сифатида, иссиқ минтақаларда жуда баландда бўлиб, ўртача кенгликларда пасая боради ва қутбий ўлкаларда денгиз сатҳигача тушиб келади. Унинг қутбдаги сиқиқлиги (Қаттиқ Ердагига Караганда 5 км кўпдир. Унинг қуйи чегараси қор чегараси ёки қор чизиғи деб аталади.
Қор чегараси (чизиғи) деб шундай баландликка айтиладики, бу баландликда қаттиқ ёгинларнинг йиллик келими уларнинг йиллик сарфига теппа-тенг бўлади. Яъни йилига қанча қор ёғса, ушанча қор эрийди. Бу чегарадан пастда йил давомида эриб кетиши мумкин бўлган қордан кура камроқ қор ёғади, ўз-ўзидан маълумки, бу ерда қор тўпланмайди; баландда - ҳарорат пасая бориши сабабли қорнинг аккумуляцияси (тўпланиши) унинг абляциясига ёки эришига қараганда катта бўлади, демак бу ерда доимий қорлар тўплана боради.
Бинобарин, қорларнинг ёз пайтидаги қуйи чегарасинигина қор чизиғи деб қабул қилиш мумкин.
Тоғларга узокдан қарасак уларнинг Қор билан қопланган ён бағирларининг пастки чегараси нисбатан тўғри чизикқа ўхшаб кўринади. ҳақиқатда эса бу чизиқ жуда эгри-бугридир: қия ён бағирларда қор қалин ётади, тик ён бағирларнинг эса пастқам жойларида у ер-бу ерда бўлади, қояларда эса қор қоплами бутунлай бўлмайди.
Қор чегарасининг баландлиги ва музланишнинг интенсивлиги географик кенгликка, ҳудуднинг иқлимига, жойнинг орографиясига ва музликларнинг ўз-ўзидан ривожланишига боғлиқдир.
Ер сиртининг қор тўпланадиган қисмида қор қоплами ва музликлар заҳираси доимий равишда камайиб туради. Бу камайиш икки хил йўл билан-қор кўчкилари ва музликларнинг қор чизиғидан пастга силжиши кўринишида кузатилади.
Мавзунинг асосий мақсади қор ва қор қопламининг физик хусусиятлари ҳақида маълумот бериш, қорнинг асосий иссиқлик характеристикалари, электр ва акустик ўтказувчанлик қобилиятини ёритиш, қор қопламида электр ва товуш тўлқинларининг тарқалиши ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш билан бирга талабаларни қор қопламининг таснифлари билан таништиришдир.
Қор-атмосфера ёғин-сочинларининг энг кенг тарқалган турларидан биридир. Ёгаётган қор заррачалари ва қор қатламини ташқил этувчи қор-муз кристаллари ҳар хил шакллар ва куринишда бўлади. Эркин тушаётган қор заррачаларининг катталиги 10 мм гача бўлиши мумкин. Қор кристалларшшнг минг хил турдаги коллекциялари маълум.
Қор заррачаларининг куриниши унинг жуда ҳам нозиклигани кўрсатади. Шуиинг учун ҳам қор қопламида буғун фигурали қор заррачалари фақат энди ёгиб ўтган қор устида кузатилади.
Синов саволлари:
1. Қор қоплами қандай ҳосил бўлади?
2. Қор чизиғи ёки қор чегарасининг табиий моҳиятини тушунтириб беринг.
3.Қор чизиғи баландлиги географик кенгликлар бўйича қандай ўзгаради?
Do'stlaringiz bilan baham: |