5-мавзу: Қонун устуворлиги фуқаролик жамиятининг муҳим омили



Download 46,62 Kb.
bet3/8
Sana21.02.2022
Hajmi46,62 Kb.
#43320
1   2   3   4   5   6   7   8
Тўртинчидан, қонун устуворлигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи воситалардан бири кодекслаштиришдир. Кодекслар ҳуқуқ тармоғининг бош қонуни сифатида Конституция принципларини ривожлантириш йўлида яратилади ва улар конституция, конституциявий қонунлардан кейинги мақени эгаллайди. Кодекслар ўзининг мантиқий мукаммаллиги, пишиқлиги, ички барқарорлиги ҳуқуқий қоидаларга амал қилганлиги туфайли кодекс нормалари ҳаётда ўзининг амалини осон топади.
Бешинчидан, қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий омилларини қуйидагича эътироф этиш мумкин:

    • қонун чиқарувчи жараённи муттасил демократлаштириб бориш – инсонпарвар, адолатли халқчил қонунлар яратилишининг гаровидир;

    • қонуннинг сифатини мукаммаллаштириш, унинг ички механизми пухта, юридик техника нуқтаи назаридан бенуқсон бўлишига эришиш;

    • қонунчиликни ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришда “қонунда таъқиқланмаган ҳамма нарсага рухсат берилади” (фуқаролар учун). “Фақат қонунда мустаҳкамланган нарсаларгагина рухсат берилади” (мансабдор шахслар ва давлат идоралари учун) деган принципга қатъий амал қилинишига эришиш;

    • қонунчилик фаолиятининг яқин йиллар ва истиқболга мўлжалланган стратегиясини ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш концепциясини яратиш;

    • қонунлар амал қилишининг ижтимоий механизмига эътибор қаратиш. Бу соҳадаги ижтимоий омиллар (таъсир этувчи кучлар, воситалар) ни синчиклаб ўрганиш;

    • аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш.

Олтинчидан, қонун ости, идоравий норматив ҳужжатларга ҳаволалар, яъни иловалар (шиор ва декларациялар тарзидаги нормалар) кўп бўлишининг олдини олиш зарур. Бундай иловалар ҳаддан зиёд кўп бўлиши кейинчалик амалиётда қонун четда қолиб, унинг ўрнини идоравий ҳужжат эгаллаб олиши билан қонун устуворлигига зиён етиши хавфини келтириб чиқаради.
Еттинчидан, қонунларнинг барқарор ва устувор бўлишига эришиш. Уларга тез-тез қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, пировард натижада қонуннинг аҳамияти ва нуфузи тушиб кетишига олиб келади.
Саккизинчидан, жиноий жазоларни либераллаштириш қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланадики, биз мавзуни баён қилиш жараёнида бунга алоҳида тўхталамиз.
Тўққизинчидан, Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлашда прокурор назоратининг роли катта. Прокурорлик назорати фаолиятида қўлланиладиган тақдимнома, амрнома, огоҳнома, қарор ва аризаларнинг сифати ва таъсирчанлигининг янада юқори бўлишида 2001 йил 29 августда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда кўзда тутилган қонунийлик, одиллик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Бундан мақсад, халқимиз ҳам, прокуратура ходимлари ҳам ушбу тамойилларни аниқ тасаввур этишлари керак. Ҳолбуки, фуқаролар ҳар бир прокуратура ходимидан ушбу тамойилларни рўёбга чиқаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Прокурорлик назорати олиб бораётган прокурорлар эса ўз фаолиятида шу принципларга оғишмай риоя этиши шарт.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш учун комплекс ташкилий ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Албатта, конституциявий ҳуқуқий кафолатлар ва юридик механизмларни муттасил такомиллаштириб, уларнинг самарадорлигини ошириб бориш лозим. Шу ўринда Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлашнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ахлоқий, руҳий кафолатлари ҳам мавжудлигини эсдан чиқармаслик лозим.



Download 46,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish