5-мавзу-Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари Режа



Download 270,5 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi270,5 Kb.
#195167
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-maruza

Инновациялар тўғрисида турли хил фикрлар мавжудлиги боис бу тўғрисида жуда кўп гапириш мумкин. Шу аснода бир савол туғилиши табиий: инновация тушунчасини нимани англатади, инновациялар қачондан бошлаб ҳаётимизга кириб келган? Бу саволга жавоб топиш кўпчиликни қизиқтирса керак албатта. Келинг тарихга бир назар солайлик.
Инновация инсоният яратилгандан бери мавжуд десак муболаға бўлмайди. Бизнинг аждодларимиз ҳам жамият ҳаётини ўзгартирган ёки олдинга силжитган, ўзлари яшаган даврга хос ёки базавий инновациялар билан шуғулланган. Масалан, эрамиздан аввалги 1200 йилларда темир қуйиш технологиясини яратилиши инсоният тарихида жуда катта ўзгаришларга сабаб бўлган. Бу жараён эса фаннинг шаклланиши ва у билан шуғулланадиган олимлар қатламининг алоҳида ажралиб чиқишидан анча аввал юзага кела бошлаган. Шунинг учун инновацияларнинг бирдан бир манбаи илм-фан дейиш ҳам ноўрин бўлади. Индустриал даврнинг инновацион портлаши юз берган сўнгги юз йилликда йирик инновацияларнинг ташаббускорлари ҳар доим ҳам олимлар бўлавермаган. Уларнинг ташаббускорлари асосан тадбиркорлар, сиёсий арбоблар, архитекторлар, рассом ва мусиқачилар бўлган.
Инновацион амалиёт бир неча минг йиллардан бери мавжуд бўлган бўлсада, фақатгина XX асрдагина инновациялар махсус илмий ўрганиш предмети сифатида ўртага чиқди.
Инновация” термини лотин тилидаги “novatio” сўзидан олинган бўлиб, “янги киритилган тартиб қоида”, “янгилик” деган маъноларни англатади.
“Инновация” тушунчаси “ўзгариш” ва “ривожланиш” тушунчалари билан чамбарчас боғлиқдир. Муттасил янгиликларни яратиш якунда туганмас потенциал ўзгаришлар оқимини пайдо қилади. Реал ўзгаришлар эса барча янгиликларнинг фақатгина бир қисминигина сақлаб қолади. Шундай қилиб, инновациялар ёки янгилик киритиш деганда нафақат янги технологияларни тадбиқ қилиш ва янги маҳсулот ишлаб чиқариш, балки бизнесни ташкил этишдаги, фирмани бошқаришдаги, истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлардаги ўзгаришлар ҳам тушунилади.
Адабиётларда “инновация” тушунчасини аниқлашда турлича ёндошувлар мавжуд: моҳияти ёки ички тузилишига қараб инновациялар технологик, ташкилий, маркетинг ва бошқаларга ажратилади.
Америкалик профессор Ф.Котлер инновацияни оммавий ишлаб чиқаришга йўналтирилган ва бозорга чиқарилган, истеъмолчи томонидан мутлақо янги ёки қисман ноёб таркибли маҳсулот каби қабул қилинадиган ғоя, маҳсулот ёки технология сифатида тушунтиради.
Иқтисодчи Й. Шумпетер 1900 йилларда биринчилардан бўлиб илмий истеъмолга “инновация” терминини киритган олим ҳисобланади. У инновацияни тадбиркорликка асосланган ишлаб чиқариш омилларининг янги илмий-ташкилий мажмуаси сифатида изоҳлайди. Унинг концепцияси қуйидаги беш турдаги инновациядан иборат: муомалага янги маҳсулотни киритиш; янги ишлаб чиқариш усулларини жорий этиш; янги бозорларни очиш; хом-ашё ёки бошқа бошланғич бойликлар билан таъминловчи янги манбаларни ўзлаштириш; у ёки бу саноат тармоғи учун янги бозор тузилмаларини яратиш.
Шу ўринда дунёга машҳур инсонлардан бири “замонавий менежментнинг отаси” деб тан олинган П. Друкернинг инновация тўғрисидаги айрим фикрлари ҳам аҳамиятга моликдир.
П. Друкер “Эртанги кун – бу имконият” деган иборани тез-тез такрорлаб турган. У келажакдаги имкониятларни прогноз қилиш ва унга пул маблағларини сарфлай олиш қобилияти компаниянинг энг муҳим хусусиятларидан бири деб ҳисоблаган.
П. Друкернинг фикрича, фақатгина товарни яратишга ёки брендни кенгайтиришга йўналтирилган инновацион жараёнларга нисбатан умумқабул қилинган қарашлар масаланинг моҳиятини акс эттирмайди. У ҳақиқий инновация харидорларнинг истакларини кескин ўзгаришини талаб этади деб ҳисоблаган.
Друкер агар сиз инновацияни нималигини билмасангиз унда сиз бизнес билан шуғуллана олмайсиз деган қатъий фикрга келган. “Starbucks” компанияси эса П. Друкер тасаввур қилган ҳақиқий инновация намунаси бўла олади. 1971 йилда биргина кафедан бошлаб 2006 йилга келиб “Starbucks” дунёнинг 37 мамлакатида 12 мингтагача савдо нуқталари эга бўлган йирик компанияга айланди. “Starbucks” истеъмолчига фақатгина одатдагидан хушхўр бўлган бир чашка кофе таклиф қилиш учунгина ташкил этилмаган эди. Бу кофе чакана савдосидаги эскича қараш эди. Компания раҳбариятида кенгроқ кўламдаги фикр пайдо бўлди: “Starbucks” кафесини одамлар ўз ҳаётидаги шиддатли суръатдан дам оладиган – уй ва офис ўртасидаги ўзига хос жойга айлантира олиш. Бошқача айтганда компания кофе уруғларини майдалаш, қайнатиш ва фильтрлаш каби оддий жараёнлар доирасидан узоққа чиқиб кетди ва у истеъмолчиларнинг умид ва истакларини ўзгартира олди.
П. Друкернинг келажак авлодга қолдирган энг катта туҳфаси – бу компания менежерлари ва ишчиларини келажакни қандай яратишни ўргатадиган ижодий меросидир. Питернинг инновацияга боғлиқ қуйидаги фикри жудаям катта аҳамиятга эга: тадбиркор қуйидаги тўртта восита ёрдамида бойлик келтирувчи янги ресурсларни ярата олади:
1. Доимий равишдаги ўтмишдан воз кечишга ва инновация учун жой ажратишга қаратилган иш.
2. Имкониятларни доимий излаш.
3. Ушбу имкониятларни харидорлар учун қадрли қила олиш.
4. Ресурсларни стратегик жойлаштириш.
Бугунги кунда Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) ҳамда Евростат “инновация” терминига ўзларининг талқинларини таклиф этмоқда. Унга кўра, инновация - бу қандайдир янги ёки сезиларли яхшиланган маҳсулот (товар ёки хизмат) ёки жараённи, маркетингнинг янги усуллари ёки амалиётга янги ташкилий усулни истеъмол учун киритиш, иш ўринлари ёки ташқи алоқаларни ташкил этишни намоён қилади. Юқоридагилардан келиб чиқилса, инновацияни ёки ғояни ҳақиқатда амалга оширишга олиб келадиган барча илмий, технологик, ташкилий, молиявий ва тижорат фаолияти инновацион фаолият ҳисобланади.
Албатта барча соҳаларда янгиликларга интилиш ҳамда рақобат кучайиб бораётган бугунги даврда самарасиз ўтмишдан воз кечган ҳолда инновацияларга кенг йўл очиб бериш тараққиётнинг энг муҳим асоси бўлиб ҳисобланади.
Айнан бугун давлатимиз раҳбари инновацияларни жамиятимизнинг барча жабҳаларига зудлик билан тадбиқ этишни талаб этаётганлиги ҳам бежизга эмас. Дарҳақиқат, инновациялар мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиши ва ривожланган давлатлар даражасига эришишида энг асосий омил ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда илмий ишланмаларни иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш бўйича самарали механизм ривожлантирилмоқда.
Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ҳамда технопаркларни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Шу билан бирга, республика вилоятларида бўлиб ўтаётган халқ билан бевосита мулоқот пайтида мамлакатимиз Президенти томонидан барча ҳудудда илм-фан салоҳиятини тиклаш, ҳудудларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширишда илмий изланишларни ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг реал муаммоларига йўналтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш, ўз навбатида, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан олимларнинг илмий-технологик ишланмаларини амалиётга жорий қилиш самарадорлигини ошириш механизмларини яратиш масалалари ўта муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан кенг кўламли миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5099 сонли фармонига мувофиқ, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази ташкил этилди.
Шу билан бирга, илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264 сонли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Ушбу фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланишининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:
мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш;
давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш;
илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш;
инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар билан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқалар.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йилни Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”  деб эълон қилиниши мамлакатимизнинг инновацион ривожланиши йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.
Шу ўринда, дунёга машҳур Apple компаниясининг асосчиси Стив Джобснинг “Инновация лидерни уни қувиб етувчилардан ажратиб туради” деган фикрини келтириб ўтмоқчиман.
Умуман олганда, сиз билан бизнинг асосий мақсадимиз мамлакатимизнинг инновацияларни яратувчи лидер давлатлар қаторидан жой эгаллаши учун қулай замин яратишни таъминлаш бўлмоғи лозим.

Download 270,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish