Topshiriq-1. Quyidagi savollarga javob bering. 1. Smena davomida ishchilarning ish qobiliyatini saqlash yo’llari.
2. Mehnatni tashkil qilishning qanday shakllari mavjud?
3. Ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshirish bo’yicha brigadaning qanday turlari mavjud?
Topshiriq-2. Masalalarni eching va tahlil qiling 1 - МАСАЛА Бир ишловчининг бир йиллик фойдали вақт фонди заҳираси 1900 соатни ташкил этади. Бир йил ичида 2736 минг-норма соатни режалаштирган. Иш миқдорини бажариш учун норманинг бажарилиш коэффициенти 1,2 кўзда тутилган. Юқорида келтирилган бир йиллик иш ҳажмини бажариш учун керак бўлган ҳодимлар сони аниқлансин.
Савол. Амалиётда қўлланиладиган ҳамма мехнат нормалари санаб чиқинг ва уларни қандай ҳолатларда қўллаш мумкинлиги айтинг.
Жавоб: Юқорида кўрсатилган иш ҳажмини бажариш учун 173 ходим керак.
2 - МАСАЛА Жиҳозларни тузатувчи мутахассис-ноладчик бир иш куни давомида ҳар бир жиҳозни бир марта тузатишга вақт нормаси 40 минут, бир марта тартибга солишга эса вақт нормаси 10 минут режалаштирилган. Иш жараёнида қўшимча вақт сарфларини инобатга оладиган коэффициент 1.14ни ташкил этади.
Ҳар бир жиҳозга хизмат кўрсатиш вақт нормаси ва бир иш куни учун хизмат кўрсатиш нормаси аниқлансин.
Савол. Жиҳозларни тузатувчининг хизмат кўрсатиш нормаси янада ошиши учун ижобий таъсир этувчи омиллар санаб чиқилсин.
Жавоблар:
Ҳар бир жиҳозга хизмат кўрсатиш вақт нормаси 68 минут.
Хизмат кўрсатиш нормаси 7.
Хизмат кўрсатиш нормасини аниқлаш формуласи
Бу ерда:
- мазкур мутахассисликдаги ишчилар сони;
- хизмат кўрсатиладиган жиҳозларнинг ишлаб чиқариш майдонининг (м2) умумий сони;
- хизмат кўрсатиш нормаси;
С - иш куни давомида ташкил этилган смена сони.
5-amaliy mashg’ulot bo’yicha tavsiya etilgan adabiyotlar
«O’zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo’yicha Harakatlar strategiyasi to’g’risida»gi O’zbekiston Respublikasining 7-fevral 2017 yildagi 4947 – sonli farmoni. .–T.: “О‘zbekiston”, 2017 yil
2. Абдураxманов К. «Меҳнат иқтисодиёти». Дарслик. Т.: Мехнат. 2009 – 763 бет
3. Назаров А. «Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш». Дарслик. Т.: ТДИУ. 2007 – 256 бет
4. Акильбеков Т.А. «Паxта тозалаш корxоналарида меҳнатни илмий ташкил этиш ва нормалаштириш ». Т:. ТТЕСИ 2003 йил
5. Yuldashev S.N., Ibragimova X.M., Fayziev B.X. Mehnatni tashkil qilish va me’yorlash. O’quv qo’llanma. – T.: TTYeSI, 2017. –166 bet.
6. Ortiqov A. Sanoat iqtisodiyoti. Darslik.–T.: TDIU, 2013. –248 bit.
7. Abdurahmonov Q.X., Xolmuminov Sh. R., Zokirova N.K. Personalni boshqarish. Darslik. –T.: O’qituvchi, 2008. –656 bit.