Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари икки шаклда:
- ташкилий таъсир кўрсатиш усуллари;
- фармойиш бериш усуллари шаклларида намоён бўлади.
Ташкилий усулларнинг бу иккала шакли биргаликда қўлланилади, бир-бирини тўлдиради ва ривожлантиради. ҳар иккала шаклнинг уйғунлашуви ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олинган ҳолда оптимал бўлиши керак.
Ташкилий таъсир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, яъни:
- ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;
- ички тартиб-қоидаларини ўрнатиш;
- бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади.
Жиноий жавобгарлик - бу мансаб билан боғлиқ жиноят содир этилганда суд томонидан қўлланиладиган жазодир. Шундай қилиб:
Моддий жавобгарликка - моддий зарар етказиш, интизомий жавобгарликка - интизомий ножўя ҳаракат, маъмурий жавобгарликка - маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноий жавобгарликка - жиноят асос бўлади.
5.3. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари - иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил бўлади:
умумжамияг манфаатлари;
жамоа манфаатлари;
шахсий манфаатлар.
Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир.
. Бошқарилувчи объектга иқтисодий усуллар орқали кўрсатиладиган таъсир корхоналарни:
жиддий режалар қабул қилишга:
меҳнат ва молия ресурсларидан янада унумлироқ фойдаланишга;
янги технологияларни жорий қилишга;
меҳнат унумдорлигини оширишга;
рақобатбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга рағбатлантирувчи ва шунга даъват этувчи бўлиши керак.
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари жумласига:
кредит ва фоиз ставкаси;
солиқ ва солиқ юки;
бож тўловлари;
субсидия ва санкция;
лицензия;
трансферт тўловлари;
нарх-наво ва ҳоказолар киради.
Агар маъмурий бошқариш усуллари ўзини ўзи бошқарадиган бозор механизмларига қаршилик кўрсатса, уларга тўсқинлик қилса, иқтисодий усуллар эса аксинча, улардан фойдаланишга таянади. Хўжалик соҳасига давлатнинг таъсири ҳам тубдан ўзгаради. Бинобарин, маъмурий бошқариш усулида давлат корхоналарга ўз таъсирини қатъий белгиланган режа орқали ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |