5-Мавзу: Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари


Соф фойда ва унинг омилли таҳлили



Download 213,43 Kb.
bet20/28
Sana24.02.2022
Hajmi213,43 Kb.
#196064
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28
Bog'liq
5 Mavzu

Соф фойда ва унинг омилли таҳлили

Асосий фаолият натижаси кўрсаткичлари

Сатри

Ўтганйил

Ҳисобот йили

Фарқи (+,-)

Ўсиши, %

Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум

010

3 362 225 550

5 180 801 340

1 818 575 790

154.0

Сотилган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг таннархи

020

2 474 622 038

3 191 287 162

716 665 124

128.9

Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари) (сатр 010-020)

030

887 603 512

1 989 514 178

1 131 910 666

224.2

Давр харажатлари, жами (сатр050+060+070+080), шу жумладан:

040

568 302 199

752 744 444

184 442 245

132.3

Бошқа операцион харажатлар

070

135 306 333

178 630 359

43 324 026

132.0

Ҳисобот даврнинг солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириладиган харажатлари

080

-

-

-

-

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари

090

-

-

-

-

Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр 030-040+090)

100

454 607 646

1 415 400 093

960 792 447

3.12

Молиявий фаолиятнинг даромадлари:

110













Дивидендлар шаклидаги даромадлар;фоизлар шаклидаги даромадлар;молиявий ижарадан даромадлар;валюта курси фарқидан даромадлар; молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари

120-160

269 112 080

506 789 162

237 677 082

188.1

Молиявий фаолият буйича харажатлар:

170













Фоизлар шаклидаги харажатлар; молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар; валюта курси фарқидан зарарлар; молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар

180-210

159 047 300

833 455 050

674 407 750

523.9

Умумхўжалик фаолиятидан молиявий натижа

220

564 672 426

1 088 734 205

524 061 779

192.9

Фавқулоддаги фойда ва зарарлар

230

0

0

0

0

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (сатр220+/-230)

240

564 672 426

1 088 734 205

524 061 779

192.9

Фойда солиғи

250

16 304 363

30 730 577

14 426 214

188.4

Фойдадан бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

260

40 674 456

83 965 344

43 290 888

206.4

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (сатр240-250-260)

270

507 693 607

974 038 284

466 344 677

192.1

Корхонада ўтган йилга нисбатан барча кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришилган.
Жумладан:
-сотишдан ялпи фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 1 131 910 666 минг сўмга ёки 224.2 фоизга ортган;
-давр харажатлари ўтган йилга нисбатан 184 442 245 минг сўмга ёки 133.2 фоизга ўсган;
-молиявий фаолиятдан даромадлар 237 677 082 минг сўмга ёки 188.1 фоизга ошган;
-молиявий фаолиятдан харажатлар 674 407 750 минг сўмга ёки 523.9 фоизга ортган;
-умумжўжалик фаолияти натижаси 524 061 779 минг сўмга ёки 192.9 фоизга ортган;
-фойда солиғини тўлагунга қадар фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 524 061 779 минг сўмга ёки 192.9 фоизга ортган;
-соф фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 466 344 677 минг сўмга ёки 192.1 фоизга ортган.


Бюджетга тўловлар ва ажратмаларнинг таҳлили


Бюджетга тўловлар ва ажратмалар деганда корхоналарнинг солиқларва бошқа мажбурий тўловлари бўйича мажбуриятлари тушунилади. Ушбу мажбуриятлар қисқа муддатли мажбуриятлар ҳисобланади.Чункиқонунчиликка мувофиқулар жорий даврдақопланиши зарур.
Солиқлар деганда – муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади16.
Бошқа мажбурий тўловлар деганда – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади17.
Солиқларга қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
10) бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
Бошқа мажбурий тўловлар жумласига қуйидагилар киради:
1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:
-ягона ижтимоий тўлов;
-бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари;
-давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
2) давлат божи;
3) божхона тўловлари;
4) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
Соддалаштирилган тартибида тўланадиган солиқларга:
- ягона солиқ тўлови;
- ягона ер солиғи;
- тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.
Шунингдек, давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади.
Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича корхоналарнинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
-ўз солиқмажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқҳажмда бажариши;
-қонунҳужжатларига мувофиқбухгалтерияҳисобини юритиши, молиявий ва солиқҳисоботини тузиши;
-давлат солиқхизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга имтиёзлар олишҳуқуқини тасдиқловчиҳужжатларни тақдим этиши;
-солиқтекширувлари ўтказилаётган вақтда давлат солиқхизмати органларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларниҳисоблаб чиқариш, тўлаш билан боғлиқҳужжатларҳамда маълумотларни тақдим этиши;
-давлат солиқхизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнингҳамда улар мансабдор шахсларинингқонуний талабларини бажариши, шунингдек мазкур органларнинг, улар мансабдор шахсларинингқонуний фаолиятига тўсқинликқилмаслиги шарт.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг таҳлили қуйидаги босқичда амалга оширилади:
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ишончли ва тўлиқ ахборот манбаини шакллантириш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича корхона ва солиқ органидаги маълумотларни таққослаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар таҳлили юзасидан якуний хулосаларни шакллантириш;
- ички ва ташқи имкониятлардан натижавий омилга таъсир этишини бошқариш юзасидан қарорларни тайёрлаш ва реализация қилиш.

Download 213,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish