5-мавзу-Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари
Режа:
- 5.1.Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасидаги инвистициялар ва инновацион ғоялар.
- 5.2.Иқтисодиётга инновациялар янги технологияларни жорий этишни рағбатлантириш.
- 5.3.Тадбиркорликни қуллаб қувватлашнинг замонавий механизмлари
- 5.4.Солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш
Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида белгиланган иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда либераллаштирига оид белгиланган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, аҳоли турмуш шароитини юксалтиришда муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу йўналишда қуйидаги устувор вазифалар белгиланган:
⦁ иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини ошириш;
⦁ иқтисодий мустақилликни ривожлантириш;
⦁ макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш;
⦁ етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш;
⦁ молия-банк соҳасини ислоҳ этиш;
⦁ ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш;
⦁ хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш.
Жаҳон иқтисодиётида инқирози шароитларида корхоналар ва илмий жамоаларга ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласи биринчи ўринга чиқади. Шу мақсадларда Европа Иттифоқи давлатларида ҳар йили “Европа инновациялар таблоси” (European Innovation Scoreboard — EIS) нашр этилади. Фаолият кўрсатувчилар муҳитини таҳлил қилиш усули асосида бир қатор Европа Иттифоқи давлатлари учун техник самарадорлик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган. Олинган натижалар асосида барча давлатлар 4 гуруҳга бирлаштирилган:
- инновацион лидер давлатлар;
- инновацион издошлар;
- мўътадил инноватор бўлган мамлакатлар;
- орқада қолган давлатлар.
Ушбу усул ёрдамида қуйидаги кўрсаткичлар таҳлил қилиб борилади:
- ЯИМнинг илмий интенсивлиги;
- бир миллион аҳолига тўғри келадиган олимлар сони;
- таълим соҳасига қилинган харажатлар, ЯИМга нисбатан %;
- патент олиш учун топширилган миллий аризалар сони;
- юқори технологияли экспорт, саноат экспортига нисбатан %;
- ахборот коммуникация технологиялари экспорти, жами экспортга нисбатан %.
Бугунги кунда республикамизда инновацион фаолиятнинг ҳолати қандай?
Республикамизда 2016 йилда жами 933 та корхона ва ташкилотларда инновациялар жорий қилинган бўлиб, уларнинг асосий қисми, яъни 893 нафари (жами ташкилотларнинг 96 %и) ўзларининг фаолиятига технологик инновацияларни, қолган 40 нафари эса маркетинг ва ташкилий инновацияларни жорий қилишган.
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан кенг кўламли миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Президентнинг 2019 йил 10 июлдаги қарори билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди.
Стратегиянинг асосий йўналишлари:
- солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланма даражасини қисқартириш. Солиқ ва солиқ режимларини бирхиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш, солиқ юкини оптималлаштириш (камайтириш ва бараварлаштириш) назарда тутилмоқда. 2021 йилга келиб ЖШДС тўловчилар 1,5 баравар, ҚҚС, ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи тўловчилар эса 2 баравар кўпайтирилади.
- хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш. Мазкур йўналишга бирламчи ҳисоб ҳужжатларини рақамлаштириш ва бирхиллаштириш, солиқ ҳисоботлари шаклларини соддалаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг экстерриториал принципини ва солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тизимини ривожлантириш киритилди.
- солиқ таваккалчиликларини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва солиқ ҳисобини такомиллаштириш. Хусусан, солиқ мажбуриятини ихтиёрий бажариш даражасини 90%га етказиш режалаштирилмоқда.
- давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш. Солиқ органларида бизнес-таҳлил (Business Intellegence) тизими, стратегик ва процессуал бошқарув жорий этилади. Солиқ маъмуриятчилиги жараёни автоматлаштирилади.
- давлат солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши курашиш механизмларини ривожлантириш. Бу нуқтаи назардан норматив-ҳуқуқий база, кадрлар сиёсати қайта кўриб чиқилади. Солиқчилар янада очиқ-ошкора иш олиб борадилар.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Do'stlaringiz bilan baham: |