5-мавзу. Қор чегараси
Режа:
Қор қоплами.
Қор чегараси.
Қор қоплами қорнинг ер сиртида тўпланишидан ҳосил бўлади. Шамол таъсирида у ер сиртида нотекис тақсимланади. Натижада қор қопламининг асосий кўрсаткичлари-қалинлиги, структураси (тузилиши), зичлиги, сув миқдори турли ҳудудларда турлича бўлади. Дарёларнинг сувлилиги кўп жиҳатдан уларнинг ҳавзаларида йилнинг совуқ даврларида тўпланган қор қоплами миқдорига боғлиқ бўлади.
Табиатда қуруқ ва хўл қор қопламлари бирбиридан фарқ қилади. Қуруқ қор қопламининг зичлиги ўртача 0,06 г/см3 га тенг бўлса, хўл қор қопламиники эса 0,20 г/см3 атрофида бўлади.
Ер сиртида шундай юза (сатҳ)лар мавжудки, у жойларда қор кўринишида ёққан атмосфера ёғинларининг ўртача йиллик миқдори унинг эришига ва буғланишига сарф бўлган қийматига тенг бўлади. Аниқроғи маълум баландликда қор тўпланиши ва унинг сарфланиши мувозанатда бўлади. Рельеф ва иқлим шароитларининг ўзаро муносабати туфайли вужудга келган бундай сатҳ қор чегараси ёки қор чизиғи деб аталади. Демак, қор чизиғининг ҳосил бўлишида рельеф жуда катта аҳамият касб этади.
Қор чизиғидан пастда қор шаклида ёққан ёғинларнинг миқдори уларнинг эришга ва буғланишга сарфланишидан кам, қор чизиғидан юқорида эса бунинг акси бўлади. Қор чизиғидан юқорида, хионосфера деб аталадиган қатлам доирасида, мунтазам равишда қорнинг тўпланиши кузатилади. Худди шу хионосфера чегарасида доимий қорликлар ва музликлар ҳосил бўлади. Хионосфера қатламидан юқорига кўтарилган сари эса ёғадиган қор миқдори сарф бўладиганидан камая боради.
Қор чизиғининг географик кенгликлар бўйича тақсимланиши 45расмда келтирилган. Қор чизиғи қутб доирасида, ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли, океан сатҳигача тушади. Жумладан, жанубий ярим шарда қор чизиғи 620 жанубий кенгликдан бошлаб океан сатҳига тўғри келади. Сабаби, жанубий ярим шар иқлимига асосий таъсирини океан кўрсатади. Қор чизиғининг энг баланд нуқтаси субтропикларда жойлашган (6400 м гача). Экватор ҳавоси нам бўлиб, у ерда ёғин миқдори бир мунча ортади ва қор чизиғи баландлиги 44004900 м гача тушиб қолади. Тоғли ҳудудудларда қор чегараси баландлиги йил фасллари бўйича ўзгариб туради (46-расм, а).
Қор қоплами деб ер юзасида ётган қор қатламига айтилади. Қор қоплами асосан қорнинг интенсив ёғиши натижасида пайдо бўлади. Қор қопламининг таркиби бир хил бўлмайди, унинг тўзилиши қатламли бўлади, чунки эски қор қатламининг устига яна янги қорлар ёғиши мумкин. Қор қопламининг структураси ҳар хил физик-механик жараёнлар таъсирида ҳам ўзгариши мумкин. Бу буғланиш, конденсация, сублимация, возгонка жараёнларидир.
Курук қор қоплами сувнинг икки фазасидан ташқил топган. Хўл қор қоплами эса сувнинг уч фазасидан тузилган бўлади. Бу-муз кристаллари, сув ва ҳаводаги сув буғидир.
Кўпгина олимлар қор қатлами учун ўз таснифларини таклиф этишган. Г.Д.Рихтер таснифи кенг тарқалган бўлиб, кейинчалик П.П.Кузмин шу таснифини такомшшаштиради.
Қор қопламининг таснифи
Гуруҳ
|
Зичлик г/см3
|
Қорнинг турлари
|
1. Янги ёққан қор
|
0,01-0,02
0,1-0,3
|
1. Янги ёққан қуруқ қор
2. Янги ёққан нам қор.
|
2. Зичлашган эски қор (ётган қор)
|
0,2-0,6
|
1. Чуккан курук қор
2. Чуккан намланган қор.
З. Бурон қор
|
З. Эски (фирнланган қор)
|
0,3-0,7
|
1. Майда донали қор.
2. Ўрта донали қор.
3, Катта донали қор.
4. Балқиган қор.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |