бекор қилиниши ёки ундан чиқиш шартнома қоидаларига мувофиқ ёхуд иштирокчиларнинг келишуви асосида амалга оширилади. Кўпчилик ҳолларда халқаро шартнома муддати ва ижроси якунига етиши натижасида бекор қилинади. Аксарият халқаро шартномаларда денонсация, яъни шартнома ҳаракатини унда кўрсатилган тегишли шартлар асосида бир томонлама тўхтатиш тўғрисидаги қоидалар мавжуд бўлади. Халқаро шартнома ҳаракатини унда кўрсатилмаган шартлар тартибида, ҳуқуқий нормаларга мувофиқ равишда бир томонлама бекор қилиш (аннулирование) кучдан қолдириш деб аталади. Тўхтатиб қўйиш шартнома ҳаракатининг вақтинча тўхтатилишидир. У шартномага мувофиқ равишда, иштирокчилар розилиги бўйича, шунингдек халқаро ҳуқуқ асосида амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |