5-мавзу. Хорижий валюта бозори


Халқаро валюта бозорида айрибошлаш курсларининг белгиланиши3 га тўхталиб ўтамиз



Download 121,57 Kb.
bet4/6
Sana21.05.2022
Hajmi121,57 Kb.
#606296
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу[1]

Халқаро валюта бозорида айрибошлаш курсларининг белгиланиши3 га тўхталиб ўтамиз. Эркин бозорда ҳар қандай актив ва маҳсулотнинг нархининг белгиланиши каби валюталар бўйича айрибошлаш курслари ҳам талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Айрибошлаш курсларининг белгиланилиши бўйича бир қатор назариялар мавжуд. Биринчи назария ягона нарх назарияси ҳисобланади. Унга кўра агарда иккита мамлакат бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарса ва маҳсулотни етказиб бериш (транспортировка) харажатлари кам бўлса ҳамда савдо тўсиқлари мавжуд бўлмаса, ушбу маҳсулот қайси мамлакатда ишлаб чиқазилганидан қатъий назар барча мамлакатларда нархи бир хил бўлади. Тасаввур қиламиз Америкада ишлаб чиқарилган бир тонна пўлатнинг нархи $100, шунга ўхшаш Японияда ишлаб чиқарилган пўлатнинг бир тоннасининг нархи 10 000 иен (Япония пул бирлиги) деб баҳоланмоқда. Ягона нарх қонунига амал қиладиган бўлсак, доллар ва иен ўртасидаги айрибошлаш курси 100йен=$1 ($0.01=1иен) бўлиши керак. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, Японияда бир тонна америка пўлати 10 000 иендан сотилса, АҚШда бир тонна япон пўлати $100 дан сотилиши лозим. Агарда ушбу валюталар орасидаги айрибошлаш курси 200 йен=$1 бўлса, Япония пўлатининг бир тоннаси АҚШда $50 дан сотилади яъни ушбу нарх АҚШ пўлатидан икки баробар арзон бўлади, шу билан бир қаторда АҚШда ишлаб чиқарилган пўлатнинг бир тоннаси Японияда 20 000 йен яъни Япония пўлатидан икки баробар қимматга сотилади. Натижада, нархи юқори бўлганлиги учун АҚШда ишлаб чиқарилган пўлатга бўлган талаб кескин равишда пасайиб кетади ва бу ҳолат фақатгина $0.01=1йен бўлгандагина барқарорлашади яъни яъни иккала мамлакатда ҳам ушбу маҳсулот бир хил нархда сотилади.
Валюталар айрибошлаш курсларининг белгиланиши бўйича кейинги назария бу харид қила олиш паритети назарияси ҳисобланади. Ушбу назария ягона нарх назариясига ўхшаш бўлиб, бунда бир давлатда нархларининг иккинчи мамлакатдаги нархларга нисбатан ошиши унинг валютасининг иккинчи давлат валютасига нисбатан деволивация яъни қадрининг пасайишига (иккинчи мамлакат валютасининг биринчисининг валютасига нисбатан қадрининг ошишига) олиб келади. Биринчи мисолга қайтадиган бўлсак, Японияда нархларнинг АҚШдагига нисбатан 10 фоизга ошиши, АҚШ долларининг Япон иенига нисбатан 10 фоизга ошиши (Япон иенининг АҚШ долларига нисбатан 10 фоизга пасайиши)га олиб келади. Юқори таъкидланганидек, форексда валюталар айрибошлаш орқали фойда кўрилади, яъни уларнинг айрибошлаш курслари орасидаги фарқни тўғри тахмин қила оладиган инвесторлар бу вазиятда етарлича фойда кўришлари мумкин (1-жадвал).

Download 121,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish