-жадвал
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг таркиби таҳлили
Кўрсаткичлар номи
|
Сатри
|
Ўтган йил
|
Ҳисобот йили
|
Фарқи (+,-)
|
Ўсиши, %
|
1.Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
|
280
|
16 304 363
|
30 730 577
|
14 426 214
|
188.4
|
2.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
|
290
|
191 645 223
|
258 722 106
|
67 076 883
|
135.1
|
шу жумладан: шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар
|
291
|
|
|
|
|
3.Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи
|
300
|
40 674 456
|
83 965 344
|
43 290 888
|
206.4
|
4.Қўшилган қиймат солиғи
|
310
|
271 325 645
|
417 841 490
|
146 515 845
|
153.8
|
5.Акциз солиғи
|
320
|
-
|
-
|
-
|
-
|
6.Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ
|
330
|
-
|
-
|
-
|
-
|
6.Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
|
340
|
2 256 400
|
3 942 012
|
1 685 612
|
174.7
|
7.Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
|
350
|
213 121 506
|
313 560 412
|
82 438 906
|
146.9
|
8.Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
|
360
|
125 642 301
|
138 625 410
|
12 983 109
|
110.4
|
Корхонада фойдадан солиқ тўлови ўтган йилга нисбатан 14 426 214 минг сўмга ёки 188.4 фоизга ортган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ўтган йилга нисбатан 67 076 883 минг сўмга ёки 135.1 фоизга, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ўтган йилга нисбатан43 290 888 минг сўмга ёки 206.4 фоизга, қўшилган қиймати солиғи 146 515 845 минг сўмга ёки 153.8 фоизга, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи 1 685 612 минг сўмга ёки174.7 фоизга, мол-мулк солиғи тўлови ўтган йилга нисбатан 82 438 906 минг сўмга ёки 146.9 фоизга ортган.
Солиқ тўловлари динамикаси, уларнинг натижавий кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили
Замонавий талабларга жавоб берадиган солиқ тизимини яратиш иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришнинг асосий шартларидан биридир.
Жумладан, бу йўналишда солиқ тизимини такомиллаштириш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ юкини изчил камайтириш мақсадида, энг аввало, уларнинг даромадларидан ундириладиган бевосита солиқларнинг салмоғини камайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Албатта, солиқ юкини камайтириш натижасида корхоналарда ўз ихтиёрида қоладиган маблағлардан ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, унинг самарадорлигини ошириш мақсадида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ҳамда ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш имкони пайдо бўлмоқда.
Мамлакатимизда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган таркибий ўзгартиришлар ва ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган, солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш каби вазифалар белгиланган.
Ушбу вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигини ошириш мақсадида жорий 2018 йилнинг 18 июлида Президентимизнинг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларини белгилаб берилди.
Жумладан, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш вазифаси белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад, бир томондан солиқ тўловчиларнинг беҳуда қоғоз, йўл ва бошқа сарф-харажатларини камайтирса, иккинчи томондан таъмагирлик каби коррупция ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш каби вазифалар юқорида айтиб ўтилган эзгу мақсадларни кўзда тутади.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил этиш орқали солиқ солиш обектларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш ва солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси эса маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириб, уларнинг мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида “соғлом рақобат”ни таъминлаш ва “хуфёна бизнес” юритиш тартибларини олдини олиш юзасидан ҳам қатор янги тартиблар белгиланмоқда.
Ўтган давр мобайнида хўжалик юритувчи субъектларда текширишларни ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишларни қисқартириш натижасида қатор ижобий натижаларга эришилди ва бу жараёнлар давом эттирилмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишларнинг бекор қилинганлиги, ҳисоботларнинг шакли ва топшириш муддатлари соддалаштирилганлиги, янгидан имтиёзлар периферинцияларнинг жорий этилиши билан корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳажми ва уларнинг самарадорлиги ҳисобига, бюджетга тўловлар ва тушумларнинг салмоғидан ўсиш тенденциялари тобора яққолроқ кўринмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлари ҳақидаги ахборотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга маълумотномада ҳисоб-китоб қилинган ва хақиқатда тўланган қиймати бўйича акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |