5-МАВЗУ. БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
5.1. Бошқариш усуллари тўғрисида тушунча
5.2. Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий усуллари
5.3. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари
5.4. Бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усуллари
Таянч сўз ва иборалар: тизим, комплекс ёндошув, тадқиқот, кузатиш, эксперимент, дельфи усули, иқтисодий усуллар, ижтимоий-руҳий усуллар.
5.1. Бошқариш усуллари тўғрисида тушунча
Усул - бу тадқиқот қилиш ёки таъсир кўрсатиш усулидир. Тадқиқот қилиш нуқтаи назаридан услуб деганда бошқарув объектини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган усуллар, яъни:
система (тизим)ли ёндошув;
комплекс ёндошув;
таркибий ёндошув;
интеграцион ёндошув;
моделлаштириш;
иқтисодий-математик ёндошув;
кузатиш;
эксперимент;
социологик кузатув каби таҳлилнинг илмий усуллари тушунилади.
Таъсир кўрсатиш нуқтаи назардан эса усул деганда бошқариш функцияларини амалга ошириш учун бошқарув объектига таъсир ўтказиш усуллари тушунилади. Бундай усулларга қуйидагилар киради:
- функционал тизимости объектларини бошқариш усули;
- бошқариш функцияларини бажариш усуллари;
- бошқарув қарорларини қабул қилиш усуллари.
Ҳар хил ёндашувлар, йўсинлар, йўллар ёрдамида амалга ошириладиган турли-туман бошқарув ишларининг мажмуи - бошқарувнинг аниқ ва ўзига хос усуллари деб юритилади.
Бошқарув усуллари - бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади.
Бошқариш усуллари ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнидаги мавжуд муносабатлардан объектив тарзда келиб чиқади.
Функционал тизим-ости объектларини бошқариш усули бошқариладиган объектнинг тузилиши билан боғлиқ бўлиб, унинг таркибидаги бўлимларни бошқаришда қўлланиладиган ўзига хос усулларни ўз ичига олади. Уларни қуйидаги тизимости бўлимлар мисолида кўриш мумкин.
Тизимости бўлимлар:
1. "Ишлаб чиқариш" бўлими
маҳсулотнинг пишиқ (ишончли) лигини таҳлил қилиш;
маҳсулот сифатини назорат қилиш;
омилли таҳлил;
функционал таҳлил;
ишчи кучи, ускуна ва материаллардан фойдаланишни назорат қилиш;
ишлаб чиқариш операцияларини ўрганиш;
ишлаб чиқаришни программалаштириш, режалаштириш ва назорат қилиш;
ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш ва бошқалар.
2. "Маркетинг" бўлими
товарлар бозорида корхонанинг мавқеини диагностика қилиш;
корхонанинг бозорга чиқиш имкониятларини таҳлил қилиш;
янги маҳсулот ва янги бозорларга чиқиш бўйича талаб ва эҳтиёжларни аниқлаш;
маркетинг концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳ.к.
3. "Ходим" бўлими
ишчи кучини режалаштириш;
ходимлар меҳнатини ва иш хақини ташкил қилиш;
ходимлар ва уларнинг мартабаларини бошқариш;
ходимларни бошқариш тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва бошқалар.
Бу усулларни қўллаш ёрдамида бошқариладиган объект таркибидаги бўлимларнинг мақсадлари ва уларнинг ечими бўйича зарур тадбирлар аниқлаб олинади.
Бу усуллар бошқариш функцияларини, яъни:
режалаштириш;
ташкил қилиш;
назорат қилиш;
мувофиқлаштириш;
мотивация (важлар, исботлар келтириш) кабиларни бажариш учун қўлланиладиган усуллардир. Масалан, режалаштириш функциясини бажаришда мутахассислар:
прогноз (олдиндан айтиш);
экстраполяция;
регрессион таҳлил;
моделлаштириш;
ҳужум;
Делфа;
омилли таҳлил;
Мақсадлар шажараси ва уни ечиш каби усулларни қўллайди.
Бошқаришнинг назорат функциясини бажаришда қўлланиладиган усуллар тезкор, бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳолатига боғлиқ ва шуларга асосланади. Мотивация усуллари ходимларни меҳнатга ундайдиган барча усулларни, яъни:
иш хақи;
рағбатлантириш тизими;
фойда тақсимотида қатнашиш;
маънавий рағбатлар;
юқори лавозимларга тайинлаш, малакани ошириш кабиларни ўз ичига олади.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш қуйидаги услубларга асосланган ҳолда амалга оширилади:
муаммони қўйиш;
муаммони ҳал қилиш;
қарорни танлаш;
қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |